ОВИР! ОВИР! ОВИР!

Жонга тегди бу сўз! Қачонгача сарсон бўламиз?!

Укам талаба. Мен Жанубий Кореяда яшайман. Ёзги таътилда укамни Кореяга чақиртирмоқчи эдим. ОВИР олгани ҳужжат тўплашда жуда катта муаммоларга дуч келяпмиз.

1-муаммо.

ОВИРга (Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими) борсак, "Мудофаа бўлимидан (военкомат) маълумотнома керак", деди. Маълумотнома олгани борсак, ҳарбий хизмат ўтамаганларга маълумотнома беришмас экан. Лекин "шартнома асосида хизматга боради", деб шартнома тузиб, камида ярим пулини берсак, маълумотнома беришармиш.

Бу нимаси? Укам ҳарбий хизматдан қочмаяпти. Шунчаки, таътилда Жанубий Кореяга бориб келмоқчи. Шартнома пулини тўласа, маълумотнома берар эмиш. Бюджет тўлдиришнинг янги усулими бу? Мудофаа бўлимининиг ОВИРга нима алоқаси бор?

2-муаммо.

Шанртномани ҳам бир амаллаб пул тўлаб олдик. Майли, вақт зиқ эди. Шартнома қилдик.

Лекин энди ОВИРнинг ариза қоғозига укамнинг университети муҳр босмаётганмиш: "Ўқиш даврида четга чиқиш мумкин эмас", деб. "Маҳалладан муҳр урдиринглар", дейишди.

Маҳаллага борса, "Агар ўқимаса ёки ишламаса, маҳалла муҳр босади", дебди. Агар ўқиса университети, ёки ишласа иш жойидан муҳр урилармиш.

Бу нима сарсонгарчилик? МУҲРни ким босади? Барча масъул ташкилотлар бўйин товласа.

Укам талаба, жиноятчи эмас! Давлатдан қарзи йўқ. Солиқларни вақтида тўлаган! Талаба дегани маҳбус эмас-ку.

Мустақил демократик давлатнинг фуқароси ўз ихтиёри билан чет элга сафар қила олмаса, бу қанақа ДАВЛАТ?!

ОВИР олиш шартлари енгиллштирилса, яхши бўларди.

Бу биргина менинг бошимдан ўтган иш эмас. Кунига қанча одам шу аҳволга тушади, ичида сўкиб-сўкиб, ўкиниб, иложсизликдан ортга қайтади.

Бу иш қачонгача давом этади? Ўзини амалдорман деб юрганлар шу масалага ҳам эътибор қаратса, яхши бўларди.

3.37 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.37 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Бахтиёр Шералиев 27/04/2018

Siz muammoning kichkina qismiga endi duch kelibsiz, asosiysi hali oldinda. Lekin yaxshi xabar - 2019 yil 1 yanvardan OVIR yo'qolib, o'rniga chet el pasporti chiqadi. Shu bois ozgina sabr qilasizlar endi.

3.5 Давронбек Тожиалиев 27/04/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 02/05/2018
2 Маҳсуджон Асқаров 04/05/2018
3 Шерзод Шерматов 10/05/2018
4 Расул Кушербаев 15/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
3.5 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
4 Нигора Умарова 19/05/2018
3.5 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
3.5 Мақсуд Саломов 19/05/2018
3.5 Умид Гафуров 20/05/2018
3.5 Қаҳрамон Асланов 20/05/2018
3 Музаффар Назаров 20/05/2018
3 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
3 Шунқор Чориев 20/05/2018
3.5 Беҳзод Қобулов 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
3 Мансур Тангишов 21/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
4 Иноят Садикова 21/05/2018
4 Адҳам Отажонов 21/05/2018
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр