Рейганнинг мухлиси

Турли сайтлар АҚШ президентлари орасида энг юқори рейтингга эга етакчи сифатида Рональд Рейганни эътироф этади. Сабабларини изласангиз, кўплаб қизиқарли фактларга дуч келасиз. Сиёсий фаолиятини оладиган бўлсак, 40-президент даврида АҚШнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида катта ўсиш қайд этилган.

Ўша даврда АҚШнинг сиёсий майдондаги асосий рақобатчиси Совет Иттифоқи муносабатларни эса икки қисмга ажратиш мумкин. 80-йилларнинг биринчи ярмида Рейган Совет Иттифоқини “ёвузлик империяси” дея атаб, ҳарбий соҳа ҳамда қуролланиш харажатларини деярли 30 фоизга оширади ва ҳали ихтиро қилинмаган “Юлдузлар жанги” инновацион мудофаа тизими билан оғзаки таҳдид қилади. Иккинчи муддатда эса муносабатлардаги муз шиддат билан эрий бошлади. Бу даврда Горбачёв билан дўстона учрашувлар, совуқ урушнинг тугатилиши ва қуролланиш пойгасига чек қўйилади, ишсизлик даражаси эса минимал 10 фоизга тушиши билан тарихда қолади.

Бу ишлар Рейган рейтингини Собиқ Иттифоқда ҳам ошириб юборган. Россия кинематографиясининг буюк актёрларидан бири Савелий Крамаров ҳикоясини эшитгансиз, албатта. Миграция орзусининг сўнгги чораси сифатида у Рейганга аталган “Артистдан артистга” мурожаат хатини АҚШ элчихонасининг деворидан ичкарига улоқтирган. Шу йўл орқали Крамаров учун ўз юртидан кетиш ва янги ватани — Америкага кириш эшиклари очилди.

Шунингдек, Рональд Рейган “Америка орзуси” иборасининг амалдаги яққол мисоли эди. У ўртаҳол ишчи оиланинг фарзанди. Кейинроқ Голливуд актёри бўла туриб, жаҳоннинг энг қудратли давлатларидан бирига етакчи этиб сайланишдек фантастик йўлни босиб ўтди. Голливуддан сиёсатгача бўлган йўлда актёрлар касаба уюшмаси кўприк вазифасини бажариб берган бўлса, Рейганнинг ўткир ақл-идроки, ноёб ораторлик маҳорати ва харизмаси оғир йўлда қанот бўлиб хизмат қилди.

Дарвоқе, Американинг 40-президенти коллежни битиргач, биринчи иш жойи радиостанция бўлган. У ерда Рейган, диққат қилинг, спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаган ва ўша даврларни ҳаётининг энг бахтли онлари сифатида эслаган.

Балки айнан радиодаги эфирлари ёш Рональдда оммани ўзига қарата олиш хусусиятларини шакллантиргандир... Президентлик даврида Рейганнинг чиқишларини экран қаршисида бутун Америка аҳли қизикиш билан кутарди ва томоша қиларди. Айниқса, ҳазиллари машҳур эди.

- Коллежда президентлик ваколатлари жуда керак эди. Федерал бюрога баҳоларимни махфийлаштиришни буюрган бўлардим.

- Фавқулодда ҳолатлар юз берса, мени истаган вақтда безовта қилишингиз ва уйғотишингиз мумкин, ҳукумат йиғилишида бўлганимда ҳам.

Ҳатто шундай воқеа ҳам бўлганди. Радиода интервью бериш олдидан бошловчининг микрофонни текшириб кўриш учун бир оғиз гапириб кўриш илтимосига жавобан Рейган “Совет Иттифоқига уруш эълон қилдим, ядровий ҳужум 5 дақиқадан сўнг бошланади”, — деб ҳазиллашади. Бу гап эфирга кетди, табиийки, уни океан ортида ҳам эшитишган. Ўша ҳазил чинаккам урушни келтириб чиқаришига оз қолганди.

Аслида Рейганнинг ўзи учун президентлик даври осон кечмаган. Сайловлардан кўп ўтмай, унга суиқасд уюштирилди. Актриса Жоди Фостернинг эътиборини қозониш мақсадида руҳан носоғлом Джон Хинкли президентга ўқ узади. Бахтли тасодиф туфайли Рейган кўкрагига теккан ўқдан ҳалок бўлмади. Бу воқеа унинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатса-да, иккинчи муддатга ҳам номзодини қўйиб, сайланиб, ишини давом эттирди. Оқ уйни Рейган ғолиб президент сифатида тарк этган. Ҳаётининг қолган қисмини эса орттирган ҳасталиклари билан курашишга бағишлаган.

Рональд Рейганнинг бошқа минтақалардаги машҳурлигига бир мисол. Португалиялик жисмоний тарбия ўқитувчиси Жозе Диниш Рейганнинг чиқишларини мунтазам кузатиб борган ҳолда, унинг мухлисига айланади. У Рейганнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган нашрлар, мақолалар ва барча мавжуд маълумотларни йиғиб борди. Ҳаттоки, туғилиши кутилаётган тўртинчи фарзандининг исмини унга атамоқчи бўлди. Рафиқаси эса бошқа исм танлаб қўйганини айтади. Жозе Диниш айтганидан қолмади. Натижада рафиқаси ҳамда ўзи танлаган исм вариантларини бирлаштирди. 1985 йилнинг 5 февраль куни туғилган ушбу чақалоққа берилган исм Криштиану Роналду душ Сантуш Авейру.

3.69 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.69 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.18 / 14
  • Муштарийлар баҳоси
    4.40 / 38

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 tommy 08/05/2018
5 Sherzod Yuldashev 08/05/2018
5 Djamshid Akhmedjanov 08/05/2018
5 Нодирбек Рахмонов 08/05/2018
3.5 ✧ Winner ✧ 08/05/2018
5 Abdu Razzoq 08/05/2018
5 Erkin Qurbonov 08/05/2018
5 Jahongir Muxtorov 08/05/2018
5 Shakhlo Khursanalieva 08/05/2018
5 Husan Urinboyev 08/05/2018
4 Shovkat USMONOV 08/05/2018
5 Ботиров 08/05/2018
5 Aka Coder 08/05/2018
5 Doniyorbek Obidov 08/05/2018
5 SHaxobiddin Abduzoirov 08/05/2018
2.5 Oybek Omonov 08/05/2018
5 Ergash Matyakubov 09/05/2018
5 Islomiddin 09/05/2018
5 Odil Omonov 09/05/2018
5 Jasur 09/05/2018
5 Bektosh Ishchanov 09/05/2018
5 Sardor Ollamberganov 10/05/2018
4 Улуғбек Шукуриллаев 10/05/2018
4 Maftuna Uchqunova 10/05/2018
5 Sanjar Makhamatkhanifov 11/05/2018
Яна
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
14 та фикр