Қачонгача маҳсулотларимизни дунёга сувтекинга сотамиз?

Umidjon Ahunjonov
Саралаш

Рақамларга назар

«Whatsapp» иловаси «Facebook» томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинди.

Ўзбекистоннинг бир йиллик пахтаси 1 миллиард 200 миллион доллар даромад келтиради.

Бир дона «Patek Philippe» қўл соати 20 минг доллардан 500 минг долларгача сотилади!

Россияда «Lacetti Gentra» 6-8 минг долларга сотилмоқда.

200 долларлик таннархдаги «iPhone» телефонини 1200 долларга оғринмай сотиб олаяпмиз.

«Lada Vesta» ўз машиналарини Ўзбекистонда 10 минг доллардан камига сотмаяпти...

Тафаккур

Юқоридаги рақамлар ва таққослар бугунги кунда билим ва инновациялар (билим асосида яратилган қиймат) нақадар аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Бутун бошли ўзбек халқи бир йил тер тўкиб етиштирган пахта неча пуллигу, беш-олти ёки ошиб борса ўн кишилик командадан иборат кашфиётчиларнинг ихтироси қанчага сотилаяпти?

«Patek Philippe» бир дона энг оддий қўл соатини салкам 3,5 дона «Lacetti Gentra»нинг пулига пуллаяпти.

Уйда тўйиб еб-ичмасак ҳам, қарз-қавола қилиб бўлса ҳам таннархи 200 доллар бўлган «iPhone»ни 1200 долларга рози-ризолик билан харид қилаяпмиз. Ўзбекнинг орзуси бўлган «Lacetti Gentra»ни Россия бозорида 6-8 минг долларга пуллаб, Ўзбекистонда икки баробар нархга «Lada Vesta» сотиб олаяпмиз.

Мақтанишга устамиз лекин...

Ўзбек машиналари Қозоғистонда энг кўп сотилган машиналар бешталигида! Ўзбек машиналари Россияда энг кўп сотилган машиналар учталигида!

Яна тафаккур

Буларнинг барчасининг сири нимада экан-а?

Жавоб...

Бу сир-синоатнинг номини маркетинг билимлари ёки маркетинг стратегияси дейишади.

Хўш-хўш... Нима демоқчисан ўзи?

Ўзбек машиналари Россия бозорида энг арзон ва чаққон сотилаётган машиналар! Оп қолинг, кеп қолинг, сотамизу кетамиз, арзон машиналар, оз қолди, битта машина олсангиз иккинчиси текин!..

Арзон дея бақириб эътиборни жалб этиш ҳар кимнинг, ҳатто бозордаги мактаб кўрмаган баққолнинг ҳам қўлидан келади менимча. Аммо ўз маҳсулотини пардозлаб, афзалликларини тушунтириб, таърифу тавсифини ўрнига қўйиб сотиш учун энди баққол ожизлик қилади. Бу санъат учун билимли, зукко ва яратувчан фикрларга бой маркетологлар керак, кучли маркетинг кампанияси керак! Агар ўзимизда бундай маркетологлар топилмаса, уларни керак бўлса чет элдан ёллаш лозим (лекин, ишонаманки, ўзимизда бундай кадрлар етарли)!

Қайси машина қаҳратонда — 50 даража совуқда ҳам бемалол ўт олади?!

Қайси машина «crash-test»да юқори натижа кўрсата олган?!

Қайси машинанинг Ўлмас Кашшей каби жони қаттиқ?!

Ана сизларга саволлар ва «Ўзбекистон GM»га машиналаримизнинг афзалликлари бўйича бироз шпаргалка...

Хуллас, яхшироқ пулга сотсак, Ўзбекистонимизга кўпроқ валюта тушармиди, Ватанимиз янада гуллаб-яшнармиди? Хуллас, билимлар керак, билимлилар керак...

3.49 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.49 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 17

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Umidjon Ahunjonov 26/04/2018
3 Quramboyev Jamshid 29/04/2018
4 Muslimbek Abdullayev 08/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
4 та фикр