Қачонгача маҳсулотларимизни дунёга сувтекинга сотамиз?

Umidjon Ahunjonov
Саралаш

Рақамларга назар

«Whatsapp» иловаси «Facebook» томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинди.

Ўзбекистоннинг бир йиллик пахтаси 1 миллиард 200 миллион доллар даромад келтиради.

Бир дона «Patek Philippe» қўл соати 20 минг доллардан 500 минг долларгача сотилади!

Россияда «Lacetti Gentra» 6-8 минг долларга сотилмоқда.

200 долларлик таннархдаги «iPhone» телефонини 1200 долларга оғринмай сотиб олаяпмиз.

«Lada Vesta» ўз машиналарини Ўзбекистонда 10 минг доллардан камига сотмаяпти...

Тафаккур

Юқоридаги рақамлар ва таққослар бугунги кунда билим ва инновациялар (билим асосида яратилган қиймат) нақадар аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Бутун бошли ўзбек халқи бир йил тер тўкиб етиштирган пахта неча пуллигу, беш-олти ёки ошиб борса ўн кишилик командадан иборат кашфиётчиларнинг ихтироси қанчага сотилаяпти?

«Patek Philippe» бир дона энг оддий қўл соатини салкам 3,5 дона «Lacetti Gentra»нинг пулига пуллаяпти.

Уйда тўйиб еб-ичмасак ҳам, қарз-қавола қилиб бўлса ҳам таннархи 200 доллар бўлган «iPhone»ни 1200 долларга рози-ризолик билан харид қилаяпмиз. Ўзбекнинг орзуси бўлган «Lacetti Gentra»ни Россия бозорида 6-8 минг долларга пуллаб, Ўзбекистонда икки баробар нархга «Lada Vesta» сотиб олаяпмиз.

Мақтанишга устамиз лекин...

Ўзбек машиналари Қозоғистонда энг кўп сотилган машиналар бешталигида! Ўзбек машиналари Россияда энг кўп сотилган машиналар учталигида!

Яна тафаккур

Буларнинг барчасининг сири нимада экан-а?

Жавоб...

Бу сир-синоатнинг номини маркетинг билимлари ёки маркетинг стратегияси дейишади.

Хўш-хўш... Нима демоқчисан ўзи?

Ўзбек машиналари Россия бозорида энг арзон ва чаққон сотилаётган машиналар! Оп қолинг, кеп қолинг, сотамизу кетамиз, арзон машиналар, оз қолди, битта машина олсангиз иккинчиси текин!..

Арзон дея бақириб эътиборни жалб этиш ҳар кимнинг, ҳатто бозордаги мактаб кўрмаган баққолнинг ҳам қўлидан келади менимча. Аммо ўз маҳсулотини пардозлаб, афзалликларини тушунтириб, таърифу тавсифини ўрнига қўйиб сотиш учун энди баққол ожизлик қилади. Бу санъат учун билимли, зукко ва яратувчан фикрларга бой маркетологлар керак, кучли маркетинг кампанияси керак! Агар ўзимизда бундай маркетологлар топилмаса, уларни керак бўлса чет элдан ёллаш лозим (лекин, ишонаманки, ўзимизда бундай кадрлар етарли)!

Қайси машина қаҳратонда — 50 даража совуқда ҳам бемалол ўт олади?!

Қайси машина «crash-test»да юқори натижа кўрсата олган?!

Қайси машинанинг Ўлмас Кашшей каби жони қаттиқ?!

Ана сизларга саволлар ва «Ўзбекистон GM»га машиналаримизнинг афзалликлари бўйича бироз шпаргалка...

Хуллас, яхшироқ пулга сотсак, Ўзбекистонимизга кўпроқ валюта тушармиди, Ватанимиз янада гуллаб-яшнармиди? Хуллас, билимлар керак, билимлилар керак...

3.49 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.49 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 17

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 22/04/2018

Haqiqatdan ham hozirgi kunda aqliy faoliyat mahsulotlari qo'l kuchi bilan yaratiladgan har qanday mahsulotdan qimmat ekanligi kundek ravshan. Blogpost muallifi aytgandek birgina "Whatsap" ilovasining o'zi faloncha dollar bo'lib, uni topish uchun o'zbek kamida 15 yil paxta ekishi kerak. Lekin ana o'sha qimmat ilovayu, texnologiyani yaratigan kallalar qani? Muallifning blogpostdagi tahlilni yana ham aniqroq amalga oshirishi mumkin edi. Jumladan, GM mashinalari necha chetda arzonu, bizda qimmat ekanligi haqida...

2 Абдумалик Носиров 24/04/2018

Хозирча ўзимизда ишлаб чиқарилган махсулотларни яхши пулга сотишга имкон йўқ. Муаллиф хозирги кундаги реал иқтисодий формацияларни хисобга олмаган. Бир пайтлар (90-йиллар) Хитой ўзининг арзон махсулотлари билан танилган. Хозирга келиб Хитой арзон ишлаб чиқарувчидан гигантга айланди. Бунинг хаммаси оддий маркетинга асосланган "Арзон махсулот билан реал бозорни эгаллаш"

3.5 Давронбек Тожиалиев 25/04/2018

Баён услуби маъқул келди.

3 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04/2018
4 Адҳам Отажонов 27/04/2018
3.5 Мақсуд Саломов 27/04/2018
4 Тўлқин Юсупов 06/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
4 Шерзод Шерматов 17/05/2018
3 Музаффар Назаров 17/05/2018
4 Расул Кушербаев 17/05/2018
4 Маҳсуджон Асқаров 18/05/2018
4 Мансур Тангишов 18/05/2018
3.5 Нигора Умарова 19/05/2018
4 Умид Гафуров 20/05/2018
3.5 Беҳзод Қобулов 20/05/2018

Уч йил аввал бу гапларни айтишнинг мавриди эди. Бугун эса бу аччиқ ҳақиқат давлат томонидан тан олинди ва зурур чоралар кўрилаяпти, ҳаракат, силжиш бор. Мамлакат қайтадан саноатлашиш даврини бошдан кечираяпти гўё. Муаллиф шуни унутмаганда эди...

4 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
4 Иноят Садикова 20/05/2018
3 Шунқор Чориев 20/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
4 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
4 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
4 та фикр