Ассалому алейкум.
Қадрли Ватандошлар!
Мен, Маҳаммадиев Отамурод эркин блоггерман. Хозирги кунда юқори суратларда ўсиб бораётган ўргимчак тўрида ҳамма ўз манфаатини ўйлаб иш юритади. Кимдур таниш орттиришга қизиқади, кимдур эса керакли маълумотларни олишга интилади ва яна кимдур иш юзасидан интернетга боғланади. Аммао шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим жоизки ёвуз ниятли кишилар ҳам йўқ эмас. Масалан, содда ва ишонувчан ҳалқимиздан фойдаланаётганлар ҳам аслида кўпчиликни ташкил этади. Ҳа, ҳа, айнан ўзбек ҳалқидан. Буларни санаб ўтишим керак ва буни ўзларига ҳам жўнатганман. Булар кимлар "Озодлик радиоси", "ББСўзбек", "Америка овози" ва бошқалар.
"Озодликни" олайлик, Прагада ўтирган жамоа нега Ўзбекистонга келиб ўз иш фаолиятини юритмайди? Нега улар кўп ҳолларда Ўзбекистонга қарши бўлган мақолалар ёзишади? Камчиликни ёзади-ю, ютуқларга келганда оқсайди? Нега улар биздан фойдаланишади? Яни фақат биз жўнатганлар билан чекланади? САБАБ, улар Ватангадолар, улар диёридан айрилганлар, улар Ватанфурушлар ва Ўзбекистонга кела олмайдиганлардир.
Энди масаланинг иккинчи тарафини олайлик, хўп Ўзбекистонга кела олишмас экан, лекин, ўз Ватанини ёмонлашдан уларга нима наф? Дейишингиз табиий, ўзлари қайта олишмагандан, кейин, бу ердаги халқни ҳам "кўзини очмоқчи" бўлишаяпти, яни турмушнинг оғирлиги, халқнинг дардини эшитмаслигини, сиёсий ўйинларнинг кўплиги, коррупсиянинг ривожланаётганини "оми" халққа кўрсатмоқчи бўлиб, ўзларининг чўнтакларини қаппайтирмоқчи. Улар қанчалик халқни ишончига киришса уларга шунчалик кўп тўлашадида! Алишер Сиддиқ ҳозирда озодликнинг бош муҳаррир бўлиб ишлаб келади. Эътибор қилайлик янгиликларни ўзимиз қўш-қўллаб "итенрнет мб"ларимизни ва энг қимматли вақтимизни аямай етказиб бераяпмизку. Бу улар бизнинг халқимиз ишончини аллақачон қазонганидан далолат беради. Хориждаги журналистлар бундан ўз манфаатлари йўлида текинга биздан фойдаланиб келмоқда!
Сабаб, нега шу даражага келиб қолганмиз? Ўзимиздагиларга эмас, балки, четдагаларги кўпроқ ишонамиз.
Маҳаллий нашрлар Kun.uz, Daryo.uz, qalampir.uz ва бошқалар ёки ОАВ агарда буларга сиз бирор янгилик жўнатсангиз, улар электрон кўринишдагисини ўзларининг электрон манзилига жўнатишингизни сўрашади, таҳминан бунга 20-24 соат кетади(чунки улар 24 соат онлайн бўлишмайди) янгиликнинг 24 соатдан кейин янгилиги қоладими? Улар кўриб чиқишган тақдирда ҳам, эълон қилишдан олдин муҳаррирни кут, ундан рухсат ол, кейин, эълон қилиши мумкин. Агарда улар янгиликни сиздан олишса, журналистга иш қолмайди, қайси маънодаки, агар, маҳаллий янгиликни халқ жўнатиб турса, журналистлар нашрга керак бўлмай қолади. Кейин, иккита таржимон олинса бўлди. Хорижий нашрлар янгиликларини таржима қилиб, сайтида эълон қилишади бўлди, ҳаммаси "хамирдан қил суғургандек" осон кечади. Агар шундай қилишадиган бўлса, дангаса журналистларга иш қолмайди, шунинг учун халққа имкон беришмайди. Ваҳоланки ҳалқ журналистлардан тезроқ ва ҳаққонийроқ баҳолайди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқ ҳаққонийликни, адолатни ва тезкорликни яхши кўради. Лекин, маҳаллий нашрлар маддоҳликни, тадбир-у байрамларни ва ғийбатни чеклаб ўтолмайди. Бизникилар айнан шундан зериккан. Танқид, очиқлик, сиёсий масалаларни ҳеч бири тўлиқ ва адолатли ёрита олмайди. Шунинг учун ҳам халқимиз четникини қумсайверади. Агарда бизнинг ҳам журналистларимиз камроқ ухлаб, кўпроқ ишлашса ва ҳақиқий журналистикани кўрсатиб бера олса, бу ютуқку аҳир. Йўқ, улар танқидни бошлашдан аввал иссиқ жойини ва даромадли ишини йўқотишни ўйлашади, кейин, "ээ нима қиламан ёзиб, бошимга бало орттириб" дейди-ю таржима қилишда давом этади.
Энди буни биз амалга оширишимиз керак. Фидоий ва ватанпарвар ёшлар. Ва бу бизнинг қолимиздан келади.
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр