ЭРКАКЛАРНИ АСРАНГ, АЁЛЛАР!

Xurshidbek Ibrohimov
Саралаш

Кичкинамга памперс (ўзбекчаси “шимматаглик”) қидириб чиққандим. 4-ўлчам. Яқин атрофда қолмаган экан, узоқроққа боришга тўғри келди. Катта, серқатнов йўл ёқасидаги дўкондан топдим. Лекин гап бу ҳақда эмас.

Ҳамма ишдан қайтадиган пайт бўлгани учунми, машиналар қатнови узилмасди. Гарчи пиёдалар ўтиш жойида турган бўлсам ҳам, анча кутиб қолдим. Беш-ўн чоғли одам тўпланиб улгурди. Шу пайт иккита ёш боласини етаклаб олган бир ўзбек аёл ҳеч қаёққа қарамай, шартта йўлни кесиб ўта бошлади. Лекин гап унинг ўзбеклигида эмас. Гап чийиллаб тормоз бериб, фалокатдан ярим метрча фарқ билан тўхтаб қола олган машина ҳақда ҳам эмас. Аёлнинг ҳайдовчига қарата: “Дол…б, козёл, кўзингга қарамайсанми?!!” – деб ўшқирганида ҳам эмас гап...

Менга сезилгани – аёл жуда-жуда чарчаган эди. Ким эди бу аёл? Яна бирор таълим соҳасига алоқаси бўлмаган қўшимча ишдан қайтаётган ўқитувчи ёки тарбиячими? Бошлиғидан мажлисда гап эшитган оддий ходимми? Хўрандаларнинг қўпол муомаласига кун бўйи сабр қилган официантми? Билмадим, лекин у чарчаган эди. Ҳаётдан ҳам, менимча... Гап шу ҳақда.

Ижтимоий тармоқларнинг бирида фото кўриб қолдим. Далада кетмон чопаётган аёллар тасвирланган эди унда. Бирор бюджет ташкилоти ишчилари бўлса керак. Лекин тўғри англаб турганингиздек, гап бу ҳақда эмас. Бир эркак киши профилидан аёлларнинг офтобда кетмон чопиши умуртқа поғонаси касалликларида фойда бериши ҳақида шарҳ қолдирилган экан. Гап шу ҳақда.

Шу фотосурат тагида эса, бир аёл профилидан ишлаган, ишлолган аёл қандини урсин, “зато” кун бўйи сериал кўриб, қўни-қўшниларини ғийбат қилиб ўтирмаяпти, тарзида шарҳ ёзилди. Муҳокамага бошқа мавзу ахтариш тавсия қилинди, ҳатто. Яна тўғри топдингиз, бу ерда гап сериалларнинг аёл маънавиятига салбий таъсири ҳақида ҳам эмас. Балки, ҳамма гап “ишлаган”, “ишлолган” аёлнинг ўша пиёдалар ўтиш йўлакчасига етиб келишигача қолган масофададир...

Умуртқа поғонасини далада, офтоб тиғида “даволаётган” ўқитувчилар (балки шифокорлардир, лекин бу ҳақда эмас гап, ҳозир) тасвирланган ўша фотопост тагига бир аёл: “Эркакларни асранг, аёллар!” дея ё шарҳ, ё чақириқ қолдирибди. Ҳамма гап шу ҳақда эди, аслида.

P.S. Аёлим баъзи газеталар билан масофадан ҳамкорлик қилади: мақола ёзиб, интернет орқали жўнатади. Келибоқ, шу ишингни йиғиштир энди, дея қаттиқ тегдим. Лекин юқоридаги гаплар уйга аёллар пул, эркаклар эса памперс олиб келаётгани ҳақида эмас...   

3.74 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.74 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 6
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 12

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Абу Умар 30/04/2018
5 Bakhit Ayapbergenov 30/04/2018
5 Javlon Karimov 30/04/2018
5 Feruza Nazar 30/04/2018
5 Nu Gof 30/04/2018
5 Shoirakhon Rashid 01/05/2018
4.5 Саъдулло Қуронов 01/05/2018
3 Husan Urinboyev 01/05/2018
5 Alisher Shokirov 02/05/2018
5 Авазбек Ёқубов 03/05/2018
5 Mavluda Khodjaeva 05/05/2018
4.5 Soliha Shahobiddinova 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
4 та фикр