Орзу-ҳавасингни меъёрини бил!

Sherzod Abdusalomov
Саралаш

Орзу-ҳавасингни меъёрини бил, очкўзлик йўлига кирма. Аллоҳ марҳамат қилганида ризқ-баракангни ниҳояси йўқдир.

Бугунги кунда, халқимизда тобора авж палласига кириб бораётган Чек чегарасиз орзу-ҳавасли инсонлар кўпайиб бормоқда! Инсон дунёга келиптики орзу-ҳаваси бўлади аммо ўша орзу-ҳаваснинг ҳам оҳирини кўра билиш ҳар бир инсонга насиб етмайди бу ҳислат туғмадир, балки оиъладаги тарбия орқали юқтирилар бу еса ёлғиз яратганга ҳавола! Бир қарашда инсон боласининг орзу-ҳавасининг ниҳояси йўқ дек аммо ҳар бир нарсада поён бўлгани каби нафсимизнинг ҳам поёни бўлса ҳаётимиз янада гўзаллашади деб ўйлайман! Орзу-ҳавасимизни меъёри қачон бўлади? Қачонки Кўп китоб ўқисак Ота боболаримиз ҳаёт йўлини тўлиқроқ ўргансак, оҳиратимизни ўйласак ва Аллоҳни ёдимиздан чиқармасаккина Орзу-ҳавасимизни чек-чегараси бўлади деб ўйлайман! Тўйлардаги исрофгарчиликларни кўра билиб туриб ким ўзарга тўй қилсак, ён қўшнимиз ёки маҳалламизда иқтисодий жиҳатдан анчайин орқада бўлиб турган Ватандошларимизни кўра билиб туриб қўшша қўшша уй, машина олсак 1000 талаб одамларни тўйга чақирсак? Вақтлар бизга сабоқ бўлиш ўрнига бизнинг кўзларимизни юмиб қўяётгандек гўё?! Биз ёшлар қанча кўп ўқисак дунё қарашимиз шунча кенгаяди, билимимиз ошади. Кўп китоб ўқиган киши ҳар бир ишнинг меъёрини билади, очкўзликка йўл қўймайди.

- Ҳалол ва пок инсонлар ҳеч қачон бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайди. Ҳалол ва пок инсонларнинг орзу-ҳаваслари йўлида Аллоҳ доимо марҳаматини аямайди.

Агар биз доимо ўқишдан ўрганишдан қолмасак диний ва дунёвий билимларимизни ошириб борсак бизга Аллоҳ ризқ барака бераверади, Ўйлагар орзу-ҳавасларимиз амалга ошаверади!!!

3.22 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.22 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    0.00 / 0

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Bahodir Daminov 20/05/2018
3.5 G'ayrat Norqobil 21/05/2018
4 Sherzod Abdusalomov 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр