Табиат – одил мўъжиза

Nazokat Hojimurodova
Саралаш

Инсон онадан туғилиб, оламга келган чоғиданоқ табиат эҳсонидан баҳраманд бўлади. Илк бор ҳаводан тўйиб нафас олади. Чақалоқ вояга етиши учун озиқ-овқат, сув, қуёш ҳарорати жуда зарур бўлиб, у буларнинг ҳаммасини табиатдан олади. Инсонни она туғиб тарбияласа, табиат вояга ет-казади. Шунинг учун уни «Она табиат» деймиз. Табиат мусаффо бўлса, одам соғлом, бақувват ўсади.

Одам ҳар нафас олганда унинг ўпкасига ярим литргача ҳаво киради. Одам бир минутда 16-18 марта нафас олади ёки танага 8-9 литр ҳаво кира-ди. Бу миқдор бир кеча-кундузда 11 минг литрдан ортади. Демак, ҳаво инсон танаси учун энг муҳим ва зарур табиат инъомидир. Ҳавога мунтазам ра-вишда аралашиб турадиган ифлос чанг ўпкада газ алмашувига салбий таъсир кўрсатади. Бу инсоннинг соғлиғини бора-бора издан чиқариб, турли-туман хасталикларни вужудга келтиради.

Табиат шундай одил мўъжизаки, у атроф-муҳитни мувозанатга келтиради. Шунинг учун ота-боболаримиз дарахт экиш, боғ-роғ яратишни савобли иш деб билишган. Бир туп мевали дарахт эккан кишининг икки дунёси обод бўла-ди, деб бежиз айтишмаган. Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларида бу ишнинг савоби хусусида қуйидагилар айтилган: «Экмоқ ниятида қўлингизда кўчат турган пайтда, беҳосдан қиёмат қоим бўлиб қолиши аниқ бўлганда ҳам, улгурсангиз, уни экиб қўйинг»

Инсон танасида бирорта ортиқча аъзо бўлмаганидай, табиатда ҳам ортиқча яратилган бирорта нарса йўқ. Уларнинг ҳаммаси ҳаёт учун зарур. Абу Али ибн Сино «Дунёда чанг ва тутун бўлмаганида, одамзот минг йил умр кўриши мумкин эди», — деган экан.

Халқимизнинг миллий қадриятлари орасида табиатни сақлаш, қадрига етиш, чиройига-чирой, кўркига-кўрк қўшиш одати бор. Масалан, ҳар куни саҳарлаб туриб, кўчага, ҳовлига сув сепиб супуриш ҳеч бир миллатда кузатилмайдиган анъналардан бири, буни экологик маданият десак ҳам бўлади. Экологик тарбия — бу инсоннинг бутун ҳаёти давомида табиатдан онгли равишда фойдаланишга, халқимизнинг табиатга ҳурмат ва эътибор билан қарайдиган урф-одатларини, удумларини ҳурмат қилиш ва уларни асраб-авайлаш деганидир. Ҳозирги кунда экологик муаммолар кескинлашиб бораётган бир даврда, атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий бойликлардан тежамкорлик билан фойдаланишга оид чуқур билимли, экологик маълумотли ёшларни тарбиялаш вақти келди.

Кўпгина мактабларда яхши бир анъана бор. Ҳар йили биринчи синфга келган ўқувчилар эрта баҳорда мактаб боғига кўчат ўтқазишни байрам қилишади. Бунда бутун мактаб жамоаси қатнашади. Ўтқазилган дарахтларнинг белига шу ўқувчининг исми-шарифи, дарахтнинг номи ёзилган тахтача осиб қўйилади. Сўнгги қўнғироқ куни эса ўқувчилар ўзлари эккан дарахт парваришини биринчи синф ўқувчиларига топширадилар. Бу анъана мамлакат миқёсида кенг ёйилса, айни муддао бўлур эди. Чунки, табиатга нисбатан инсон қанчалик меҳрибон бўлса, табиат ҳам инсондан ўз марҳаматини аямайди.

3.04 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.04 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    0.00 / 0
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

Ҳозирча Блогерлар томонидан баҳоланмаган
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр