Буюк иш нима?

"Сиз ўзиз ватан учун нима қип қўйдиз?" Бла, бла, бла.....

Баҳс ва суҳбатларда бирор соҳадаги масъул шахслар ё улар жавобгар бўлган ишлардаги камчиликлар холис танқид остига олинса, айримлар "ўзинг нимани қойил қилдинг?" қабилида ҳақиқатни айтаётган инсоннинг оғзини ёпишга уринишади. Мана шундай фаросат эгаларига айтадиган гапим бор.

Ватан учун бирон нима қилиш, дегани бу оламшумул ҳаракат-у, кинолардаги сохта қаҳрамонликлар эмас. Ҳар қандай касб эгасининг ҳалол бажарган иши ўзи бир қаҳрамонлик. Ҳаттоки, иш тополмай, маошсиз ва "вақтинча ишсиз" мақомида юрган инсоннинг бирор жиноятга қўл урмай, жамиятга зиёни тегмаётгани ҳам ватан учун қилинаётган буюк иш. Ҳар ким ўз сабри, қобилияти ва лавозими чегарасида бирор юмушни бажаради.

• Кўча тозаловчисининг ҳамма ухлаб ётган пайтда, тонг отмасдан йўлларни покиза қилиб қўйиши қайсидир тадбиркорнинг янги иш жойлари яратишидан кам қаҳрамонлик эмас.

• Бирор шифокорнинг беморларни сидқидилдан даволаши бирор ҳокимнинг шаҳар ё вилоятни ривожлантиришидаги ҳаракатларидан кўра кам олқишланадиган иш эмас.

• Ўқитувчининг ўз ишини профессионал бажариши бирор раҳбарнинг мамлакат ривожланиши учун қилаётган жонбозлигидан паст баҳоланадиган юмуш эмас.

Шунчаки, одамлар кўпинча ОАВларда кўп тилга олинадиган, экранларда кўп кўриниш берадиган инсонларни (артистми, спортчими, машҳур тадбиркор ё раҳбарми) олқишлашга, уларни қаҳрамон сифатида кўришга ўрганиб қолган. Аммо, бир чеккада ўз ишини индамай, виждонан ва муҳсинлик билан бажараётган қаҳрамонлар ён атрофимизда. Сиз-у биз уларни ҳар куни кўча-кўйда, ошхоналарда ё бозорларда учратамиз. Ўша буюк қаҳрамонларнинг қайсидир бир автобусга чиқаётган, яна қайсидир бири ярим кило гўшт олаётган ва яна бири шунчаки пиёда ўйланиб кетаётган бўлади. Фақатгина уларни ТВда ё интернетларда кўрмаганимиз учун танимаймиз, менсимаймиз.

Шу сабабли, қайсидир камчиликни бартараф этишни кўзлаб, ўринли танқидий фикр айтган ҳар қандай инсонни тергашдан, "ўзинг нима қилиб қўйдинг" қабилида овозини ўчиришга уринишингиздан олдин, бир оз ўйлаб олинг. Эҳтимол, шу инсон юрт учун катта иш қилгандир, эҳтимол шу инсон ўша буюк қаҳрамонлардан биридир.

3.87 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.87 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.18 / 10
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 17

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Отабек Йўлдошев 18/04/2018
2 Oybek Kosimov 20/04/2018
5 Iroda Qodirova 23/04/2018
5 Sunnat Jalilov 25/04/2018
5 Kamila Berdibaeva 25/04/2018
5 Nurulloh Fazliddin 25/04/2018
5 Авазбек Ёқубов 25/04/2018
4 Otabek Usmonov 26/04/2018
5 Abdulaziz Ahmadjonov 26/04/2018
5 Азиз Ахмад 26/04/2018
5 Rakhmatillo Abdusamatov 28/04/2018
5 G'ayrat Norqobil 30/04/2018
5 Khamidjonov 06/05/2018
5 Bekzod Komoldinov 08/05/2018
5 Ashurov Zokir 10/05/2018
5 Kamolbek Botirov 15/05/2018
1 Muslima Niyazova 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
6 та фикр