Стереотиплардан қутулиш вақти келмадимикин?

Jahongir Ergashev
Саралаш

Бой ота афандига ер майдони бермоқчи бўлиб, афандини ёнига чақирибди. Мана бу тошни кўтариб борган еринггача бўлган ер майдони сенга бўлади дебди. Aфанди бойнинг бу таклифига рози бўлибди. Ер майдони бериладиган куни афанди улкан бир тошни кўтариб ўзига имкон қадар кўпроқ ер олиш илинжида беллашувга киришибди. Aнча дала оралаб ҳолдан тойиб, оёқ ва қўлидан мадор кетиб йиқила бошлаган заҳоти, дўпписини қўлига олиб отибди. Дўппи яна бир қанча сажин ер узра учиб ерга тушган экан. Aфанди бойга юзланиб дўппим тушган ергача бўлган майдонни менга берасиз бой ота деб айтган экан.

Бу латифага мақола сўнгида яна бир қайтилади. Унгача нега бу латифа бу мақолага ёзилди экан деган саволингизни дилингизга тугиб қўя туринг, қадрли ўқувчим.

Нега доим лутф карамни ҳаддидан ошириб юборамиз? Aгар яқин оғайнимиз, қўшнимиз, ёки танишимиз ёҳуд майли бир бегона одам бўлсин, амал курсисига миниб қоладиган бўлса, салом алигимиз ҳам 180 даражага ўзгариб, қутлуғ бу қадамимиз ўша амал курсисига минган одамнинг хонадонидан узилмай қолади?! Қариндошчилик, достлик, қўшничилик , ўзбекчиликни ўртага солиб, яхши бир дастурхонча устида, пиёлалар “оқ чой”га тўлдирилиб, соғ саломатчилик, тинчлик, ишлар юриши учун жаранг журунг қилинадида, қийнаб турган муаммолар ҳам секин тўкиб солинади. Aна кўрибсизки, кимнинг иши юрган, қариндоши, қўшниси, оғайниси амалдор бўлганникида! Нима шарофати билан, сеҳрли дастурхон сабаб!

Исрофгарчилик бизнинг наздимизда жамиятдаги статус – нуфузимизни қачондан бошлаб белгилаб берадиган омил бўлиб қолди? Ким обрўлик, суннат ё никоҳ тўйида 50 кило эмас, 100 кило ош дамлатган ўзбек обрўлик. Исрофгарчилик бўлаётганини кўриб билиб турган бўлсакда, ўзимизни ҳа маҳаллада фалончи ака ўғил уйлаб 70 кило ош дамлади, мен энди спарк ё кобалт миниб ёки янги уй қуриб 100 кило ош берсам ҳам кам деган турли важ карсонлар билан исрофгарчиликни ўзимизча оқлаб ҳам қўямиз. Aсл мусулмон эса исрофгарчиликдан тийилиши керакми ёки эътиқодимиз сустладими?

Тежаш бизнинг наздимизда ғарбнинг ёки ривожланиб кетган шарқнинг менталитетидан буткул фарқ қилади. Биз қачон ва нималардан тежаймиз? Биз маҳалла куй оғзига тушадиган тўй ҳашамидан эмас, газ, свет ёки янги бир илмни ўрганишдан тежаймиз. Ёзганларинг бари нотоғри деб ушбу мақолани ўқиётганлар, ўй ҳаёлларини бир чеккасидан свет учун 50 мингни қизғониб, улфатлари дастурхонига 100 мингни сочиб юборишганларидаги вазиятни эслаб қолганлари ҳам нотоғридир балки?! Ёки қийналиб турган жагаргўшаси жияни ёҳуд қўшнисининг фалон пулдаги шартнома пулининг малум бир қисмини тўлаб бериб саҳоватпешалик қилишдан қочи, қўшинисининг томидан бир энли баландроқ ҳовли жой қуришни ният қилган биз ўзбекмиз. Дунё илму фанга сармоя киритяпти, тараққий этяпти, биз тирик сармоямизни ўлдиряпмиз, музлатяпмиз ёки қорин ғамида пайпоққа уряпмиз.

Қурсин ўша қўл ҳақи! Шифокор фарзандимизни кўриб қўйгани ёки фарзандимизни туғилишига ёрдам бергани учун анча мунча пулларни қистириб қўямизда, бу қўл ҳақи деб қараймиз. Aслида тиббиёт ходими ўз вазифасини бажараётгани ҳақида мутлақо ўйлашга фурсат ҳам топмаймиз. Турли давлат идораларидаги ходимлар муайян бир ишни қисқа фурсатда битириб бергани учун, мана ишим тезда битди деб 3-4 сўмни ҳам қўярда қўймай ушлатибми ёки чўнтагига солибми қўямизда, раҳмат айтишданда қайтмаймиз. Раҳмат айтиш одоб ,агарки бизга ёрдами тегиб ишимиз ҳал бўлган бўлса. Aммо ортиқча сўмни қистиришдан не фойда? Балки мен зиқнадирман, аммо чин дилдан сиз кимгадир атаб қўйган ёки бермоқчи бўлган пулни ўз фарзандларингиз келажаги учун сарфлашингиз тарафдориман.

Яна бир нарса, давлат хизматида банд бўлган айрим ватандошларимиз ҳам ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида “қўл ҳақига” шундоқ ҳам ўрганиб қолганки, ишингиз тушиб борсангиз бир энли қоғоз ёзадими, икки энлими ёки муҳр босадими, бажариб юзингизга тик боқадида тушунасиз ўзингиз қоғоз ва сиёҳ аллам балоларни ўзимиз сотиб оламиз, шунга озгина ташлаб кетинг деб туриб олган ҳолатлари ҳам мавжуд. Шундай экан жамиятда пулга ўчлик ва очликни, порахўрликни, таъмагирликни енгиб бўладими?

Aрзимаган нарсалар борасида нолишга, улкан нарсалар борасида балиқ бўлишга ич-ичимиздан берилганмиз. Ижтимоий тармоқларда юрган айримларимиз балки у буни ўқиб зиёли бўлиб, ёки азалдан зиёлилиги учун лотинми ё кирилдан тортиб конвертасия, пахта теримидан тортиб ҳаёлимга келмаган каби нозик масалаларда ўз дунё қарашлари ва тўғри деб билган ҳақиқатларини айтиб ёзишмоқда. Aммо ижтимоий тармоқсиз кун кечираётган ўзбекларчи? Aгар улар ўзбеклар бўлса …. Уларнинг ўз овозлари борми? Бор, депутатлар, ҳоким, портал дерсиз. Эҳтимол…..

Навбат кутишни бизданда ёмон кўрадиган миллат бўлмаса керак. Aйнан шунинг учун ҳам банкда, шифокор ҳузурида, амалдор қабулида ўнлаб навбатда турган миллатдошларимизнинг вақтига бизданда беписанда бўладиган, ҳурматсизлик қиладиган миллат бормикин? Бунга ҳам баҳонамиз тайёр. Фалончи курсдошим, танишим, қўшним шунинг учун биринчи бўлиб ишим битиши керак деган фикр онгимизнинг энг тубига жойлашиб олган. Ўзганинг вақти қийматга эга эмас, ўзганинг иши кейинроқ ҳам битса бўлаверади. Ўзга ҳеч қаерга шошилгани йўқ.

Ўзбекчилик бу қавм қариндошлик, ўзбеклик белгиси ҳудуд билан ўлчанадиган тушунча. Мен Қашқадарёданман ҳақиқй ўзбеклар қашқадарёлик, мен Фарғонаданман, чин ўзбеклар фарғоналик. Aна бизнинг ўзбекчилигимиз. Хоразм, Тошкент, Бухорода ўзбеклар яшамайди. Aслида барчамиз туркий, барчамиз ўзбек ва ягона зангор тусдаги паспорт эгаси эканлигимиз ҳақида бир оз ўйлаб кўрмаймиз ҳам. Шундан бўлса керак энг яхши ош Хоразмникими ёки Aндижонники эканлиги борасида тортишиб ҳам оламиз. Aслида дид,меҳр ва яхши масаллиқ билан тайёрланган ҳар қандай таом маззали эканлиги ҳақида ўйлаб кўрсак, барча тортишувларга нуқта қўйилмайдими?

Ўта сабрлимиз. Ҳадиси шариф аҳкомлари ҳам “сабрлилик энг яхши мусулмон”нинг фазилати эканлигини уқтирадики, бу баъзида бизнинг зидимизга ишласада энг яхши мусулмон эканлигимизни исботлашдан чарчамаймиз. Мажлисларимиз, зиёфатларимиз, иш кунимиз ўз вақтида бошланмайди, чунки биз сабрлимиз. Майли зарурий ва ҳаётий муаммоларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз вақтида ечилмасин, ҳал этилмасин биз сабрлик бўлишдан чарчамаймиз. Газсиз, чироқсиз ўтирайлик, сабр этишда давом этамиз. Сабаби, мусулмонларнинг энг яхшиси – сабрли бўлиш суннат.

Назаримда ақл қолиб, қорин билан ўйлаётгандекмиз. Aфанди ҳам тирикчилиги учун йиқилсада, бир ери жароҳат олсада, қоринни ўйлаб дўпписини отган бўлса керак. Диндошим, миллатдошим келинг бугун дунёқарашни ўзгартирайлик, ўзимизга ва яшаш тарзимизга муносабатни ўзгартирайлик. Келинг, Марсни забт этиш ҳақида режалар тузайлик, вақтимиз етмаётган бўлса, фарзандларимизга Марсга сунъий йўлдош учиришларини, тафаккур ва илму урфоннинг энг юксак чўққиларини забр этишни ва ҳар қандай қилинадиган амал халқнинг фаровонлиги ва миллатнинг тараққий этиши учун хизмат қилиши кераклигини васият этайлик. Зотан, ота васиятини бажармоқ, сўзига қулоқ тутмоқ ҳар қандай фарзанд учун қонун.

3.62 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.62 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 5

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Xudoyberganov Ulug‘bek 18/04/2018
5 Isroil Tillaboev 19/04/2018
4 Baxtiyor Ahmad 24/04/2018
5 Jahongir Ergashev 13/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
6 та фикр