Айбсиз айбдорлар

Doniyorbek Obidov
Саралаш
“Одамлар юздан тўқсон тўққиз ҳолатда ноҳақ бўлишларига қарамасдан ўзларидан мутлақо ўпкаламайдилар, ўзларини айбдор санамайдилар” Дейл Карнеги

- Мезон ойи. Бугунги кунлар. Икки мўйсафид отахон чойхонада ўтирибди. Биринчи чол касби милиционер. Кўплаб медал ва унвонлар соҳиби. Шу соҳадан нафақага чиққан. Захирадаги полковник. Иккинчи чол эса шифокор. Сал кам 40 йил стажи билан пенсияга чиққан. Шаҳар марказий шифохонасида ишлаган.

Гурунг яхши ривожлана бошлаган эди суҳбатга милиционернинг ўғли йўл-йўлакай чойхонада дадасини кўриб ўтай дея саломлашишга кирган Анвар аралашди. Анвар ўртанча фарзанд, буни устига яқинда янги уйга кўчиб ўтган.

- Дада неварангиз тестдан ўтолмади. Тестга кириб чиқди. Афсуски, имтиҳон жавоблари эълон қилингач, у қабул чегарасидан пастда қолиб кетди. Чунки, бу йилги тест имтиҳонларида балл жуда ҳам юқори бўлди.

- Тасаввур қилинг 190 балл билан ҳам ўқишга қабул қилинмаслик аламли ҳолат, албатта.

- Буви ўғлини юпатган бўлди.

- Бу гал бўлмаса кейинги сафар албатта талаба бўлади. Ўртанма ўғлим!

- Кўп вақт ўтмай невараси интернетда чиққан кутилмаган хабарни бувасига ўқиб бериш учун чойхона томон елдай учиб келди. Невара отахоннинг олдига ховлиқиб келиб, бўлган воқеани айтиб берди ва улфатлар, дадаси бу хабардан лол қолишди. Қарашса невараси тест топширган аудиториянинг қўшни хонасидаги имтиҳон бўлган хонадаги деярли ҳамма абитуриент олийгоҳга кирибди. Ҳудди вундеркиндларни бир хонага қамаб қўйиб “сизлар бошқаларга халақит қиласизлар” – дегандек иш қилишибди.

- Бу гапларни эшитиб ўтирган шифокор эски воқеаларни кўз олдидан бирма-бир ўтказа бошлади. Мед Институт битказиб йўлланма асосида шаҳар шифохонасига ёш мутахассис сифатида қабул қилингани эсига тушиб кетди. Ишда доим ҳалол бўлиш кераклиги, харом луқма барибир юқмаслиги ҳақида устозлардан кўп панд-насиҳат эшитган. Бир куни олдига келган беморга ташхис қўйди ва рецепт ёзиб берди. Аммо бемор чин кўнгилдан дея чойчақа ташлаб кетди. Қўй-қўйларга қарамасдан чин кўнгилдан деди бемор. Шу-шу “рецепт” баҳонага айланди-қолди.

- Мени эшитяпсанми, жўра – дейиши билан дўстининг сўзларини давом қилдирди шифокор.

- Сал фикрим чалғибди. Мени кенжа набирам ҳам бу йил бир омадимни синаб кўрай буви бир оқ фотиҳа беринг – дея олийгоҳга ҳужжат топширгани кетганди. Ҳужжат топширди, имтихонларда қатнашиб келди.

- ҳа қизим, саволлар қийнаб қўймадими – десам, буви ҳавотир олманг, мен билган саволлар тушди. Бу йил осонроқ саволлар кўп экан. Фақат, аудиториямиздаги баъзи абитуриентлар қўлида телефон билан бемалол гаплашиб ўтиришди. Кўплашиб аудитория кузатувчиларига айтган эдик. - Биров билан ишинг бўмасин – дея бақириб берди биттаси. Бошқа гап йўқ! Жилмайди невара.

- Бу гапларни эшита туриб милиционер ҳам ўз иш фаолиятини энди бошлаган йиллари эсига тушиб кетди. – ҳалигидек эсимда ўйлади милицонер. Хизмат поғонасидан юқорилаш учун ўша давр “удум”ларини вақтида қўллагани эсига тушди. Раҳбарлар айтган ҳар қандай топшириқни сўзсиз бажарар, “катталар”ни кўнглини олиш учун ёзиладиган дастурхонларда даста бошичиликни ўз қўлига олар, камчиликларни ўз ҳамёнидан беғараз тўлдирар эди. Бу ҳислати карерасига ижобий таъсир қилганини ҳозирги молиявий ҳолати кўрсатиб турибди.

Ҳамма жим бўлиб қолди. ҳамма ўйга чўмган...

- Чойхоначининг “амакилар чойни янгилаб берайми” – дейиши қарияларни сергак тортирди. Отахонлар эх, дея хўрсиниб мавзуни бошқа ёққа буришди...

P/S. Невараларнинг ўхшаш тақдири, қарияларнинг навқирон дамлардаги хатолари бу биз яратаётган жамиятнинг нозик жиҳатлари ва кундалик ҳаётимизда турлича кўринишларда намоён бўлаётган коррупция ҳолатларидир. “Биз ёшлар коррупцияга қаршимиз” – каби шиорлар амалда шу диёрнинг ҳар битта фарзандини доимо огоҳликка ва ватанпарварликка чорлаши керак. Зеро, тарих бизга доим сабоқ чиқариш учун хизмат қилади. Ундан тўғри хулоса чиқариш барчамизнинг ҳаётий вазифамиз бўлмоғи лозим.

3.30 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.30 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    0.00 / 0
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

Ҳозирча Блогерлар томонидан баҳоланмаган
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр