Ижтимоий тармокларнинг фойдаси ва зарари

Dildora Rakhimova
Саралаш

Охирги 10 йилликда ижтимоий тармокларнинг нуфузи ортиб бормокда. Айникса fasebook тармогидаги турли гурухлар фойдаланувчилар орасида обру козонди. Бу тармокдаги гурухларда одамлар орасидаги турли вазиятлар, муаммолар куриб чикилиб, маълум вактда хал килинмокда.

Facebook ижтимоий тармогидаги "BEGOYIM.UZ" гурухи ташкил топганига 1 йил булмади. Лекин бу гурух айнан узбек аёллари орасида катта шухрат козонди. 14000 га якин аъзоси булган бу гурухда узбек аёлларининг дардлари, муаммолари, вазиятлари, хурсандчиликларию сир-асрорлари бериб борилади. Гохида аноним тарзда, гохида ошкора. Бу гурухни максади хам узбек аёлларини бир жойда куриш эди. Гурух аъзолари дунёнинг турди жойларида яшайдилар. 10000 дан ортик аёл Узбекистоннинг хамма жойида, колгани дунёнинг иурли худудларида яшовчи УЗБЕК аёлларидир. Энг мухим жихати, бу егрда масофалар билинмайди. Аёллар худди якинларидек бир-бирларига маслахат, тавсия беришади, бир-бирини кунглига малхам була олишади.

Бегойим маслахати рукнида аёлларга керакли булган маслахат ва тавсиялар бериб бориладики, бу купгина уй бекалари учун фойдали постлар булиб боряпди. Постларда эса аёлларимиз кушимча уз маслахатларини хам бериб боришади. 

Бегойимда аноним мактуб рукнида уз шахсини бекитган аёлнинг кечинмалари ёки бирор муаммоси берилади. Аёллар эса бу аёлга маслахат, тавсия ёки бирор вазиятни ёзиб, кунглига малхам булишади. Бунданда огир вазиятлар хам булганини, сабр билан муаммоларга бархам бериш мумкинлиги хакида ёзишади. 

Бегойимда оилавий вазият рукнида бир оиладаги вазият, жараён хакида ёзилса, узбек аёлига хос булган сабрлилик, шукроналик билан вазиятдан чикиш мумкинлиги хакида тавсиялар ьериладм.

Бегойим гурухида турли халклар аёллари турмуш тарзлари, урф одатлари хам хорижда яшовчи аёлларимиз томонидан ёзиб борилади. Бу постларга хам кизикишлар куп.

Аёлларни кизиктирган саволларга гурух аъзоси булган врачлар, психологлар, давлат хизматидаги рахбарлар, хукукшунослар доим жавоб бериб келишади. 

Куп сохадаги аёллар билан эса онлайн интервью́ утказилиб, аёлларга таништириб борилади. 

Бегойим суровномаси рукнида эса аёлларбоп мавзуларда саволлар берилиб, суровномалар утказилади.

Жамиятдаги янгиликлар, узгаришлар хакида хам доимий маълумотлар бериб борилади. 

Ижтимоий тармокларнинг зарари хакида куп ёзилган. Лекин фойдаси хам жуда куп. Айнан бу гурух бир канча оилаларнинг кайта тикланишига сабаб булди. Бир канча фожеаларнинг олди олинди. Бир канча муаммоларга бархам берилди. Айрим аёлларимизнинг муаммолари ечилишига ёрдам берилади. Хаттоки ишсиз юрган аёлларни иш таъминлашга хам уз хиссамизни кушамиз деб бемалол айта оламиз. Утказилган психологик тренинглардан аёлларимиз мамнун. Шу сабабли хам бу гурухни жамият тараккиётига хисса кушаётган гурух деб бемалол айта оламиз.

2.63 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.63 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.11 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Отабек Йўлдошев 18/04/2018
5 Дилдора Рахимова 09/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр