Диана Еникеева қурбон бўлди, энди нимадир ўзгарадими?

Zilola Jalolova
Саралаш

Хулоса қилдик. Мажбурий меҳнат масаласи Президент даражасида кўриб чиқилди. Бунинг учун Диана Еникеева қурбон бўлди.

Жамоат ишларига жалб этилаётганларнинг аксариятини аёллар, хотин-қизлар ташкил қилади. Нимага? Чунки эркаклар ўқитувчиликдан безор бўлган. Дарахт экиш, кўча супуриш, ўқувчилари томонидан таҳқирланишига бардош беришни ҳозирча аёллар "эпламоқда".

Халқ таълими вазири қайсидир йиғилишда ўқитувчилар обрўсини оширишга қаратилган қарор лойиҳасини тайёрлаяпмиз деганди. Кўрамиз, кутамиз, кутяпмиз. Чилпарчин бўлган обрўни қандай тиклашаркан, ҳайронмиз.

Ҳамма нарса ўткинчи, буям ўтади, деган машойихларимиз. Жамиятда хотин-қизларнинг обрўсини тиклаш ва кейин оширишга доир бир қатор, шу билан бирга, камтарона таклифларимни бермоқчиман.

1. Хотин-қизлар қўмитасига: ҳар бир вилоят ва тумандаги таълим муассасаларида ўз вакилларини жойлаштириши керак. Уларга шундай ваколат берилсинки, мактаб ё коллеж директорларининг мажбурий меҳнат ҳақида буйруқларига бемалол қаршилик кўрсатсин, аёлларнинг ёнини олсин.

2. Ҳокимликларга: ҳудудий ва маҳаллий ҳокимларнинг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раисалари ҳам оналар, опа-сингилларнинг таҳқирланиши, ишларга чиқарилиши юзасидан бемалол ўз фикрини ўтказиши керак ва уларнинг манфаатларига хизмат қилиши лозим. Ахир бу уларнинг вазифаси эмасми?

3. Халқ таълими вазирлигига: Бош вазир йиғилишидан кейин ўқитувчиларни мажбурий меҳнатдан озод қиламиз, деб ваъда бердинглар. Энди уларни турли қоғозбозликдан ҳам чекланглар. Ўқитувчи дарсини ўтиши керак, буни ҳамма айтяпти, яна қайтараверамиз.

Камтарона таклифларим шулар. Балки мана шу чемпионат орқали кимгадир фойдаси тегиб қолар.

3.36 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.36 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    0.00 / 0
  • Муштарийлар баҳоси
    4.34 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

Ҳозирча Блогерлар томонидан баҳоланмаган
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр