Криптовалютанинг иқтисодиётга таъсири

Doniyorbek Yulchiev
Саралаш

Бутун дунё миқёсида иқтисодиёт "қозони"нинг қайнашида умумий валюта турлари - доллар, фунт, иена ёки евронинг назарий тушунчаси бўлмиш, одамларнинг товар алмашинуви ёки айирбошлашида иштирок этишини таъминлаб келмоқда. Лекин, жахон молиявий иқтисодий-инқирозидан сўнг дунё иқтисодиётида инвестицион муҳитни қутқариши мумкин бўлган инновацион виртуал валюталар кириб келгач (2013 йилнинг атиги 4 ойи мобайнида 20 $ дан 200 $ гача сакраши оқибатида ривожланган мамлакатларнинг йирик молиявий институтлари крипто феноменга қизиқиш билдиришидан бошлаб), ҳатто фонд биржасига эмас криптовалюталарга маблағ киритишга қизиқиш ортиб кетди.

Криптовалюта ҳақида сўз юритар эканмиз бу монетлар иқтисодий назарияга мос тушмаслиги, одамлар ўртасида товар айирбошлашдаги муносабат ўрнини босаолмаслигини ҳисобга олиш керак, улар асосан "одамлар ўртасидаги муносабатнинг математик хулосаси" (муаллиф изохи) бўлиб, криптовалюталарнинг мавжудлигини бу фақат математик ва турли алгоритмлар хосиласи натижасидир.

Дастлаб, АҚШ сенатида "Виртуал валюталарнинг хавфи, таҳдиди ва истиқболлари" мавзуси бўйича биринчи маъруза билан чиқиш қилинар экан, Қўшма штатлар Федерал заҳирасининг раҳбари Бен Бернанке биткоиннинг фойдасига алоҳида урғу бериб, молия тизимида ҳалқаро пул ўтказмаларига нисбатан арзон алтернатив эканлигини маълум этиши оқибатида, унинг курсининг дастлабки юксалишни бошлаб берди дейиш мумкин, яъни бир вақтнинг ўзида 1000$ нарх билан осмонга сапчийди.

Криптовалютанинг дунё валюта бозорига кириб келишию, унинг нахлари борасида жуда кўплаб мақолалар чоп этилганини биз интернетда 2017 йилнинг энг олд мавзуларидан бири деб айтаоламиз. Лекин, бундай валютанинг иқтисодиётга берадиган таъсири ҳақида деярли хеч бир интернет оммавий нашрларида тўлиқлигича ёритилиб берилмади (Ўзбек тилида ёзилган мақолалар назарда тутилмоқда).

Дастлаб криптовалютанинг шу ҳусусиятларини ёритишдан олдин позитив баҳо берилар экан, нейтралликни сақлаган ҳолда унинг ижобий ва салбий жихатларига тўхталиб ўтсак.

Ижобий томонлари ҳақида сўз юритилар экан кўпроқ фойдаланувчилар (инвесторлар) томонидан баҳоланишини инобатга олиш лозим. Дастлаб ижобий томнига тўхталсак:

Анонимлик

Бирор мамлакат валютаси билан солиштирганда жўнатувчи/қабул қилувчи га хеч бир санкцияларни қўллай олмаслик. Бундан ташқари бирор транзацияларни тақиқлаб бўлмайди. Барча битимлар тўлиқ эркин ҳолда амалга оширилади.

Кичик комиссиялар

Биткоинларнинг транзакцияси минимал комиссия 0.0001 btcни ташкил этиб, бу ўтказманинг миқдори ўнминг ёки юзминларни ташкил этсада комиссяни арзимас дейишга асос бўлаолади. Фақатгина ўтказмани тезлаштиришни истаганлар учун унинг миқдорини ошириш мумкин.

Транзакция вақти

Криптовалюталар савдосида ўтказмаларнинг бир шахсдан иккинчисига бориши учун бир неча дақиқадан соатгача чўзилади. Баъзи мамлакатларда банклар орқали оддий ўтказмаларнинг бир неча соатларни ва воситачиларнинг мавжудлигидан тортиб унинг тасдиғини кутишларини инобатга олинса бу ижобий ҳолат.

Назорат

Blockchain биткоин тармоғида шундай назорат функцияси бўлиб, трансфернинг қайси манзилга, қандай комиссия эвазига, қандай операцияларни ўз ичига олинишига қараб, ҳар бир манзилнинг ва ўтказмаларнинг тарихини кўришнинг имконияти мавжудлиги. Анъанавий иқтисодиётнинг банк тизими бундай имкониятни таъминлай олмайди.

Криптовалютанинг бирор мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини бахолар эканмиз асосан қуйидаги омилларни айтиш мумкин:

- Миллий валютага тахдид;- Пул оқимлари устидан назоратни йўқотиш;- Ноқонуний товарлар савдоси учун яхши шароит.

Криптовалюталар миллий валюталарга нисбатан кўп афзалликларга эга бўлиб, хеч бир тарзда бирор мамлакат хазинасинин тўлдиришда иштирок этмайди. Битимлар бўйича комиссия хеч бир банкнинг ғазнасида қолиб кетмайди, солиққа тортишларнинг хеч бир усули ҳам йўқ. Бундай валюталар мамлакатнинг молия харакатини бошқаришда тўсқинлик қилиб,валютани мамлакатдан тўсиқсиз олиш имконини беради. Юқорида таъкидланганидек, криптовалюта билан ўтказмаларнининг эгаси ва қабул қилувчиларни билиб бўлмайди, бу эса таъқиқланган товарлар билан савдо қилишни осонлаштириб, айниқса ҳудди шундай қора бозорлар Silk Road ва Alphabay да биткоин савдоларининг потенциал хавфи туфайли эхтиёткор бўлишади. Бундан ташқари бу валютани хеч бир мамлакат расмийлаштиришга шошилмайди, унинг хеч бир резерви ҳам йўқлиги исталган вақтда биржада "портлаш" бўлиб қолса, капитализацияси нолга тушиб қолиши ҳам хеч гап эмас. Шунинг учун, бирор мамлакат криптовалютага эшик очишдан олдин уни тартибга солишни ўйлаб кўриши керак.

Айрим мамлакатларда эса криптовалютанинг салбий қиёфасини яратишга харакат қилган бўлсалар, кўпгина мамлакатлар эса криптовалютанинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик бўйича реакцияга киришмаган. Шулардан бир неча мамлакатлар позициясини мисол келтириб ўтамиз.

Германия

2013 йилнинг август ойида Германия Молия Вазирлиги биткоинни электрон ёки чет эл валютаси сифатида таснифламасликни, аммо кўп томонлама клиринг операцияларни қўллаш мумкин бўлган хусусий валюта сифатида кўрилган.

Хорватия

Хорватия миллий банки Биткоинни мамлакатда қонуний эканлигини, аммо уларни электрон пул сифатида қаралмайди. Криптовалюталар қонуний равишда юридик ишлатилиши мумкин, гарчи уни қонуний тўлов воситаси сифатида тасдиқланмаган. Истеъмолчилар уларни махаллий валюта сифатида қабул қилишлари шарт эмас.

Люксембург

Люксембург молиявий регулятори бу мамлакатда ишлашни истаган биткоин билан фаолият олиб борувчи компанияларга кўмак беради ва улар фаолиятни тартибга солувчи қарорлар қабул қилишда алоҳида ёндашувни қўллашади. Масалан, "йирик молиявий компаниялар" томонидан тўлаш учун қабул қилинсада, расмий тўлов воситаси сифатида қабул қилишмайди.

Япония

Яқин келажакда Япония ҳукумати биткоин операцияларини тартибга солиш ва солиққа тортиш қоидаларини ўрнатмоқчи. Япония ҳукумати кўрсатмаси асосида криптовалюталарни пул сифатида эмас, балки товар сифатида тегишли солиқ шакллари билан белгиламоқчи. Яъни, биржада савдони амалга ошириш, биткоин харид қилиш, шунингдек, операцияларни амалга ошириш учун олинадиган фойда учун солиқларни жорий этиш кўзда тутилади. Банкларда эса биткоин ҳисобларини очиш таъқиқланиб, биткоинлар билан операцияларда брокерлик воситачи иштирокини йўлга қўйилиши ҳам мумкин.

Норвегия

Норвегияда биткоин айирбошланадиган актив сифатида тан олинади, лекин валюта сифатида эмас.

Бизнинг мамлакатизимда ҳам электрон валюталарнинг фойдаланишни бошланишини, мамлакатимиз рахбари томонидан "Ўзбекситон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида 2018 йил 1 сентябргача республикада электорн пуллардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида айтиб ўтилади. Ҳатто, криптовалютани қонунийлаштириш масаласи 2018-2019 йилларда АКТни тубдан такомиллаштириш "йўл харитаси"га киритилганлигини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

Бизнинг мамлакатга кириб келадиган криптовалютани - "виртуал валюта инновацияларнинг идеал наъмунаси", деб ҳисоблаш мумкин. Улар воситачиларни йўқ қилиб, жараённи тезлаштиради. Афсуски, криптовалюта ҳақида тушунча бўлсада у билан боғлиқ операцияларни деярли кўпчилик билмайди, ўз-ўзидан бир вақтлар валюта курслари ўзгариши билан даромад олиниши билан фаолият юритувчилар ва шундай ташкилотлар хизматига эхтиёэ туғилдаи. Иқтисодиётнинг янги "адабиёт"ларида криптовалюта билан боғлиқ янги қўлланма ёки ўқитиш йўлга қўйилиши мумкин. Бундаё валюталарни ўрганиш учун аввало дастурчилар қизиқиши бўлиб, алготирмларни "йўлга солиб" ўзимизнинг "uzcash, uzbit, bitcouz" каби электрон валюталарни яратиш орзумандлар ҳам кўпайиб қолади. Бундан ташқари реклама ва тарқалиш тезлиги бўйича муаммо бўлмаслиги ҳам мумкин, чунки ҳозирда телеграм бунинг учун истиқболли восита сифатида бўлиб турибди. Бизнинг мамлакатда бу янгилик аввало янги валюта шакли сифатида эмас, жамғариладиган ва фойда олинувчи манба сифатида қабул қилиниши мумкин. Мамлакатимизда эркинвалюта конвертацияси йўлга қўйилишида қандай ишлар амалга оширилган бўлса бу соҳада ҳам ҳудди шундай ишлар кутиб турибди дейиш мумкин. Чунки, криптовалютанинг ҳозирги кўриниши бизда анъанавий пул ўрнини боса олмайди ва жаҳон иқтисоди учун валютанинг ролига мос келмайди. Назоратга олинишида дефляцияни ва бошқа омилларни ҳисобга олса ҳам криптовалюта иқтисодиёт ривожига тўсиқ бўлиниши ҳозирча мавхум. Ва, ҳозирга қадар бундай электорн пулларни мунтазам алмашинувдан кўра пул топиш ва жамғарма сифатида ишлатилиши кутилмоқда. 

3.45 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.45 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 8
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 12

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Madiyorbek 26/04/2018
5 Shohruhbek Ganiev 26/04/2018
5 Komola Azimova 26/04/2018
5 Muhamed ali 26/04/2018
5 Botirjon 27/04/2018
3 Эрмат Ашуров 28/04/2018
4 Hotamova Iroda 28/04/2018
5 Asilbek 01/05/2018
5 Gulyora 01/05/2018
5 Elyorbek 01/05/2018
5 Ravshanbek 01/05/2018
5 Sharifjon 01/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
11 та фикр