Ваьда деганда фикрингизга нималар келади?

Eldor Rakhmonaliev
Саралаш

Сухбат пайтида одамлар гаплашиб туриб ўзи билмаган равишда ваьдалар беради аммо у буларни сезмайди чунки ваьда нималигини билмайди ва ваьда карз бўлиб қолишлигини ҳам. Шундай, бугун ваъдани бажармаслик эмас, аксинча, ўз ўрнида бажариш ҳайратли ҳолга айланиб қолди.

Аслида, мўмин кишидан лозим бўлган ваъдага вафодорлик ҳиссининг шу қадар “танқис”лашиб кетиши фожиа эмасми!? Яна техника ривожланган шундай шароитда.

Бу жумланинг изоҳи шундай – бугун ҳамманинг қўлида уяли алоқа воситаси бор. Лекин бирортаси билан кўришишга ваъдалашиб, ундан зарурроқ ишларимиз чиқиб қолса, телефон қилиб, бир оғиз узр сўрашни “унутиб” қўямиз. Ваъдалашган пайт ўтиб, “келаяпсизми?” дея тинмай сим қоқаётган кутувчининг телефонларини осонгина жавобсиз қолдирамиз ёки “хизмат доирасидан” чиқиб кетамиз. Аксарият ҳолларда бу ишимиздан ҳатто уят ҳиссини туймаймиз. Бу дилимизнинг қанчалар занглаб кетганидан далолат эмасми?

Ислом келмасидан аввал берилган ваъдаларга-да вафо қилишга чақирилгани ҳолда, вафосизлик кўрсатиб, яна қандай муслимлик даъвосини қиламиз? Ҳадиси шарифда “Ваъда қарздир”, дейилади. Қарз эса хорлик демакдир.

Биз эса қанча ваъдаларга вафо қилмадик. Яна қанча берган сўзларимиз ижросиз қолиб кетди?.. Демак, “...(Қиёмат куни) сўраладиган иш”ларни беэътибор қолдириб, хорликка юз тутдик...

Агар шу аҳволда давом этсак, шафоатидан умидвор бўлаётганимиз Расули акрам (с.а.в)га қайси юз билан юзланамиз? “Сизнинг берган сўзингизга содиқлигингизни билдик, азбаройи лафз қилингани учун Абу Хамсани уч кунлаб кутганингизни такрор-такрор мутолаа қилдик.

Аммо бу билим бўғзимизда қолиб кетди”, деймизми?!Вақт ғанимат. Бўйнимизда қаторлашиб турган бу қарзлар Қиёматга қолмасин. Узиб олайлик. Ёки ваъдалашишдан аввал унинг уддасидан чиқамизми, йўқми, ўйлаб кўрайлик.

2.55 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.55 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 5
  • Муштарийлар баҳоси
    4.31 / 6

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

1 Isroil Tillaboev 19/04/2018
1 Quvonchbek Usmonov 20/04/2018
5 Eldor Rakhmonaliev 29/04/2018
5 Abbos Raxmonaliyev 29/04/2018
5 Muhammadqodir Qurbonmurodov 30/04/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр