Ассалому алайкум. Ушбу мақоламни аслида лойиҳа сифатида тақдим этиш ниятим бор эди. Аммо буни иложи бўлмагани учун мақола тарзида тақдим этмоқдаман. 2017 йил статистик маълумотларига қаралганда жорий йилда рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болаларнинг 56,4%и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 11,9%и туғма аномалиялардан вафот этган. Яна бир ачинарлиси ҳозирда балоғат ёшидаги қизларда жинсий касаликлар жуда кўплаб учрайдиган бўлган.
Бундан ташқари, 2017 йилда аҳолининг табиий ўсиши 554,0 минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 17,4 минг кишига (2016 йилда 571,4 минг киши бўлган) камайган.Бу эса жамиятимизда хотин-қизлар орасида соғлиқ томонидан муаммолар кўплаб учраб турганини тасдиқламоқда. Хусусан, экология ёмонлашуви, техниканинг ривожланиши балоғатга етмаган қизлардан тортиб, катта ёшли аёлларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Авваллари аёллар чалинган касаликлар юзасидан, ҳозирда воя етмаган қизлардан ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда. Зеро соғлом қиз, келажакда соғлом она демакдур. Шунинг учун, «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил, 16-сон, 199-модда; 2014 йил, 32-сон, 397-моддасига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ягона "Тошкент Тиббиёт Акушерлик ва Гинекология институти" (кейинги сатрларда "олийгоҳ" деб юритилади) очилишини таклиф қилмоқчиман.Ушбу олийгоҳ акушерликни ҳамда хотин- қизларда учровчи гинекологик касаликларни даволашни ўргатишни ўз ичига олади. Олийгоҳни ташкил этишдан мақсад қуйидагича:
* Балоғат ёшидаги қизлар орасида учровчи касаликларни камайтириш;
* Хомиладор оналар соғлиғини яхшилаш;
* Бепуштлик деб ажралиб кетувчи ёш оилалар сонини камайтириш;
* Энг мухим мақсад, жамиятимизда ўз ишини етук мутахассислари сонини ортириш.
Ушбу олигоҳда 4 та факультетлар ташкил этилади. Булар:
1. Даволаш иши факультети (соҳа бўйича);
2. Акушерлик иши факультети;
3. Тиббий педагогика факультети (соҳа бўйича)
4. Олий маълумотли ҳамширалар факультети.
Таълим тизимида бу йўналишга алоҳида урғу бериш аввало давлат ҳамда ушбу давлатда яшовчи халқ учун жуда катта ахамиятга эга. Тиббиёт йўналишида ривожланиш ҳар биримиз учун катта фойда келтиради. Зеро "Соғлом она-соғлом бола" демакдур. Фарзандларимиз эса бизнинг келажагимиз. Эътиборингиз учун ташаккур!
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр