Норасида гўдакда нима айб?!

Bahodir Daminov
Саралаш
Тирик жон борки у хаётини сақлаб қолиш ва ўзидан насл қолдиришга генетик дастурланган.

Ижтимоий тармоқлардан бирида “Сурхондарёда коллеж ўқувчиси ўз фарзандини ўлдириб, каналга оқизиб юборди” мақоласини ўқиганимда хаёлимдан юқоридаги фикр чақнади.

Бўлиб ўтган мудхиш воқеа юртимизда ягона эмас ва шу каби холатларда норасида гўдакларни нобуд бўлиши. Баъзи холларда ёш қизларни ўз жонига қасд қилиши. Мавжуд муаммони ўрганиб чиқиш ва ечим топишга ундайди.

Коллеж ўқувчиси воқеасига қайтсак вояга етган қиз ўз хохиши билан жинсий алоқада бўлгани ва хомиладор бўлиб қолгани. Тиббиёт ходимларига хомила 6 ойлик бўлганда мурожаат қилгани. Хомилани олдиришга кеч бўлгани туфайли улар ёрдам бера олмагани ва уй шароитида ўғил бола чақалоқни дунёга келтириб бўғиб ўлдиргани-ю каналга ташлаб юборгани аниқланган.

Албатта орангизда баттар бўлсин айб ўзида, нафсини жиловлай олмаган дегувчилар топилади. Сиз қайсидир маънода хақсиз, лекин чақалоқда нима айб?

Бизнинг давлатимизда вояган етган йигит(эркак) ва қиз(аёл) ўз хохиши билан жинсий алоқа қилиши жиноят хисобланмайди. Ислом динида гунохи кабира яъни катта гунохдир.

Муаммони хал қилишни мактабдан бошлашимиз керак. Мактаб дастурига оила қуришга тайёргарлик дарсларини киритиш ва шу дарсларда ўқувчиларга жинсий алоқа тўғрисида билим беришни таклиф қиламан. Жинсий алоқа қилишда эхтиёт чоралари, хомиладорликдан сақланиш ва бошқа касалликларни олдини олиш йўлларини ўргатиш зарур деб ўйлайман. Албатта ўғил болалар ва қиз болаларга бу дарсларни алохида ўтказиш лозим. Дарсликларни ишлаб чиқишда юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадга мувофик бўлади.

Қаршилик кўрсатишга шошилманг юқоридаги холатда агар коллеж ўқувчиси хомиладор бўлмаганда норасида гўдакни ўлимига гувох бўлмасдик. Қолаверса хозирда асосан интернетдан, порно филмьлардан жинсий алоқа хақида тушунча олаётган ёшларимиз оила қургандан кейин муаммоларга дуч келишмоқда ва натижада оилалар бузилиб кетяпти.

Собиқ иттифоқ даврида “В СССР секса нет” деган ибора бўларди. Афсуски биз хозиргача шу муносабатни сақлаб қолганмиз. Бу хақда гапириш мумкин эмас.

Гапиришни ва тушунтиришни вақти келди...

3.17 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.17 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    0.00 / 0

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
8 та фикр