СЎНГГИ ҚЎРҒОН ҲИМОЯСИ

Xurshidbek Ibrohimov
Ярим финал

“Er” билан “yer”

“Жамият”да кўрдим: бир йигитни ўз хотини урармиш, айтганини қилмаса, кунини кўрсатармиш.

Тасаввуримни “ёқаман”. Ота – Ҳожибой Тожибоевнинг мухлиси, айниқса, “Ақлинг бўлса, қизларнинг гумбурлаганига уйлан... Мана, қўшнимизнинг қизига уйлан – ернинг жигарини суғуриб олади”, деган жойларида буралиб қолади. Қолаверса, “гумбурлаган” келин гектарга экилган пиёзларни йиғиб олишда ҳам тайёр ёрдамчи-да.

Она “сарпо-суруқ, расм-русум” деган тузалмас касалга чалинган. Даволанишга-ку, умуман ҳуши йўқ. Нима, қўшни қизнинг отаси Россиядан жарақ-жарақ пул жўнатишини билиб ҳам жим ўтирсинми?..

Йигит-чи, бор-йўғи 17 га кирган. Ким қўйибди унга хотин танлашни...

Келин бўлмиш эса кирилл-лотин графикасида аралаш ўқиш бахтига сазовор бўлганлардан. Болапақирнинг айтишича, ҳамма муаммо шунда эмиш. Яъни хотин ака “er” билан “yer” битта нарса эмаслигини билмайдилар...

Воқеанинг қолганини эса “Жамият”дан топасиз.

Чегарасиз босқин

Ранг-баранг давлатлар чегаралари билан ажралиб турадиган сиёсий харитани кўргансиз. Бугунга келиб, ана шу чегараларгина ҳимоя қилинади. Лекин энди аҳолисини бўйин сундириш учун мамлакатларни босиб олиш шартмас. “Овертон туйнуги”дан қаралса, тизимли, узоқ йилларга мўлжалланган режа асосида “чегарасиз босқин” операцияси кетаётгани яққол кўринади. Энди бир аёлнинг эрини пичоқлаб қўйиши ёки бўғиб ўлдириши тасодиф бўлолмайди. Энди у – махсус ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) натижасидир.

“Мафкура полигонлари атом полигонларидан кучлироқ”-да, ахир, барака топгурлар (лекин замонавий кузатувлар мафкура полигонлари кучи атом полигонлари кучига тўғри пропорционал эканини кўрсатмоқда).

Бузилаётган экология

Аллақачон “аёл – одам эмас” деган хулосага келгандир таниш “Жамият”имиздаги эр. Тўғри, Одам – эркак. Аёл – Ҳаво, эркак нафас оладиган ҳаво. Шунчаки, ҳавода вирус яхшироқ тарқалади ва даҳшатлироқ оқибатларга олиб келади (чунки ундан болалар ҳам нафас олишади-да). Шунинг учунми, аёлларнинг фитнага иммунитети пастроқ. Буни яхши билган ҳолда Бразилиями, Мексиками, Ҳиндистонми тарафларда тайёрланган, мия фалажлигига олиб келувчи “қирғин қуроллари” зомбиқутиларда пайдар-пай экспорт қилинмоқда. Ҳавомизни бузиб, ҳаётимизни заҳарлаб, биз, эркакларни кучсизлантириш орқали сўнгги қўрғонимиз – оиламизга ҳам эга чиқишмоқчи.

Ажойиб кунларнинг бирида аёлингиз ойнага қараб, ўзини сизнинг хотингиз эмас, балки “(ичида бегона эркаклар тўлиб-тошган хизмат кўрсатиш) жамият(и)нинг тенг ҳуқуқли аъзоси” сифатида кўра бошласа, унга “импортний” вирус юққани аниқ. Агар сзга қўшҳўкизлардан бири эмас, хотин керак бўлса, кечиктирмай, уй шароитида даволаш курсини бошлаш зарур. Бундай ҳолатда ота-боболаримиз синовидан ўтган “Аёлни асраб қолишнинг 3 босқичли тизими”ни тавсия қилишим мумкин.

Давола(ни)ш курси

1-босқичда “Ичкари эшик ичи”да тўла ҳукмронлик ўрнатишга тўғри келади. Масалан, сиз бошдан-оёқ юрак шаклидаги аёлни кўрганмисиз? Йўқми?.. Демак, аёлнинг юракдан бошқа ҳам забт этиш керак бўлган аъзолари бор... Бу мақола ўқувчиларининг ёши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаганим учун, баъзи тафсилотларга тўхталмайман. Лекин “Ичкари эшик ичи”да назоратни тўлиқ қўлга олиш “жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси” ташхиси қўйилган бемор ўзини аёлдай, сизни эса эркакдай ҳис қилишни бошлашида муҳим қадам ҳисобланади.

2-босқичда “Ташқари эшик ичи”да иқтисодий назорат ўрнатилади. Бу жараёнда “Нарх-наво кўтарилиб кетди”, “Яшаш қийин бўлиб қолди” каби ибораларни овоз чиқариб айтиш тақиқланади. Кунига 100 мартадан “Эркак киши бой бўлишга мажбур”, дея қайтарилади (баъзи ҳолларда ушбу сеҳрли сўзлар амалга ошиши учун оз-моз ҳаракат талаб қилиниши ҳам мумкин). Чунки бу босқичда “бемор” хаёлини Туркия, БАА (Дубай шу мамлакатдамиди?) каби давлатларга бориб, ўз ҳисобидан “даволаниб” келиш ҳақидаги зарарли ўйлар эгаллаб олмаслиги муҳим. Давола(ни)шнинг ушбу босқичида ўзига “оила бюджети ёрдамчиси” дея ном қўйиб олган бемор аста-секин “меҳрибон умр йўлдоши”га айланиб боради.

3-босқич эса “Ташқари назорати” деб номланади. Киши бунда кўча-кўйдаги ҳаракатларини, ўзини, кўзини тартибга солиши шарт (бу қадам “ичкари эшик ичи”да ҳукмронлик ўрнатишда ҳам муҳим ҳисобланади). Яна, ўзига раво кўрилган нарсалар қўл остидагиларга ҳам илинилади, уларнинг ҳаққига тўла риоя қилинади. “Кўча хандон – уй зиндон”, “Эркак киши уйдан етти қадам чиқса – бўйдоқ” каби вирусли иборалар хотирадан буткул ўчирилади. Зиммага уларни эслатадиган “ҳамтовоқ”лардан йироқ туриш мажбурияти олинади. Ушбу вазифалар муваффақиятли уддалангани беморнинг кўча тўла “танг (узр, “тенг” демоқчи эдим) ҳуқуқлилар”дан кўра кўпроқ ҳақларга эгалигини тушуна бошлашида кўринади.

Битта ёмон ва битта яхши хабар

Ёмони: қўрғонингиз эгалигига кўз тикканлар ҳеч қачон фикридан қайтмайди. Оилангиз чегаралари эса давлат чегаралари эмас (яъни, кўп сонли армия мададини кутиб, овора бўлманг...) Демак, доимий “жанг майдонида” кичик ватанингиз манфаатларини ҳимоя қиладиган ёлғиз ўзингизсиз.

Яхши хабарни эса Расулуллоҳдан (с.а.в) эшитинг: “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир”. 

Жазо кунида Энг Яхшимиз берадиган яхши “тавсияномага” эҳтиёжи бор яхшилар қани энди?..

4.13 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    4.13 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.36 / 10
  • Муштарийлар баҳоси
    4.55 / 10

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 31/05/2018

Ajoyib mavzu va o'zgacha yondashuv! Menga juda yoqdi. Muallifga omad!!!

4.5 Мубашшир Аҳмад 31/05/2018
5 Абдумалик Носиров 31/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 31/05/2018
4 Давронбек Тожиалиев 31/05/2018

"Оғир" тилда ёзилибди.

4 Уйғун Ғафуров 31/05/2018
5 Нигора Умарова 31/05/2018
4 Расул Кушербаев 31/05/2018
4 Мақсуд Саломов 31/05/2018
4.5 Беҳзод Қобулов 01/06/2018
3.5 Қаҳрамон Асланов 01/06/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 01/06/2018
4.5 Мансур Тангишов 01/06/2018

Ёзиш услуби жуда чиройли. Коса тагида нимкоса фикрлар кўп экан. Кейинги постларда бирор суратларданам қўшилса бунда.нда ўқимишли пост бўлади.

4 Адҳам Отажонов 01/06/2018
4 Музаффар Назаров 01/06/2018
5 Умид Гафуров 01/06/2018
4.5 Тўлқин Юсупов 01/06/2018
4 Маҳсуджон Асқаров 01/06/2018
4.5 Нодир Закиров 02/06/2018
0.5 Иноят Садикова 02/06/2018

Ayol “жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси” !!! Bunday o'ta subyektiv, "bir hil razmerli" receptlar jamiyatga zarar keltirsa keltiradiki, foyda keltirmaydi. Uzr, postingizni ayollarga nisbatan haqorat deb qabul qildim. Siz ko'targan mavzudagi holat bir istisno edi. To'g'risi, ko'pchilik ayollar mazza qilib kulishdi "shuuuncha ayol asrlardan beri kaltak yeb yurganida bitta erkak ham yesa yebdi-da" deb. Fikrlaringiz albatta hurmatga sazovor, lekin mavzu aktual/ommabop emas, qaytangga jamiyatda ayol o'rnini tiklashga bo'lgan samaralarni kuchaytirishimiz lozim. Oilaviy munosabatlarga o'zgacha yondashib, muammolarni kesatiq gaplar bilan emas, o'z nomlari bilan atab, ularga yechimni birgalikda ahtarishimiz kk. Bularni barchasini inobatga olmasak ham, blogpost mazmuni uning shakliga to'g'ri kelmagan. Faqat tasavvurni ishlatib bitiradigan ish (mavzu) emas bu. Fikrlar o'ta sayozligicha qolib ketgan.

4.5 Шерзод Шерматов 02/06/2018
4 Шунқор Чориев 02/06/2018
4.5 Ботиржон Шерматов 02/06/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
14 та фикр