Нега “Сбербанк” Исломий банкингга мурожат этмоқда?

“Сбербанк” ўз бўлимларида “Исломий дарча”ларини очишни режалаштирди. Бу ҳақда банк бошқаруви раиси ўринбосари Олег Ганеев “Интерфакс”га хабар берди.

Унинг тушунтиришича, бу дарчаларда мижозларга шариат талабларига мувофиқ хизмат кўрсатилади. “Бу банкнинг кросс-функционал ишчи гуруҳининг вазифаларидан биридир. Табиийки, “Сбербанк”нинг бутун инфратузилмасида эмас, балки жисмоний шахсларнинг талаби юқори бўлган жойларида бу дарчаларни очамиз”, – дея мазкур ғояни тушунтирди Ганеев.

Унинг таъкидлашича, бундай лойиҳаларни “регулятив қумдон” (болалар қум ўйнайдиган қумдон мисолида – тарж.) доирасида синаб кўришни кўзлаётган Марказий банк ушбу ғояни ҳам қўллашга таёр. Биз буни битта минтақада (синаб кўришни) таклиф этамиз. Битта регионни олиб “қумдон” форматида, айтиш мумкинки, битта Марказий банк манфаатини кўзлаб эмас, балки бутун Россия банк тизими фойдасини кўзлаб иш бошлаш керак. Бу формат қўллаб-қувватланса, ўйлайманки, биринчи дарчаларни биз шу йилнинг ўзида очилишининг гувоҳи бўламиз.

“Сбербанк” вакили бундай дарчалар Бошқирдистон, Татаристон ва Чеченистоннинг баъзи банкларида аллақачон очилгани ҳақида маълумот берди. Исломий банкинг оддий банкингдан кредитдан фоиз олишга нисбатан, савдо суистеъмолликларига нисбатан ҳамда барча вақт билан боғлиқ операцияларга нисбатан қўйилган тақиқлари билан фарқланади. Бу мантиқдан, масалан, фючерс контрактлари билан савдо қилиш ман этилиши келиб чиқади (Манба: lenta.ru).

Хулоса ўрнида

Пул-мол муносабатларида ҳалоллик тамойилига риоя этишнинг хайр-барака омили эканлиги динимизнинг устивор ҳақиқатларидандир. Бу ҳақиқатни бошқалар билмаса ҳам, биз билмоққа бурчлимиз. Зеро ҳалол иқтисодий муомилот борасида ёзилган илмий китобларнинг бир қанчаси шу заминда, шу юрт фарзандлари бўлган буюк уламолар томонидан битилган. Таъбир жоиз бўлса, шу юрт олимлари бу соҳада дунёга устоз бўлишган.

Ҳозирда фоизсиз банк юритишнинг замонавий тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у дунёнинг турли ҳудудларида муваффақиятли қўлланилмоқда. Бунда банк тадбиркорга пул бериб фоиз белгиламайди, балки бўлажак бизнес-лойиҳада шериклик қилишни кўзлайди. Қизиғи шундаки, бу тизимдан нафақат мусулмонлар, балки мусулмон бўлмаганлар ҳам фаол фойдаланишмоқда. Банк мижозларининг баъзиларини Исломий банкинг инсофга тўғри келиши билан, бошқаларни қулайлиги билан, банкларни эса кўпроқ мижоз жалб қилиш илинжи ўзига жалб қилмоқда. Кўриб турибмизки, Россия “Сбербанк”ини ҳам мамлакат банк соҳасидаги ҳали “тегинилмаган” ушбу имкониятлар ўзига тортган. Зеро фоизли кредитларни олмайдиган мусулмон тадбиркорлар қатлами Россияда катта ва тобора ўсиб бормоқда. Бу “бозор”ни эгалламасликни рус банкирлари ақлсизлик деб ҳисоблаётган бўлсалар не ажаб?

Ўзбекистонда ҳам бу соҳа шундоққина – фойдаланилмасдан турибди. Фоизли кредитни олмайдиган, “қани эди Исломий банкинг бўлса!” деб уни орзу қилиб юрган тадбиркорлар юртимизда бир неча мингдан ортиқлигига шубҳа йўқ.

Устига устак мамлакатимиз банк соҳасида фаолият юритаётган азизлар (аксари) мусулмон фарзандларидир ва улар ҳам касблари уларга, оилаларига хайр-баракали бўлишига албатта муштоқдирлар, деган ишончдамиз. Қўшимчасига Исломий банкинг юрт, давлат ва жамият учун хайрлар – яхшиликлар омили эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, воқеликнинг ҳамма жиҳатлари бу соҳани ривожлантириш учун “овоз” бермоқда. Биз ҳам шунга овоз берамиз.

3.51 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.51 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 17

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 18/04/2018

Blogpost juda ham yoqdi. Yaxshiga baholaganimning bitta sababi mavjud, maqolada islomiy banking nima ekanligi, uning qanday ishlashi haqida batafsil yozilmaganligidir, chunki bu tushunchadan bexabar odamlar gap nima haqida ketayotganiga unchalik tushunmaydi.

4 Мақсуд Саломов 24/04/2018
3 Давронбек Тожиалиев 24/04/2018
2.5 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04/2018
5 Адҳам Отажонов 27/04/2018
3.5 Расул Кушербаев 29/04/2018
3 Мансур Тангишов 30/04/2018

Мавзу ғояси яхши, муаллифнинг ўз фикри муносиб тарзда баён этилган, мисол тариқасида Россия Сбербанк келтирилган, аммо доимий баҳс мавзуси бўлиб келган банк кредити фоизларидан воз кечиб ислом банклари қарз муносабатларини қўллаш қай даражада имкони борлиги ҳақида маълумот берилмаган. Қўшимча фактлар ва таҳлил етишмаган, мавзуга ечим сифатида айнан нима қилинса Ислом банклари қоидаларини қўллаш мумкин бўлиши ёзилмаган. Кўп ҳолларда паст фоизга олинган кредитлар ислом банклари томонидан бериладиган кредитлардан бир неча баробар арзон тушадиган ҳолатлар борлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бу жуда ҳам баҳсли мавзу. Ҳаттоки Эрон ислом давлати банкларида депозит ва кредит фоизлари кенг қўлланилишини ҳам таъкидлаш жоиз. Шакл ўзгарган билан мазмун ўзгармаслигини, дунёвий давлатларда шариат қоидаларини қўллаш жуда мураккаб жараёнлигини блогда ёритиб берилганда жуда ўқимишли блогпост бўлар эди.

3.5 Маҳсуджон Асқаров 04/05/2018
4 Тўлқин Юсупов 05/05/2018
4 Шерзод Шерматов 10/05/2018
3 Музаффар Назаров 13/05/2018
4 Ботиржон Шерматов 13/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05/2018
4 Беҳзод Қобулов 16/05/2018
2.5 Нигора Умарова 18/05/2018
4.5 Иноят Садикова 19/05/2018
4.5 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
4 Умид Гафуров 20/05/2018
4 Нодир Закиров 20/05/2018
2.5 Абдумалик Носиров 21/05/2018
4.5 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
4 Шунқор Чориев 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
9 та фикр