Болалик сайри ёхуд ўзи учар гиламлар...

Маълум сабабларга кўра болалигимнинг катта қисми қишлоқда ўтган. Бувайдадаги Хонобод, Каттақўрғондаги Мундиён қишлоқларида юрагимнинг бир парчаси қолган. Қишлоқ томон юрар эканман, юрагим энтикаверади...

Бола эдик, мен 4 ёш, опам 6 ёш. Опам 5 ёшдан мактабга чиққан. У иккинчи синфда ўқирди. Мундиёнда, онам катта бўлган ҳовлидамиз. Қишнинг совуқ кунлари, иккаламиз катта кўрпани ичига ўранволиб ётамиз. Кун бўйи нима иш қилсак ҳам, қанчалик ўйнаган бўлсак ҳам мен тунни кутардим. Орзиқиб кутардим. Тезроқ кўрпага ўранишни истардим. Чунки у ерда бизнинг ўзига хос сайримиз бор эди.

Ҳаммаси қуйидагича бошланди: опа-ука одатдагидек пойтахтдаги ота-онамизни эсладик. Йиғлаб ҳам олдик. Шу пайт опам "Хоҳлайсанми, дадам билан аямни кўриб келамиз" деб қолди. Мен ҳайрон бўлдим. Ўз навбатида ўта содда эдимки, дарров ишондим: "Қандай қилиб кўрамиз". Опам дарров жавоб берди: "Бу кўрпа учади. Шунда учиб Тошкентга борамиз". Мени хонадан қандай чиқишимиз ҳақидаги савол қийнади: "Кўрпа бу хонадан қандай қилиб чиқади". Опамнинг бунга ҳам жавоби бор экан: "Девордаги гилам кўтарилади, орқасида девор йўқ. Кейин биз учамиз. Фақат битта шарт — бошингни кўрпа ичига тиқасан ва умуман кўрпани очмайсан. Чунки бошингни чиқаришинг билан биз ётган жойимизда пайдо бўламиз". Мен барига ишондим.

Опам кўрпа ичидаги мурватларни бурагандек ҳаракат қилди ва жойимиздан кўтарилганимизни айтди. Учиб кетяпмиз. Опамнинг қувончли овози янгради: "Ана, Тошкентга келдик. Мана уйимиз! Дадам билан аям гаплашиб ўтиришибди". Мен ялина бошладим: "Опа, уларни мен ҳам кўрай". Опам шаштимдан қайтаради: "Иложи йўқ, уларни сен кўрадиган бўлсанг, жойимизда пайдо бўлиб қоламиз. Нима кўраётганимни сенга айтиб тураман". Мен йиғлай бошлайман. Ота-онамни соғиниб ҳўнг-ҳўнг йиғлайман. Шу ҳолатда уйқуга кетаман.

Кунларнинг бирида сабрим чидамади. Опам кўрганларни мен ҳам кўришим керак деган ўй тинч қўймасди. Опам ота-онамизнинг нима қилаётгани ҳақида гапира бошлаганда шартта кўрпани очдим. Қарасам ётган жойимизда турибмиз. Опам бу ҳақда мени огоҳлантирганди. Ҳўрсинганча уйқуга кетдим.

Эрталаб уйғонгач чой ичар-ичмас тунни кута бошлайман. Қанийди тун тезроқ келсаю, биз Тошкент томон учсак. Ота-онамни кўролмасам ҳам учаверсак...

Шунчалар содда бўлган эканманки, ўша уйдаги гиламни кўтариб кўрмаган эканман. Улғайгач бориб кўрдим: орқасида девор бор экан.

Тан оламан, менда бахтли болалик бўлмаган. Аммо кўрган-кечирганларим мени тарбиялади, тоблади. Эртанги кунга ишонч билан яшашга ундади. Бугун яқинларим ёнимда. Аммо уч ёшга яқинлашиб қолган ўғлимнинг менга ўхшаб сайр қилишини истамайман. Асло. Айнан шуни Аллоҳдан сўрайман.

3.76 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.76 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 12
  • Муштарийлар баҳоси
    4.38 / 32

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Alisher Abdumalikxon 25/04/2018
5 Xon 25/04/2018
4.5 Аҳмаджон Юсупов 25/04/2018
4 Erkinjon Karimov 25/04/2018
3 Jabbor Mavlonov 25/04/2018
4 Жасурбек Норметов 25/04/2018
4 Анвар Азимов 26/04/2018
4.5 Abdusaid Saidahmatov 26/04/2018
5 Boboxonova Feruza 26/04/2018
4.5 Anvar Abdikarimov 26/04/2018
4 Muhammad Usmonov 26/04/2018
5 Ботиров 26/04/2018
5 Bek_Sohib 26/04/2018
5 Shokirjonov Shuhrat 26/04/2018
5 26/04/2018
5 Нодирбек Рахмонов 26/04/2018
5 Farohiddin Shams 26/04/2018
5 Farhod_Rakhmanov 26/04/2018
5 SHaxobiddin Abduzoirov 26/04/2018
5 Dilnavoz Berdiyeva 26/04/2018
4 the_inson 27/04/2018
5 Islomiddin 27/04/2018
5 Erkin Qurbonov 27/04/2018
5 Hayrulla Ehlmurotov 27/04/2018
5 Ғолиб Абдужабборов 27/04/2018
Яна
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
9 та фикр