Тошкент молия институти яна саҳна марказида!

Mirzo Subkhanov
Саралаш

2017 йил Август ойидаги имтихонлардан «қуруқ» чиққан Тошкент молия институти ўз репертуарига содиқ қолган ҳолда янги саҳна кўринишларини намоиш этмокда!

Бу галги кўзбўямачилик Институтга янги ўкитувчиларни «ишга олиш», аникроғи «ишга олмаслик» билан боғлиқ.

Гап шундаки, ТМИ томонидан олтинчи сентябр 2017 йил Бандликга кўмаклашиш марказининг расмий сайтида «Олий ўқув юрти ўқитувчиси» лавозимига 24 та янги иш ўринлари таклиф этилган. Бу вакансиялар бўйича «Тошкент Оқшоми» газетасида ҳам эълон чиқарилган. Факат «тасодифан» институт расмий сайтида бу бўйича маълумот берилмаган холос.

Вакансияда институтнинг кадрлар бўлими телефони жойлаштирилган. Берилган телефон рақамларига боғланганимизда, куйидаги жавоб бизни ҳайратга солди:

«Бизда дарслар август ойида тақсимланиб бўлинган ва бўш иш ўринлари мавжуд эмас»

Расмий сайтда 24 та янги иш ўрни қаердан пайдо бўлган деб институт жойлашган ҳудуд Юнусобод бандликга кўмаклашиш марказига мурожаат этдик. Марказ Тошкент молия институти тўртинчи сентябр 24 та вакансия эълон килганини расман тасдиқлади ва ҳаттоки бу вакансия бўйича 13 сентябр куни герб муҳрли «ишга йўлланма»ни расмийлаштирди.

Расмийлаштирилган йўлланма билан биз Тошкент молия институтига отландик ва олдинда бизни янги ва янги саргузаштлар кутар эди…

Институтнинг кадрлар бўлимига йўлланмани тақдим этишга ҳаракат қилганимизда:

«Сиз кечикдиз, биз одам олиб бўлдик» деган жавобни олдик.

Ҳолат юзасидан эътироз билдирганимизда Кадрлар бўлими Ўкув услубий бошқарма бошлиғига, ўкув услубий бошқарма бошлиғи ўз навбатида Инститтут кенгаш котибиятига, котибият эса кафедра мудирларига, кафедра мудирлари бу эстафети яна кадрлар бўлимига йўлладилар.

ТМИ футболчиларга ҳатто терма жамоамиз аъзолари ҳавас қилса арзийди.

Бу ҳолатни назарий ўрганишга ҳаракат қилайлик.

Тошкент молия институти 24 та вакансияни нима учун эълон қилди?

5 йилда бир марта ҳар бир вакант жой қайтадан танлов асосида расмийлаштирилиши керак экан.

Нима учун бу вакансиялар бўйича маълумотлар яширилмокда?

Чунки Институт «кўчадан келган»ларни ишга ололмайди. «Бегоналар» институтда бўлаётган коррупция ва бошка конунбузарликларни ташқарига олиб чиқишидан хавотирда. Шунинг учун янги иш ўринларига номзодлар «содиқ аскарлар» бўлмиш кафедра мудирларига юклатилган. Улар ўзлари ўкитувчилар қабули билан шуғулланади.

Одамларни текинга ким ишга олади ахир?

Муаммони ечими борми?

Олий таълим муассасалардаги ўкитувчи кадрларни ишга олиш ва кадрлар малакасини ошириш буйича Олий таълим вазирлиги шугулланиши керак.

Вазирлик ўкитувчи кадрларнинг республика бўйича ягона рейтинг тизимини жорий қилиши ва бу рейтингда кадрнинг иш стажи, маълумоти, хорижий тилларни билиши, расмий сертификатлари, илмий салоҳияти ва бошқа критерийлар инобатга олиниши керак.

Олий таълимдаги кадрларни беш йилда бир эмас балки ҳар йили август ойида хамма Олий укув ютлари учун ягона танлов асосида қабул қилишни жорий этиш зарур. Кадрлар рейтингидан Университет ва Институтларнинг умумий рейтинги чиқарилиши керак. Рейтинги баланд кадрлар хохлаган Олий ўкув юртида ишлашларини таъминлаш ва ўкув юртлари орасида кадрлар алмашинувини жорий этиш мақсадга мувофик.

Ҳаттоки Тошкентдаги машҳур Westminster халқаро университети танлов оркали ишга кабул қилинишини алоҳида айтиб ўтиш керак.

Хурматли саньат ишқибозлари!

Тошкент молия институти театр жамоаси кўрсатаётган тамошаларга марҳамат!

3.52 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.52 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.17 / 5
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 6

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Отабек Йўлдошев 18/04/2018
5 Timur Sohibnazarov 20/04/2018
5 Фариддун Шаропов 21/04/2018
5 Ashraf Akobirov 21/04/2018
5 Mehribon Bekieva 21/04/2018
4 МММ 25/04/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
3 та фикр