Энг ёвуз маҳлуққа тилакларим

Erkin Juraev
Саралаш

Эрталабдан янгиликларни ўқиб туриб шундай янгиликка кўзим тушди:

“Чилонзорда бир ҳафталик чақалок ташлаб кетилди” (ёки шунга яқин).

Чақалоқнинг тўрт муччаси соғлиги унинг ишончли қўлларда эканлигини ўқиб кўнглим таскин топган бўлсада, ичимдаги ғазаб ҳалигача сўнгани йўқ. Ким бўлдики бу она ёки ота Аллоҳ томонидан берилган энг буюк неъматни хор қилади?! Уй олдига ташлаб кетаётганда уларнинг ақлида қайси шайтоннинг югурдаги бош бўлиб уларни бу ишга бошлади?

Шу маҳлуқларга озгина гапим бор, умид қиламанки, улар менинг фикрларимни ўқийдилар! Маҳлуқлар!

“Агар топилсанг (топиласан ҳам), кимлигинг сўралганида “Ўзбекман” дема! “Одамман, инсонман” дема, зеро, сен ундайлардан эмассан! Сенлар маҳлуқсанлар!

Агар нимадир бўлиб, топилмасанг, ёки шу чақалоқдан кечсанг, сенларга биргина ниятим бор:

Шу чақалоқ ўла-ўлгунингча тушларингга кирсин! Кечалари ухлолмай чиқгин! Фарзандингни расмини сенлар ҳақингдаги янгиликлардан қирқиб олиб қўяман, қандай гўзал, қандай ширин бир гўдакдан кечганингни билиб қўйишинг учун.

Шу қиз тушларингга кирсин! Қара! Қандай покиза бир гўдак, эркак киши бўлиб кўзларимда ёш билан бу сатрларни ёзяпман, наҳот сенинг кўнглинг ачимади?! Саволимга жавоб бер, она бўлиб қилғиликни қилиб кетаётганингда бир марта бўлса ҳам орқангга қарадингми?

Сен ўзбек эмассан, сен одам эмассан!

2.86 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.86 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Бахтиёр Шералиев 18/04/2018

Muallifning dardini tushundim, lekin bu boradagi qarashlarimiz turlicha ekan. Albatta men ham bolasini tashlab ketganlarga ijobiy nigoh bilan qaramayman, lekin bu oqibat! Oqibat bo’lgandan keyin uning sabablari, omillari bo’ladi. Ana o’sha sabab va omillarga e’tibor berilsa bu oqibatning kelib chiqish etiologiyasi oydinlashadi. Sabablarni tahlil etmay turib oqibatga ko’ra ish tutmoq, eng xato yo’l deb hisoblayman.

4 Музаффар Назаров 23/04/2018
1 Беҳзод Қобулов 23/04/2018

Яхши ниятингиз – ўша малъунларнинг топилиши ният-мақсадига ҳамфикр бўлганим учун баҳо қўйдим. Матн эса ўта савиясиз ёзилган. Сиз бир мурғак жоннинг фожеасини эълон тарзи блогпостга айлантиргансиз. Шу фикрингизни бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилсангиз, максимал даражада репост қилиб, ўқ нишонга етгунча ҳаракат қилардик...

1 Давронбек Тожиалиев 25/04/2018
1 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04/2018
3 Адҳам Отажонов 28/04/2018
1.5 Мансур Тангишов 30/04/2018

Бу блоггингда ўзбекча "Қарғиш" деган янги йўналиш бўлса керак. Мавзунинг сарлавҳасидан тортиб мазмуни ва хулосасигача фақат бир инсонга нисбатан салбий фикрлар битилган. Блогпост ёзишдан мақсад ўқувчига фойдали бўлган, қизиқарли ва мамунли бўлган маълумотни бериш бўлади. Таҳлил, солиштириш, муаммога ечим сингари мезонлар бўйича умуман баҳо қўя олмадим. Кейинги постларда муаллифга ушбу ҳолатларни инобатга олишини тавсия қиламан.

5 Тўлқин Юсупов 05/05/2018
1 Умид Гафуров 12/05/2018
2 Ботиржон Шерматов 14/05/2018
3 Шерзод Шерматов 16/05/2018
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
3.5 Расул Кушербаев 18/05/2018
3 Маҳсуджон Асқаров 18/05/2018
1 Нигора Умарова 19/05/2018
2 Иноят Садикова 20/05/2018
1.5 Мақсуд Саломов 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
2.5 Мубашшир Аҳмад 21/05/2018
1.5 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
2.5 Шунқор Чориев 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
5 та фикр