Теннис. Бугунги мавзуни жонажон ва қадрдон спорт телеканалимизга бағишлашга қарор қилдим.

Husniddin Mirzaliyev
Саралаш

21 асрда яшаяпмиз. Техника, телевидения, интернет асри. Замон жадал ривожланиб бормоқда. Мана шундай замонларда спорт турлари, жумладан спортнииг теннис тури хам бутун дунёга кенг тарқалган. Бизнинг теннисчилар хам дунё миқёсидаги мусобақаларда яхши иштирок этиб,керак бўлса барчани лол қолдириб,шов шувли ғалабаларга эришмоқдалар.

Юртимизда хам хар йили турли хил теннис мусобақалари ўтказилиб келинади. Аёллар ўртасида WTA таснифига кирувчи Тошкент Опен, ундан ташқари эркаклар ўртасида Тошкент, Қарши, Фарғона ва Самарқанд челленжер мусобақалари ўтказилиниб келади. Яна аёллар ва эркаклар ўртасида халқаро 8 та фьючерс муобақалари, умумий олганда Ўзбекистон худудида хар йили теннис бўйича катталар ўртасида 13 та халқаро мусобақалар бўлиб ўтади. Афсуски трансляциялар борасида оқсаймиз. Спорт телеканали фақатгина Тошкентдаги 2 та мусобақани жонли эфирга узатади холос.Вилоятлардаги қолган 11 та турнирни эса хатто ёзиб олинган холатда хам намойиш этишмайди. Тўғри спорт канали теннис мусобақаларини эфирга узатади. 3-4 кун олдин бўлиб ўтган бахсларни шунда хам ярмидан кўпини кесиб ташлаб,нима эмиш трансляция вақти чегараланганлиги туфайли тўлиқ эфирга узатолмаймиз. Уч тўртта спорт турини битта шархловчига бериб қўйишади. У шархловчи бечора бу спорт турини тушунмаса хам мажбур шархлашга. Аслида теннис трансляцияларини спортда фақат Ғанишер Рахматуллаев шархлашлари лозим(шахсий фикр албатта).

Энди кечирасизлару қувноқ стартлар телевизеон мусобақаси бор, билмадим бу кўнгилочар дастур қайси спорт турига кираркан.Бу лойихани аллақачон Болажон каналига совға қилиб юбориш керак эди менимча.

Масалан Матч тв ёки Евроспорт каналлари деярли барча спорт турлари бўйича дунёнинг турли бурчакларидан жонли эфирлар ва турли хил интервьюлар уюштириб боради.Энди тасаввур қилинг мана шу каналларнинг бирида қувноқ стартлар мусобақаси эфирга узатилмоқда, кулгингиз келади албатта.

Майли дунёни қўя турайлик хеч бўлмаса Ўзбекистон миқёсидаги мусобақаларни жонли кузатишга хаққимиз бордир. Тўғри бу йилдан бошлаб футбол бўйича суперлига бахслари хаммаси жонли эфирга узатилмоқда, бу илк қадам ташланди дегани. Нафақат футбол Футзал Бокс, теннис, кураш ва яна кўплаб спорт турларини жонли трансляция қилиш лозим. Ёзиб олинган холда, деган сўзлар даври ўтди энди.

2.90 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.90 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Jasur 17/05/2018
5 Furkat Buribayev 17/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
4 та фикр