Она ва болага эътибор беришда миллий ҳуқуқий қадриятларнинг ўрни

Muattar Yakubova
Саралаш

Ҳозирги кунларда оилавий муносабатларга асос бўлган она ва боланинг маънавий асосига оид қонуний қадриятларни тиклаш катта аҳамият касб этмоқда. Бу ўтмишга қайтиш эмас, балки келажак муаммоларига тарихий сабоқлари, миллий меросимиз фиқҳий илмий иш, инсон онги ҳуқуқий эътиборга олиб, оқилона ёндашиш ҳозирги кунимизнинг долзарб омилларидан биридир. Қайси бир жамиятда конун устивор кучли бўлса ўша жамият тинч-осойишталик таминланади.

Ўзбек оиласида аслар давомида ҳар доим танинг сиҳат, тинчлик-хотиржамлик бўлсин, деб бир-бирига тилак билдирилади. Айниқса жамият мухитида мустаҳкам аҳил жамоа, қонун эса маънавий ва тарбия ўчоғи бўлиб келган. Жамият тараккиётида ёш авлодни тарбиялашда соғлом маънавий муҳит конунга амал қилишлик она ва болани меҳнатсеварликка ундаш билан ҳуқуқий онгнинг ривожланишига ўз таъсирини ўтказган.

Мамлакатимиз мустақиликка эришгандан бошланган даврдан ота-она, бола тарбиясига эътибор берилиб, жамоатчилик фикрини, инсон масъулиятини кучайтирадиган катта ижтимоий, маънавий омил сифатида қонун устиворлиги муҳим ўрин тутган. Қонун давлат виждонидир. Виждон эса инсон фаолиятини тўғри, адолатли изга солувчи ички руҳий қонуниятдир.

Бизнинг мустақил демократик фукоролик жамиятда фақат виждон асосида инсон бошқаларнинг гапларига қулоқ солади. Яхши таълим-тарбиядан ибрат олади. Ўз фаолиятини муайяан аҳлоқ ва ҳуқуқ мезонларига мослайди. Ўзини англаш оркали бошкаларни чукуррок англай бошлайди. Бу борадаги бирлик ва муштараклик жамоатчилик фикри таъсири остида шаклланади ва мустахкамланади. Оилада она оила ичидаги муносабатларига асос бўлган маънавий- ҳуқуқий ҳамкорлик, ҳамдардлик, ғамҳўрлик оғир ва енгил дамларда елкадош кўмакдошлик бўлган фазилатларни уйгунлаштиради. Ҳаттоки, ўз болаларини соғлом, садоқатли, ҳалол бўлишига ундайди. Яхши ҳаёт кечириш учун фиқҳий илмни ўрганишга ўз таьсирини ўтказади. Буюк аллома муҳаддис имом Ал-Бухорий айтганларидек: “Кимки ўз оиласи ичида тинч, тани соғ ва оилада шу кунига етадиган таоми бўлса у одамга бутун дунё берилган бўлади”.

Демократия ва ҳуқуқий давлат барпо этиш учун кураш олиб борилаётган ҳозирги пайтда эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги тўла таъминлаши муҳим ижтимоий вазифа сифатида кун тартибига қўйилмокда. Бу давр эхтиёжларига мос келган зарурий талабдир. Мустақил ўзбек оиласида онанинг меҳри отанинг талабчанлиги базан қаттиқ қўллиги билан муштарак бўлмоғи лозим. Ота талабчан бўлса-ю, она юмшоқ кўнгилли бўлса кўп таълим тарбияда эътироз билдирса бола тарбияси бузилади. Тўғри ҳозирги кунимизда ота-она ўз боласига ёмонликни раво кўрмайди. Оиладаги бола тарбиясида отани ҳар томонлама бетакрор эканини бу вазифаларини ҳеч бир меҳрибон она тўла бажара олмаслигини яна бир бор айтиб ўтмоқчимиз.

Оилада амалдор ёки кўпроқ маош оладиган аёл ўз эрини менсимай қўйиши, болалар олдида уни камситиш ҳам миллий ҳуқуқий қадриятларимизга мос келмайди. Бундай ҳоллар фарзандлар тарбиясига ҳам салбий таъсир этади. Отани ҳурмат қилмайдиган фарзанд уйда ҳам кўчада, ҳам ўз хоҳлаган номаъқулчиликни қилаверади. Ирода жиҳатидан анча заифроқ бўлган онанинг эса, уни бу йўллардан қайтаришга кучи етмайди. Ўша даврда оилавий қонун бузилишига сабаб бўлади. Юртбошимиз доимо ўзларининг ҳар бир нутқларида аёлни эъзозлашни таъкидлайдилар. Оилада она эътиборли бўлса соғлом маънавий, миллий ҳуқуқий қадрият бетакрор бўлиб, соғлом маънавий муҳит баркарор бўлиши, муъмин қобил фарзандларни тарбиялашнинг муҳим шартидир. Оилада бола ўз оиласини менсимаслиги ҳам, ҳеч тортинмай онасини ҳам бехурмат қилади.

Шу сабабли ҳам тарихнинг барча даврларида вазият қандай бўлмасин оилада болалар тарбиясида, отанинг мавқей ва обрўси ҳар доим баланд бўлиб, она унинг вазири сифатида қабул қилинган. Бундай ҳол авваллари айтилганидек, “Ўтмишнинг зарарли сарқити” эмас балки оиладаги мўътадил маънавий миллий ҳуқуқий муҳитини мухим омилидир. Мен шундай тушунаманки, оилада отанинг донишмандлиги, онанинг меҳрибонлиги бўлиб қолади. Отанинг туйғуси инсон қалбида имонлиликни миллий ҳуқуқий қадриятларни намоён бўлишидир. Ҳозирги даврда онага ғамҳўрлик эса фарзандларни баркамол авлод бўлиб етишига замин бўлади.

Ҳар бир фарзанд ҳар томонлама ҳаётга ота-онага ўз яхши кўрган инсонига ишқи мухаббатли бўлиши керак.

Албатта, муҳаббатнинг ёзилган қонуни йўк, лекин бу борада минглаб йиллар давомида тўпланган тажриба, ҳаётий шароит борки, уларни поймол этиб ҳам бўлмайди. Ҳаёт муҳаббатнинг қонуни ҳам, мезони ҳам инсон калби, унинг моҳиятини ташкил этувчи олий маънавиятдир. Ҳаёт муҳаббат табиий эхтиёж сифатида фарзандларнинг балоғат ёшига етганда ташкил топади. Хаар бир фарзанд бу туйғудан ҳалос бўлолмайди, ё уни биров севади, ё у бировни севади. Ота-боласини севади, фарзанд ўз ота онасини яхши кўрган кишисини севади. Севгисиз ўтган умр очилмай ҳазон бўлган гул кабидир. Биз яшаётган жамиятда муҳаббат бу ҳаё, андиша, уят, ор номус, аҳлоқий қонун, иффатдан тўкилган олий маънавият пардасидир. Бу парда улар ўртасидаги интилишдир иштиёқларда инсонийлик туйғулари ва масьулияти қонуний амали устун бўлиб туришга олиб келади. Ҳаётда ана шундай пардалар орадан кўтарилиб ҳама нарса ноқонуний бўлиб қолса оила қуриш иштиёкини иккинчи ўринга суриб қўяди. Жамият тараққиётда инсоний муносабатлар гўзаллиги но поклик билан ўрин алмашади. Бу ҳаёт инсон ўзиниг маънавий гўзалиги билан қўлида ушлаб тура олади. Маънавиятсизлик туфайли бахт қушини қўлидан учирворади. Учурганлар бир умр бахтсиз бўлиб қоладилар. Буюк бир донишманд айтганидек «Осонликча қўлга киритлган амал, бойлик, зебу-зийнат бахтлилик белгиси эмас! Хақиқий бахт фақат ҳалол меҳнат, машаққат, азоб-уқубат билан қўлга киритилади.

Хозирги кунимизда яшаш кун кечириш эмас, балки ундан ором олишдир, хушнуд бўлишдир, қаноат ҳосил қилишдир.

Жаҳонда хеч қандай бойлик, мансаб инсонга ҳақиқий севги роҳат-фароғатни кўтаринкилик кайфиятни беролмайди. Ҳаётда инсоний соф муҳаббат туйғуси маънавий жиҳатидан олий инсонийлик ҳуқуқий онгдир. Бу мослик таълим-тарбиянинг оиладаги ўзаро ишончига асосланган маънавий муҳитни натижасидир. Бизнинг демократик фуқаролик жамиятда шариат, коидаларига хам оила қуришнинг манавий, демократик, ҳуқуқий асослари кенг ёритиб берилган. Ота-она ўз фарзандларини тақдири, бахтини, ўйлаганидек, жамиятимиз ҳам бутун халқни ўйлайди. Буларнинг барчаси оилавий ҳаёт борасидаги диний, миллий қадриятларининг инсонпарварлик ва адолат билан боғланган моҳиятни тўла ва тўғри тушунишга имкон беради. Қисқа қилиб айтганда, оилада демократик устивор қонунлар билан иш тутишни тақозо этади.

Фарзанднинг иродали бўлиш ҳам кўпроқ ота-она тарбиясига, ота-онани намунасига боғлиқ. Шунинг учун инсон ақлининг шундай кўзлари борки, улар эркак тарбия таъсирида яхшироқ очилади. Бу такрорлик айниқса, хулқи-одоби тарбиясида яққол кўзга ташланади. Ҳадис илмида айтилганидек «Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос бера олмайди».

Фарзандларнинг иродали бўлиши ҳам кўпроқ ота-оналарнинг кучли тарбиясидир. Ақлли ҳушли фарзанд отанинг изидан боради, дўстлари ва кадрдонларини ҳурмат қилади укаларини тарбия қилади. Қариндош-уруғларига мехр-окибатли бўлади. Булар ота меҳри ва умид билан фарзанд қалбига эккан маънавият уруғининг янги мевасидир.

3.02 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.02 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Xurshidbek Ibrohimov 04/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр