Энг ёвуз маҳлуққа тилакларим

Erkin Juraev
Саралаш

Эрталабдан янгиликларни ўқиб туриб шундай янгиликка кўзим тушди:

“Чилонзорда бир ҳафталик чақалок ташлаб кетилди” (ёки шунга яқин).

Чақалоқнинг тўрт муччаси соғлиги унинг ишончли қўлларда эканлигини ўқиб кўнглим таскин топган бўлсада, ичимдаги ғазаб ҳалигача сўнгани йўқ. Ким бўлдики бу она ёки ота Аллоҳ томонидан берилган энг буюк неъматни хор қилади?! Уй олдига ташлаб кетаётганда уларнинг ақлида қайси шайтоннинг югурдаги бош бўлиб уларни бу ишга бошлади?

Шу маҳлуқларга озгина гапим бор, умид қиламанки, улар менинг фикрларимни ўқийдилар! Маҳлуқлар!

“Агар топилсанг (топиласан ҳам), кимлигинг сўралганида “Ўзбекман” дема! “Одамман, инсонман” дема, зеро, сен ундайлардан эмассан! Сенлар маҳлуқсанлар!

Агар нимадир бўлиб, топилмасанг, ёки шу чақалоқдан кечсанг, сенларга биргина ниятим бор:

Шу чақалоқ ўла-ўлгунингча тушларингга кирсин! Кечалари ухлолмай чиқгин! Фарзандингни расмини сенлар ҳақингдаги янгиликлардан қирқиб олиб қўяман, қандай гўзал, қандай ширин бир гўдакдан кечганингни билиб қўйишинг учун.

Шу қиз тушларингга кирсин! Қара! Қандай покиза бир гўдак, эркак киши бўлиб кўзларимда ёш билан бу сатрларни ёзяпман, наҳот сенинг кўнглинг ачимади?! Саволимга жавоб бер, она бўлиб қилғиликни қилиб кетаётганингда бир марта бўлса ҳам орқангга қарадингми?

Сен ўзбек эмассан, сен одам эмассан!

2.86 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.86 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Xudoyberganov Ulug‘bek 19/04/2018
1 Fozil Boyoxunov 24/04/2018
4 Xudoyberdi Mirhosilov 20/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
5 та фикр