ЭРКАК ЗЎРМИ АЁЛМИ?

Ma'mur Parmonov
Саралаш

Аслида эркаклар аёлларга қараганда бақувват ҳисобланишади. Шунинг учун бўлса керак, жисмоний оғир меҳнатлар кўп ҳолларда эркаклар зиммасига тушади. Бинобарин оила боши бўлмиш эркак, “рўзғор” деб аталмиш бир юкни ўз елкасида тутмоғи ва уни юритмоғи даркор.

Албатта, эркакларни таърифлайверсак, гап кўп. Келинг, яхшиси, немис тиббиёт олимлари фикрига қулоқ солиб кўрайлик. Уларнинг фикрича, эркакларнинг ожиз томонлари ҳам кўп экан. Олимлар аёл ва эркак тана азоларини қиёсан ўрганиб чиқишиб, шундай хулосага келишган.

Соч. Аёлларга қараганда сочдан зорланиш эркакларда кўпроқ кузатилади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, 80 фоиз эркакларни cоч тўкилиши эҳтимоли қайғуга солади. Табиийки, бу қайғу аёлларни ҳам четлаб ўтмайди, аммо эркаклардагидек бошнинг “ялтираб қолиш касаллиги” ҳали аёлларда кузатилмаган. Бу касалликни эркакларни 50 ёшдан ошган ҳар иккитадан биттасида кузатиш мумкин.

Кўзлар ва қулоқлар. Эркакларнинг 8 фоизи рангларни яхши ажрата олмаслик дардига йўлиқса, бу кўрсаткич аёлларда атига 0.05 фоизни ташкил этаркан. Қулоқнинг оғирлашиб қолиши ҳам эркакларда эркакларда кўпроқ кузатилган.

Руҳий ҳолат. Ўз-ўзини ўлдириш ҳоллари, немис олимларининг фикрича, эркакларда кўпроқ кузатилар экан. Улар бу ишга асосан 30-40 ёшларида қул уришаркан. Бу борада профессор Зигфрид Каспер фикри қуйидагича: “Оғир руҳий ҳолатларда эркаклар аёлларчалик сиқилмайди, десак янглишган бўламиз. Улар ҳам руҳан сиқилишади, аммо аламни аёллар каби юзида номоён этмай, ичига ютишади...”

Қалтис вазиятлар. Бундай вазиятлар эркакларда аёлларга қараганда кўпроқ руй беради. Шунинг учун бўлса керак, фавқулотда ҳолатларга ҳам асосан эркаклар сабабчи бўлиб қолишади. Айниқса спиртли ичимликларга мойилликлари сабабли эркакларда бу кўрсаткич аёллардагига қараганда ўн баробар кўпроқдир.

Қаттиқ ҳаяжон (стресс). Кўпчилик эркаклар бу ҳолатга тушишганда “тинчлантирувчи воситалар”ини излаб қолишади. Гуё эркаклар бу воситаларни қабул қилишлари билан озгина тин олиб, роҳатланишар экан. Бу “доривор” воситалар эса – тамаки ва спиртли ичимликлар ҳисобланади.

Юрак қон айланиш системаси. Эркакларнинг 50 фоизидан ортиғи юрак-қон айланиши касалликларидан вафот этишар экан. 30-65 ёш оралиғидаги эркакларда юрак хуружидан вафот этиш аёлларга қараганда 6 маротаба кўп учрайди. Бунинг сабаби, эркакларнинг оила тебратиш учун ўзларини ҳар томонга уришларида.

Қон босими. Бу борада эркакларга ҳайрон қолса бўлади, чунки уларнинг на қон босимини ўлчатишга ва на қайси пайтда нималардан қанча миқдорда истеьмол қилишга вақтлари бор. Кўрсаткич ҳам шунга яраша...

Саратон (рак) касаллиги. Буни қарангки, саратон касаллигининг ҳам қурбони кўпинча эркаклар бўлишар экан. Бу кўрсаткичнинг катта қисми ўпка раки билан боғлиқ. РИДЕР жаноблари фикрича, 90 фоиз хаста эркакларда ўпка ракини келтириб чиқарувчи омил сигарета саналади.

Жигар. Спиртли ичимликларга муккасидан кетиш ҳолати ҳам кўпроқ эркакларда кузатилади. Шу сабабдан ҳам жигар церрози касаллигидан жабр чекувчиларнинг асосий қисми эркаклар ҳисобланади.

Суяклар. Олимлар фикрича, ҳозирги кунда эркакларнинг 13 фоизи остеопорозга йўлиқишар экан.

Қисқаси, бу хулосалардан сўнг эркаклар ҳақида нима дейишни ҳам билмай қоласан киши. Балки машҳур нақлни қайтариш жоиздир “Эркакларни асранг аёллар...”.

3.30 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.30 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.17 / 6
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 14

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Shakhboz Khayitov 28/04/2018
5 Zuhriddin Qilichev 28/04/2018
5 Yoqub Melibaev 30/04/2018
5 Shaxzod Ikramov 30/04/2018
5 Bobur 30/04/2018
5 Рустик Нгш 30/04/2018
5 Нодиржон Нумонжонович 30/04/2018
4.5 Шахбоз Эркинов 01/05/2018
5 Олим Абдурасулов 01/05/2018
5 Fayoz Achilov 02/05/2018
5 Muhsin Mamasodiqov 02/05/2018
5 Ёкуб Милибаев 03/05/2018
5 Dostonbek Farmonov 04/05/2018
0.5 Jasur 12/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
14 та фикр