Кераксиз

Diyor Imamkhodjaev
Саралаш

Белгилаб берилган максимал тезликдан кўпи — мен томонимдан пиёдалар чегарасининг бузиб ўтилиши. Менга мумкин бўлмаган йўлдан юришим эса ўша одамлар ҳақига ҳиёнат қилишимдир. Тан оламан, назоратдан четга чиқишнинг иложи бўлса, бундан максимал фойдаландим. Жазо муқаррар эмаслигини ҳис қилсам, ҳаддим сиққанича иш тутдим. Яъни, менда жиноятчига айланиш учун етарлича шароит бор эди.

Ҳайдовичларга яхшилик қилиш — уларни жазодан халос этишгина эмас. ЙПХ ҳодими сифатида қоидабузарларни жазолашим ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашим — мен келтиришим мумкин бўлган энг катта фойда. Аммо мақсад аслида фақатгина шу эмас, мақсад мендек жиноятчига айланиш эҳтимоли бўлган одамга ҳам ёрдам беришдир. 

Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда бардан маст ҳолатда чиққан ҳайдовчига ёрдам бериш — полиция вакилининг бурчи. Шу масалада муаммолари бор мамлакатларда эса қонун ҳимоячиси маст ҳайдовчининг қўлга тушишини пойлайди.

Ҳаммамиз жазо муқаррар эканини ҳис қилганимиз яхши. Шунда катта эҳтимол билан меъёрдан четга чиқа олмаймиз. Буни камералар мисолида кўрдик. Аммо биласизми, масала фақат шу ернинг ўзидагина ҳал бўлмайди. Сиз қоидаларни, қонунларни бузган одамни истаганингизча жазолашингиз мумкин. Бироқ бундан мақсад нима деган савол қалқиб чиқади. Моддий рағбатми? Ёки сиз шунчаки ҳайдовчининг эсини киритиб қўйсак, у қайтиб шундай қилмайди деб фикрлайдиган яхши одаммисиз?

Масалан, инсонга шунчаки ёрдам бериш ҳам мумкин. Камералар жазо муқаррар эканини кўрсатиши рост. Аммо у ҳеч қачон сизга ёрдам беролмайди. Ёрдамни инсон инсонга бериши мумкин, давлат фуқарога бериши мумкин ва ҳоказо.

Хўп, камерадан қўрқдим, тезликни пасайтирдим, одамларни ҳурмат қила бошладим. Аммо менинг хавфсизлигим-чи? Қаршимда жаримадан қўрқмайдиган кимдир пайдо бўлиши мумкин эмасми? Гўёки хавфсизлигим гарови сифатида мендан хавфсизлик камари талаб қилишади. Багажимни очиб, аптечкам бор ёки йўқлиги билан қизиқашади. Иккиси ҳам бўлмаса, моддий жарима ёзиб беришади. Бироқ мен бунда инсон сифатида қадр топмоқдаман деб ўйлай олмайман.

Инсон қадри асосийси бўлганида, хавфсизлик камари фақатгина мендан эмас, ёнгинамда ўтирган йўловчидан ҳам талаб қилиниши керак эди. Мен шундагина орган ходимининг плани ҳақида эмас, унинг биз ҳақимизда қайғураётганига бироз ишонишим мумкин.

Ёки ўша аптечка масаласи. Унинг йўқлиги учун энг кам иш ҳақининг ярмини тўлаб бераман. У аслида мен учун керак. Бироқ шароитим сабаб, уни ўзимга раво кўрмай келаётгандим. Ахир шифохонага ҳаммаси тақалганида борадиган одамлармиз (вақтида бориш ҳақида ўйлаш учун аввал одамларнинг турмуш тарзи яхшиланиши керак). Яхши, мен жаримани тўладим. Бироқ шу вақтгача ўзимни аптечкадан сиққан одам сифатида, яна шундай давом этишим мумкин эмасми? Агар инсон саломатлиги чиндан ҳам ўта муҳим бўлганида, жаримани тўлашим билан, шу ернинг ўзида қўлимга машинам учун аптечка тутқазиб юборишарди ўша жариманинг пулига. Ёки суғурта полисини олаётганим аптечка совға қилишарди.

Нима демоқчиман, кимдир сиз бизга кераксиз демоқчи бўлса, мен ўзимни унга кераксиз деб ҳисоблашим мумкин бўлган сабаблардан йироқ бўлишим керак. Бирор ишнинг оқибатларига қарши курашиш амалда ҳеч нарса бермайди. Унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишимиз — инсонга ёрдамдир. Агар ҳайдовчини қилган иши учун жазолайверсак ва унга амалда ёрдам бермасак, кўз олдимизда у инсон эмас, даромад келтирадиган субъектгагина айланиб қолаверади. 

3.76 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.76 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.18 / 16
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 40

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Baxtiyor Ahmad 24/04/2018
5 Muzaffar Qosimov 24/04/2018
5 Fozil Boyoxunov 24/04/2018
5 Aziza Sobirova 25/04/2018
3.5 Javohir Izzatullaev 28/04/2018
5 Муҳаммад Темур Аъзам 28/04/2018
5 Aziza Qurbonova 29/04/2018
5 Дониёр Юсуф 30/04/2018
5 Jonuzoq Halil 01/05/2018
5 Shuxrat Boboyev 07/05/2018
5 Рустам Сулаймонов 07/05/2018
5 Muslimbek Abdullayev 08/05/2018
3 Doniyorbek Obidov 12/05/2018
2 Улуғбек Каримов 20/05/2018
4.5 Sherzod Shermukhamedov 20/05/2018
4 Alisher Irgashev 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
12 та фикр