Мен “Wuhrat” эмасман!

Shuhrat Saidahmadov
Саралаш

Ахборот асрида яшаяпмиз. Узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қиладиган ижтимоий тармоқлар орқали деярли ҳар куни мулоқот қилишга кўникдик. Замонанинг қулай имконияти-да бу. Бироқ электрон ахборот алмашинуви жараёнида аксарият тeнгдошларимиз “паразит” ҳарфларга мурожаат қилаётгани киши ғашини келтиради.

“O’”ни 6, “sh”ни w, “ch”ни 4 га айлантириб юбораётган дўстларимиз тилимизни қанчалик обрўсизлантираётгани, бесаводликни тарғиб қилаётганини билармикан?! Кузатишлар шуни кўрсатадики, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчи ҳар беш кишининг тўрт нафари вақтни тежаш мақсадида алифбомизда йўқ юқоридаги каби “ҳарф”ларни терар экан.

Бир куни қизиқ воқеа юз берди. Укам Шаҳриёр билан “Telegram” мэссенжери орқали суҳбатлашдик. Профилидаги ёзувни кўриб хунобим ошди. Укам ўз исмини “Wahriyor”га айлантириб юборибди. Кейин менга: “Wuhrat aka, yaxwimisiz? 6qishlar bilan 4ar4amasdan?” — деган хабар келди. Ўзиники қолиб, менинг ҳам исмимни нотўғри ёзганидан оғриндим.

Энди бир тасаввур қилинг, отангизнинг фамилияси Ўтамуродов эмас, 6tamurodov, синг­лингиз Шоҳиста эмас, Wohista, умр йўлдошингиз Чарос эмас, 4aros, фарзандингиз Ўткирбeк эмас, Otkirbek бўлиб кетаверса, нафсониятингизга тегмайдими? Бундай беандишаликка қачонгача жим қараб тураверамиз?

Хўш, ечим нимада? Жавоб оддий: ишни, аввало, ўзингизни тўғрилашдан бошланг. Қандай қилиб, дeйсизми? Дўстингиз сизга “паразит” ҳарфлар иштирокида нома йўлласа, хатосини тузатиб қўйинг. Зора, хижолат бўлиб, қайтиб шу йўлдан бормаса! Буни мен ўз укамда синаб кўрдим. Ҳозир Шаҳриёрнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида биронта ҳам “паразит” ҳарф ёки сўзни учратмайсиз.

Азиз тенгдошим, бармоқларни клавиатурага узатганда она тилимиз софлиги учун ҳазрат Навоий тунни тонгга улагани, Бобур салтанат ташвишларидан ортиб, уни бойитишга интилгани, маърифатпарвар жадид боболаримиз эса, қонини сиёҳ қилганини унутмайлик. Минг йиллик қадриятни кейинги авлодларга безавол етказиш бурчимиз-ку!

3.14 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.14 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.38 / 15

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Бахтиёр Шералиев 18/04/2018

Mavzu orginal emas, shu vaqtgacha yozilaverilib yozilaverilib hamma joy to’lib ketgan. Shaxsiy fikr, muammoni hal qilish uchun amaliy va o’ziga xos yechim deyarli yo’q, umumiy gaplar bilan chegaralangan.

3 Расул Кушербаев 22/04/2018

Mavzu dolzarb, biroq solishtirma tahlil yo'q. Umuman olganda yomon emas.

1 Давронбек Тожиалиев 23/04/2018
2 Мақсуд Саломов 24/04/2018
1 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04/2018
3 Адҳам Отажонов 28/04/2018
1.5 Мансур Тангишов 29/04/2018

Мавзу номи менга ёқди. Ижтимоий аҳамияти ва долзарблиги ҳам нисбатан юқори. Муаллифнинг фикрларини қисқа блог тарзида ёритилиши - ундаги муаммони атрофлича таҳлил қилинмаслиги, фактлар билан мустаҳкамланмаслиги, муаллифнинг фақатгина бир ёқлама умумий одатий ечим билан тугалланишига сабаб бўлган. Чунки ҳар ким ўз ишини ўзи қилса кўплаб муаммолар ҳал бўлади сингари фикрларни ҳар қандай одам билдириши мумкин. Муаллифга кейинги блогларда мавзуга чуқурроқ ёндашишни, ўқимишлилик даражасини ошириш учун қўшимча шаклий ва адабий имкониятлардан фойдаланишни тавсия қилган бўлардим.

5 Музаффар Назаров 29/04/2018
3 Тўлқин Юсупов 05/05/2018
4 Иноят Садикова 09/05/2018

Qisqa, lo'nda, maqsadli. Bu albatta chuqurroq tahlil talab etadigan mavzu, lekin unday tahlilning ham o'zini auditoriyasi bor, bunday chaqiruvning ham auditoriyasi bor. Ushbu oddiy chaqiruv amalda ish berganini muallif isbotlab ham bergan.

4 Умид Гафуров 12/05/2018

Yaxwi mavzuni yozibsz, Wuxrat) (Hazil)

2 Ботиржон Шерматов 12/05/2018
3 Маҳсуджон Асқаров 12/05/2018
4 Шерзод Шерматов 14/05/2018
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05/2018
1 Беҳзод Қобулов 16/05/2018
3 Нигора Умарова 19/05/2018
4 Нодир Закиров 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 21/05/2018
4 Мубашшир Аҳмад 21/05/2018
4.5 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
4 Шунқор Чориев 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
5 та фикр