Қалб ҳаловати

Кеч тушгандан сўнг, яна аввалгидай мазам бўлмай, қўрқув-васваса такрор хуруж қилиб, юрак адреналинни кўп ишлаб чиқара бошлаган кезда нима қилишни билмай қолдим... Югурдим, пресс "качать" қилиб кўрдим. Охири бўлмади, уйнинг ичкари хонасига ўтиб, ўсмирлик давримда эшитганим - поп-рок мусиқа "қироли" бўлган Linkin Park гуруҳининг бақироқ ашуласини жўр бўлиб, бор овозда бақириб куйладим. Роса... Бир неча қўшиқдан сўнг, хумори босилган наркомандай бўлиб қолдим. Юрак уриши секинлашди. Тинчландим. Кейин миямдан бу гуруҳ вокалисти бунақа бақиришидан ҳеч қачон депрессияга тушмайди деган хаёл ярқ этиб ўтиб кетди. Эртаси куни эса, айнан ўша гуруҳ вокалисти ўзини-ўзи осиб қўйганлиги ҳақида янгиликлардан ўқиб қолдим. Депрессия сабаб.

***

"Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасму?..."

«Раъд» сураси, 28-оят...

2.75 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.75 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Dilnavoz Berdiyeva 07/05/2018
4 Husan Mamasaidov 07/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр