ЁРУҒЛИК

–Ойижон, узугимни кўрмадингизми?

–Қайси узугингни?

– Ҳалиги бувижоним совға қилгани-чи.

–Қутичангни қараб кўрдингми?

–Ҳа, қарадим у ерда ҳам йўқ, қаерга қўйганими эслолмаяпман.

Шундай қилиб узугим йўқолганига бир ҳафтадан ошди, лекин ҳалигача уни тополмадим.Кунларнинг бирида инглиз тили ўқитувчимиз бир кичкинагина матнни қўлимизга тутқазди-да кейинги дарсга таржима қилиб келишимизни айтди. Уйга келиб устозимиз топшириғини бажаришга киришдим.Бу матнни ўқиб мен билан ҳам шундай воқеа содир бўлиб қолса эди, деб ўйлаб қолдим.Нега дейсизми?Унда эшитинг.

Бундан юз йиллар аввал бутун тунни бедор ўтказган америкалик Элиас Хоу исмли ихтирочини ниҳоят тонгга яқин кўзи уйқуга кетади. Чунки у эрталабгачаўзи ихтиро қилган тикув машинаси учун ип ўтказиш мумкин бўлган игна яратиш ҳақида ўйлаб чиққан эди. У жудаям безовталаниб ухлайди.Шу орада туш ҳам кўради. Тушида бир тўда найза кўтарган ёввойи одамлар унга хужум қилади. Уларнинг найзалари бир оз бошқачароқ бўлиб учида тешиги ҳам бор эди. У қўрқувдан қаттиқ қичқириб юборади ва чўчиб уйғониб кетади. Ва бугунги кунда биз билган учида ип ўтказиладиган тешиги бўлган тикув машинаси игнасини кашф қилиб патент олади. Инсоният тарихида бу каби бўлажак ихтироларини тушида кўрган, тушдаги воқеалар сабаб янги кашфиётлар қилган жуда кўплаб машҳурлар ўтган экан.

Бу матнни ўқиб бу шунчаки тасодифми ёки инсон тафаккури, унинг ўй-ҳаёллари билан тушда кечадиган воқеалар ўртасида қандайдир боғлиқлик бўлармикин, деб кўп ўйладим, лекин ўйлаб ўйимга етолмадим.

Шу кунларнинг бирида бувимнинг бизникига меҳмонга келаётганини эшитиб узук ҳақида сўраб қолсалар нима қиламан, дея ўзимни қўярга жой тополмай қолдим.Шу куни фақат узугим ҳақида ўйладим.Йўқотганимни билиб мендан ранжиб қолмасмикинлар деган хаёлда қийналиб кетдим.Кечқурун уйқуга ётишдан аввал ишқилиб эртага узугимни албатта топай-да, дея чин дилдан ният қилдим.Шу кеча туш кўрдим, тушимда синглимнинг қўғирчоғига жон кириб уйимизни айланиб юрган экан. Не кўз билан қарайки,қўғирчоқнинг бошида узугим ялтираб тож бўлиб турибди. Қўғирчоқнинг бошидан энди узугимни олмоқчи эдим,у қочиб кетди.Узугимни олиш ниятида қўғирчоқнинг ортидан бутун уйни айланиб чиқдим.Эндигина уни тутаман десам, укамнинг караватини тагига кириб кетиб қолди.У ердан қўғирчоқни қандай қилиб ташқарига чиқариш ҳақида ўйлаб турганимда соат қўнғироғи жиринглаб уйғониб кетдим.Аввалига бироз нима бўлганлигини тушунмай ўтирдим.

Сўнг кўрган тушим ёдимга тушиб кетибтез бориб синглимнинг ўйинчоқлари турадиган жавоннинг ичидан қўғирчоқни қидира бошладим.Лекин қўғирчоқнинг бошида ҳам ўйинчоқлар орасида ҳам узугим йўқ эди.Хафсалам пир бўлиб ўзимга ўзим “Анора, нималарни хаёл қилдинг?Сен ҳам узугингни машҳур олимларга ўхшаб тушинг орқали топмоқчи бўлдингми”, деб туриб бирдан тушимда қўғирчоқнинг укам ётадиган кароват тагига кириб кетганлигини эслаб қолдим.Югуриб бориб укамнинг каравати тагини қарадим. Не кўз билан қарайки у ерда узугим ётганди.Уни топилганига жудаям хурсанд бўлиб кетдим.Ундан ҳам кўра ниятим амалга ошганига ҳайратда қолдим.Шу куни тушуниб етдимки, инсон ниманидир астойдил ният қилса ва уни амалга ошишига қаттиқ ишонса,у албатта, ижобат бўлар экан.

Шундан билдимки, инсон ҳамиша яхши ният, пок орзулар билан яшаши керак экан. Яхши ниятни катталар ёруғлик дея бежиз айтмас эканлар.

3.36 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.36 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 4

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Charos Omonova 08/05/2018
4.5 Aziza Qurbonova 10/05/2018
4.5 Аслиддин Алмарданов 18/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр