Узбекистоннинг интеграцион жараенига кушилиши давр талаби

Ulugbek Tursunov
Саралаш

Ассалому алайкум хурматли Ватандошим! Дастлаб шуни таъкидлаш керакки юртимизда Ш.М.Мирзиёев олиб бораетган ислохотларни инкилобий деб аташ мумкин, гап иктисоддаги ёки ижтимоий сиёсий узгаришларда эмас, хамма гап инсонларни шу заминда яшаётган барча Узбекистонликларни дунёкарашидаги кескин бурулиш хосил булганидадир, халкни кунглида яхшилик сари ишонч ва умид кучайиб бораетгани кунгилни кувонтиради албатта. Аммо хали килинадиган ишлар амалга оширилиши лозим булган лоийхалар жуда куп ва буларни амалга ошириш учун биринчи навбатда халк билан хокимиятни якдиллиги керак ва Узбекистоннинг якин кушнилари билан мустахкам хамкорлик ва биродарлик алокалари зарурдир. 1991 йилдан сунг барча собик Иттифок республикалари мустаккилик эълон килиб барчаси узлари танлаган йулдан кетдилар, кайсидир тугри йул танлаб сиесий иктисодий бухронларни чеклаб утган булса кай бирлари конли йулни босиб утишларига тугри келди, чорак аср мобайнида барча хамдустлик республикалари хаетни хар томонлама синовларини бошларидан кечириб утишди шу жумладан Узбекистон хам гарчан кийн ва машаккатли булсада уз йулини танлаб уз максади сари олдинлаб борди ва халкни изтироблардан четлатиб сокин хаетни барпо этишга мушарраф булди. Тугри бизда иктисодимизда, ижтимоий – сиёсий хаетимизда нуксон ва камчиликлар жуда куп аммо муаммоларни ечиш механизмлари кундан кунга енгиллашиб бориши ва ушбу муаммоларни кайтарилмаслигини олдини олиш чоралари курилаетгани кишини кувонтиради албатта.

Хурматли муштарий ман Сизни эътиборингизни МДХ аъзо давлатларини интеграцион жараени тезлашиши барча халклар ва давлатлар учун тарихий зарурият эканлиги тугрисида уз фикрларим билан уртоклашмокчиман. Барчага маълумки СССР даврида барча иттифокдош республикалар иктисодий,сиёсий маънавий ва маърифий алокаларга эга булганлар худудларда жойлашган завод фабрикаларни барчаси кооперацион алока билан мустахкам богланган булиб бу иктисоддаги тахчиллик, банкротлик холатлари, хом ашё муаммоси ва энг мухими жамиятда ишсизлик балосидан саклаб келган. Мисол тарикасида Тошкент Чкалов номидаги авиация бирлашмасини оладиган булсак ушбу ишлаб чикариш корхонаси уз фаолияти доирасида уч ярим мингта корхоналар билан кооперацияда булган. 1991 йилдан сунг бу каби алокалар нотугри ижтимоий иктисодий сиесат олиб борилиши ва бошка негатив сабабларга кура узила бошлади, натижада бир бирларига узвий богланиб ишлаетган корхоналар банкрот холатига келиб куп миллионли ишсизлар сонини пайдо килди, яна бир хатолик бу хусусийлаштириш жараенини нотугри ташкил килингани, дастлаб корхонани давлат тасарруфидан чикаришдан давлатни кузлаган максади шу булганки янги мулкдор ушбу корхонани олгач уни модернизация килиб янги дастгохлар, янги технологиялар киритади ва янги янги иш уринларини ташкил килади деб уйланган эди, аммо буни акси булди купгина корхоналар, завод ва фабрикалар талон тарож килиниб минглаб ишсизликни келтириб чикарди. Мани ниятим хатоларни санаш эмас уларни кандай килсак бартараф этиш мумкин эканлиги тугрисида фикр юритмокчиман холос, мани уйлашимча агарда биз МДХ доираси кеийнги йиллар мобайнида тезлашиб бораетган интеграцион жараенларга кушилсак, узимизда мавжуд иктисодий имконият ва ресурсларни узаро манфаатли тарзда бошка республикадаги корхона ва ташкилотлар билан олдингидек кооперацион алока билан богласак биз жамятдаги бир канча муаммоларни бартараф килишга эришамиз, хуш савол тугилади бундан бизга нима наф, ман санаб утаман, биринчидан ахолини чет давлатларга чикиб кетиши яъни миграция камаяди, иккинчидан ахоли шу ерни узида ташкил килинган иш уринларига эга булдими демак ишсизлик балоси бартараф килинади ва халкнинг харид кобилияти кесин ошади бу эса мамлакат микесида савдо айланмасини кескин жадаллаштириб юборади учинчидан савдо ривождланиши автоматик тарзда ишлаб чикаришни ривожланишига ташки ва ички савдо, хом аше экспорти ва импортини ошишига сабаб булади, заводлар фабрикаларга хизмат курсатиш инфраструктураси ривожланади, энг мухими ахоли бандлиги ошади бунинг окибатида оилаларни иктисодий сабабларга кура ажралиб кетишлари ва болаларни тирик етимларга айланиши камаядики ва оилаларни мустахкамлиги ва болалар тарбиясига таъсир килади бу уз навбатида халкни айникса ёшларни бизнинг менталитетимизга ед булган хар хил окимлару хар хил конунбузарликлардан саклаб колади. Яна бир масала миллатлар уртасидаги маърифий,маънавий,маданий ва ижтимоий алокаларни мустахкамланиши ушбу сохада хам улкан ишларни режалаштириш ва амалга ошириш имконияти яратилади. Кишлок хужалиги сохасида кооперация алокаси яна кушимча иш уринлари яратилиш билан бир каторда янги экин турлари ва янги агротехника методикаларини шакллантиришга асос булаолади. Мамлакатимизда етиштирилаетган ишлаб чикариш махсулотларига янги янги бозорлар пайдо буладики бу уз навбатида талаб ва таклифни оширади.

Юртимизда олиб борилаетган хар бир харакат хар бир ислохот шу заминда яшаетган хар бир инсоннинг такдирига бевосита ва билвосита таъсир килади, демакки МДХ майдонида булаетган интеграцион жараенга бефарк булмасдан уз хиссамизни кушиб боришимиз керак

2.69 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.69 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    0.00 / 0
  • Муштарийлар баҳоси
    4.34 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Ҳабибулло Мўйдинов 25/04/2018
1.5 G'ayrat Norqobil 30/04/2018
0.5 Aziz Qarshiyev 15/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр