Аёллар машинани яхши бошқаролмайдими?

Komila Nosirova
Саралаш

Замон шиддат билан ўзгараётган, тараққиёт авжига чиққан бир даврда аёлларнинг эркаклар билан тенгма-тенг меҳнат ва ижод қилиши, илм билан шуғулланиши, энг юқори амалларни эгаллаши ҳеч кимни ҳайратга солмайди. Шу аснода кўчада автомобилини бошқариб юрган аёллар ҳам янгилик бўлмай қолди. Аммо негадир ҳалигача бу борада қарама-қарши фикрлар мавжуд. Кимдир ёқласа, кимдир аёллар машинани яхши ҳайдай олмайди деган фикрга ёпишиб олган.

Гулноза ОТАЖОНОВА, шифокор: — Ота-онам менга ўн саккиз ёшга тўлган пайтимданоқ автомобиль бошқаришни ўрганишимни маслаҳат беришди. “Келажакда асқотади”, дейишди. Бу ўзимга ҳам маъқул келди. Ҳайдовчилик курсларида ўқиб, машина ҳайдашни ўргандим. Кейин акам, отамдан ҳам дарс олдим. Икки йил деганда ўзимга ишонч пайдо бўлди, шундан кейингина катта кўчаларда ҳайдай бошладим. Албатта, аввалига ҳаммада ҳам қўрқув бўлади. Бу қўрқув фақат аёлларда эмас, эркакларда ҳам бўлади. Кейинчалик маҳорат ортган сари қўрқув ўтиб кетади. Энг асосийси — ана шу қўрқувни енгиш. Аёллар табиатан юмшоқкўнгил, таъсирчан бўлгани учун қўрқувни енгиши бироз қийин кечади. Шунинг учун ҳам баъзи аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, машина бошқаришни билса ҳам, автомобиль ҳайдашга чўчийди. Баъзилар шу қўрқувни нотўғри тушуниб, уларни айблайди.

Зуҳриддин БОЙМИРОВ, дурадгор: — Эркаклар бор жойда аёлларнинг автомобиль ҳайдашини ёқламайман. Чунки бу четдан жуда ғалати, тўғрироғи, хунук кўринади. Баъзан шундай ҳолатларга гувоҳ бўлиб қоламан: эри ёнида ўтиради-ю, машинани аёли ҳайдайди. Бу аёл наздида эркак кишининг обрўсини туширади деб ўйлайман. Агар аёлнинг ўзи ёлғиз кетаётган бўлса, унда бошқа гап. Масалан, эр бетоб бўлганда, боласини мактабга олиб бориши, рўзғорга бирон нарса олиб келиши зарур бўлиб қолса, аёлнинг машина бошқара олиши асқотади. Шунинг учун аёлларнинг яна бир ҳунарга эга бўлишининг зарари йўқ деб ўйлайман.

Хуршида САФАРОВА, талаба: — Шахсан ўзим машина ҳайдашни билмайман, тўғриси, ўрганиш ниятим ҳам йўқ. Чунки йўлларда машиналарни қанчалик бетартиб ҳайдашларига, светофорда сариқ чироқ ёниши билан тормозни қаттиқ босиб ўтиб кетишларига, бир-бирларини беҳурмат қилиб сўкишларига, бетоқат сигнал чалишларига кўп гувоҳ бўлганман. Меинг бундай муносабатга, шиддатга тоқатим йўқ. Асабим чидашига кўзим етмайди. Бундай хатти-ҳаракатлар оқибатида одам беихтиёр асабийлаша бошлайди. Машина бошқараётган одамнинг асабийлашиши эса яхшиликка олиб келмайди. У ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам хавф туғдиради. Одатда, бундай ҳаракатларни эркаклар қилишади, аёлларнинг бирон марта газни беаёв босиб ҳайдаганини кўрмаганман. Аёллар анчайин эҳтиёткор, тартибли бўлишади. Статистик маълумотлардан маълум бўлишича, йўл қоидаларини ҳам кам бузишади. Менимча, машина ҳайдаш — йўлдаги кўнгилсизликлардан чўчимайдиган, асаби мустаҳкам аёллар учун.

Қувондиқ АЛИЕВ, тадбиркор: — Аёлларнинг машина ҳайдашига ижобий қарайман. Ҳозирги замонда бу табиий ҳол. Аёллар ҳамма соҳада илғор, автомобиль бошқаришда ҳам анча моҳир бўлиб қолишганини тан олмасликнинг иложи йўқ. Тўғри, йўлда аёл ҳайдовчиларга баъзи эркак ҳайдовчилар салбий муносабатда бўлишади, ҳатто кутилмаганда қувиб ўтадиган, сигнал бериб шошириб қўядиганлар ҳам топилади. Бундай ҳолатлар аёлларга кўпинча ноқулайлик туғдиради, довдиратиб қўяди. Таъсирчанроқ аёл ҳайдовчилар кичкина муаммо туғилганда ҳам қўл силтаби кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса аёлларнинг машина ҳайдашига қарши бўлганлар учун ажойиб дастак бўлиб хизмат қилади. Бир марта қоидани салгина бузиб ўтиб кетган аёл ҳайдовчи ҳақида эркакларнинг “Ҳа, аёл ҳайдаётган экан-да”, деб кинояли оҳангда пичинг қилишганини эшитдим. Бундай фикр билдириш умуман нотўғри. Чунки йўл қоидасини аёллар эмас, кўпроқ эркаклар бузади. Фарқи шундаки, аёллар ортиқча эҳтиёткорлик оқибатида хатога йўл қўйса, эркаклар кўпинча ўзига ҳаддан ортиқ ишонганидан қоидан бузади.

3.16 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.16 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Бахтиёр Шералиев 18/04/2018

Yaxshi mavzu tanlangan. Kirish qismi juda yuzaki yoritilgan. U yerda dunyo bo’yicha statistik ma’lumotlarni yoki boshqa davlatlarda ayollarning mashina haydashlariga munosabat qanday ekanligini, ayollarning mashina haydashi qaysi xalqlarda taqiqlangan yoki erkaklar tomonidan xushlanmasligi haqida ma’lumot berilsa juda yaxshi bo’lar edi. Qolaversa boshqa odamlarning intervyu tarzidagi fikrlariga ham kirish gapi qo’yilsa yaxshi bo’lgan bo’lar edi. Blogpostning xulosa qismi mavjud emas, intervyudan keyin birdaniga tugab qolgan. 2 ta imloviy xato ko’rdim.

4 Расул Кушербаев 20/04/2018
3 Давронбек Тожиалиев 23/04/2018
2 Мақсуд Саломов 24/04/2018
2 Абдумалик Носиров 26/04/2018

Тасвирни ўқигандек бўлдим.

2 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04/2018
2.5 Мансур Тангишов 29/04/2018

Муаллиф танлаган мавзу бирмунача долзарб бўлсада, оригинал мавзулардан эмас. Унинг ижтимоий аҳамиятининг у қадар юқори эмаслиги олинган интервьюлардан ҳам сезилиб турибди. Афсуски мавзу доирасида таҳлил ва ечимлар берилмагани ва муаллифнинг ўз мустақил фикри қанақа эканлиги англанмасдан қолинган. Интервьюларни тақдим этиш усулини ҳам агар иккита устунга ажратилган ҳолда ишлов бериш натижасида ёқловчилар ва қораловчилар сифатида берилса ўқимишлилик даражаси бироз ошган бўлар эди. Кейинги постларда муаллифга интервьюларни ўзи билан чекланиб қолмасдан ўзининг шахсий фикри ва қарашларини қўшишини ҳамда бироз таҳлилий маълумотлардан фойдаланишини тавсия қиламан.

2.5 Музаффар Назаров 29/04/2018
2 Иноят Садикова 01/05/2018

Iyyy, tugab qoldiku? ) - Tahlil yetishmagan. - Undan-bundan interview olish yaxshi, lekin bu kabi masalada ilmiy tadqiqot natijalari, bu masala bilan yillar davomida o'rganib, shug'ullanib kelgan olimlar fikrlari muhimroq. Shular yo'qligi sabab ham maqola o'ta subyektiv bo'lib qolgan.

3 Тўлқин Юсупов 05/05/2018
2.5 Ботиржон Шерматов 06/05/2018
3.5 Шерзод Шерматов 10/05/2018
2 Беҳзод Қобулов 11/05/2018
3.5 Умид Гафуров 12/05/2018
4 Маҳсуджон Асқаров 12/05/2018
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05/2018
4 Нигора Умарова 19/05/2018
4 Нодир Закиров 20/05/2018
3.5 Мубашшир Аҳмад 21/05/2018
4 Адҳам Отажонов 21/05/2018
2.5 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
3.5 Шунқор Чориев 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр