Бугун отасини “пахан” деса...

Nodira Vahobova
Саралаш

Сўз маъносини англамай ишлатиш, баъзи ибораларнинг мазмунига эътибор бермаслигимиз оқибатида баъзи ёшлар ҳатто ўз яқинларини гўё эркалатмоқчи бўлишади, аммо ҳақорат қилётганликларини сезишмайди. Масалан, отасини пахан (пахан аслида ўғрибоши дегани) деб чақиришлари ёки ўз севган қизларини менинг тёлкам ( тёлка русчада сигирнинг боласи) дейишлари ғоят афсусланарлидир. Агар улар бу сўзларнинг маъносини билишса борми, яқинларининг олдида мулзам бўлиб қолишарди.

Ёшлар орасида оммалашиб бораётган яна бир салбий ҳолат — ҳуда-беҳудага сўкинишлардир. Эътибор берсангиз, ҳозир энг яқин ошна-оғайнилар ҳам бир-бирларига куракда турмайдиган сўзлар билан мурожаат қилишади. Айтайлик, “Пахтакор” рақиб дарвозасига гол киритолмаса “Вой онангни… эпласанг ўйнамайсанми?” деворишлари ҳеч гап эмас.

Кўча-кўйда, айриқса бозор ҳудудларида 10-12 ёшдаги ўсмирларнинг ўзаро гап-сўзларини эшитиб, ёқа ушлайсан киши: “Издиватса қиляпсанми?”, “Кимга сакравоссан?”, “Духингга ўтқазиб қўяман, чундингми?”, “Ҳаётингга точка қўйиб қўяман”, “Сан манга проблема создат қима” , “Сочиб ташайман» ва ҳоказолар. Баъзи сўзларни қоғоз ҳам, қалам ҳам кўтара олмайди.

Телевидение адабий тилни, тўғри ва нафис талаффузни тарғиб этувчи муҳим минбар ҳисобланади. Лекин сўнгги пайтларда хусусий киностудияларда суратга олинаётган фильмларнинг кўпайиши ва уларнинг телеэкранда такрор-такрор намойиш этилиши натижасида тилимиз жаргон сўзлар, кўча иборалари билан аралашиб, тил бойлигимизга катта зарар етказмоқда. Мисол сифатида айтадиган бўлсак, ўтган мавсумда “”Божалар” гуруҳи ташаббуси билан анча машаққат эвазига юзага келган “Бойвачча” фильмида “теша тегмаган” ғализ сўзлар, ғайримантиқий жуда ҳам кўп. Улар ёшлар онггига салбий таъсир ўтказаётгани ҳам сир эмас. Яқинда метронинг “Беруний” бекатида ўтиргандим, 10-12 ёшлардаги болакай, афтидан “Бойвачча” фильмини роса мириқиб томоша қилган шекилли, ёнидаги ўзи тенгги қизчаларга қараб: “Ҳов, манга қараларинг, ман санлани пайпоқдек алмаштираман”, деса бўладими?

Ҳозирда баъзи бир шоввозларнинг тилидан томаётган бу вулгар сўзлар телеэкран орқали минглаб хонадонларга, мурғак ёшларнинг онгу – шуурига ўрмалаб кириб бораётгани, айрим бадиий асарларни ҳам чирмовуқ янглиғ ўраб олаётгани наҳотки бизни, тилимизнинг мавқеи учун масъул кишиларни ташвишга солмаса?

3.30 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.30 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.10 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.33 / 5

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Озоджон Ҳамроев 29/04/2018
4 Quramboyev Jamshid 29/04/2018
0.5 Baxtiyor Ahmad 29/04/2018
3.5 Gayratjon Turdiev 20/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
3 та фикр