Фархунда фожиаси

Eshonkhonov Akmal
Саралаш

Бўрининг тиши солинган ёки бўлмаса, турли дуолар битилган туморлар савдосини муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларда кўп бор учратганмиз.

Айримлар бу ашёларни одамларни ёмон кўздан, балолардан асровчи, фарзандсизларга фарзанд, дардмандларга шифо берувчи восита сифатида таърифлашади.

Бундай савдони дунёнинг исталган нуқтасида кузатиш мумкин. Интернетдаги мақолалаларни кузатарканман, бундан 3 йил аввал Афғонистонда рўй берган айнан ўша туморлар билан боғлиқ воқеа эътиборимни тортди. Бир неча халқаро ОАВда эълон қилинган ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

                                              ФАРХУНДА

Одамларнинг “нозик” жойини билиб, ўзларининг бизнесини “гуллатаётганлар”га қарши бош кўтарган 27 ёшли афғон қизи – Фархунда бидъат, хурофот қурбонига айланди.

У 27 ёшли афғон аёли эди. Ҳаёт бўлганида, муаллимликни бошлаган бўларди.

2015 йилнинг 19 март куни, бир масжид олдида тумор сотиб ўтирадиган мулла билан ўзаро тортишмасининг бадали унга жуда оғир бўлди. Ибтидоий тўда мисоли бир гуруҳ жоҳиллар томонидан тош ва таёқлар билан дўппосланди, ерларда судралди, томга олиб чиқиб отиб юборилди, етмаганидек, машина билан устидан эзғиланди, ва устига бензин қуйиб ёқиб ташланди.

Энг даҳшатлиси, бу ваҳшийликка бурканган маҳлуқотларнинг орасида бу залолатни сонияма-сония видеога олиб турганлар ҳам бўлди, “Бошқаларга ибрат бўлсин, Исломни танқид қилишга уринган ҳар ким шундай ғазаб билан юзма-юз келишини, бунга журъат қилганларнинг охири шундай якун топишини барча ёдда тутсин”, дея. Бундай золимликнинг тафсилотлари муҳрланган YouTube’даги видеони томоша қилишга ҳар кимнинг ҳам асаби дош бермайди.

Хўш, бечора Фархунданинг “гуноҳи” нима эди? Мулла атрофига йиғилиб, бало-қазони узоқлаштиради, деб унинг туморларини сотиб олаётган мушфиқ аёлларга, “бу бидъатга пул сарфламанг, Исломда туморнинг ўрни йўқ”, деб уларни огоҳликка чорлаганди. Тирноққа зор муштипарлар-у, бедаво дардига даво топа олмай юрган бечораларнинг мушкулларига чорани Оллоҳдан эмас, бир парча қоғоздан кутишганини нотўғри эканига ишончи комил эди. Буни бориб, масжид олдига ўтириб, тумор ясаб содда инсонларнинг пулини олишни ўзига касб қилиб олган муллага айтишга жасорат топганди ўзида. Бу унинг жонига бадал бўлди.

Қаердан билсин, бир парча қоғозга икки энлик дуони ёзиб, ҳар дарднинг давоси ўрнига пуллаётган мулла унинг бу гапига жавоб тополмай, “Бу аёл Қуръон ёзилган қоғозни ёқди” деб унга туҳмат қилиб, теваракдагиларни унга қарши гиж-гижлашини ва бу сабабдан ваҳшийларнинг қўлида азобланиб ўлим топишини. “Мен ахир мусулмонман, мусулмон инсон Қуръон ёқди деган гапга ишонманг” деб фарёд қилди, унга қулоқ тутган бўлмади. Бу ваҳшийликни тўхташиш учун полициядан ёрдам сўраган бир-икки ақли жойидаги инсонни эса, миршабларнинг ўзи, “Ишингиз бўлмасин, Исломнинг душманларига дарс бўлади” қабилидаги гаплар билан попугини пасайтирди. Ва Фархунданинг парчаланишини, ўлдирилишини томошабин сифатида кузатдилар.

Фархунда азоблар ичида ўлим билан қаршилашгач, унинг отасига қўнғироқ қилишди. “Қизинг гуноҳга ботди, кел ўлигини олиб кет”, дея. Динни тижоратга айлантирган бир сохтакорнинг юзига ҳақиқатни айтиш “гуноҳ” бўлди. Устига-устак, бўҳтонлар билан номини қораладилар жонсиз Фархундани. “Ақли кирди-чиқди бўлиб қолган экан, Қуръонни ёқиб юборди”, дейишди. Ҳолбуки, унинг мақсади хурофотсиз, бидъатсиз динни ёқлаш эди ва бу фикрини тилига чиқаришга ўзида жасорат топганди. Бори шу...

Аммо, жамиятнинг муносабати бу фожиага ваҳший гуруҳ истаганидек бўлмади. Фархунданинг парчаланган, куйиб кетган танаси минглаб афғон аёлларининг ғазаб селига айланди. Фархундага қилинган зулм афғон аёлларининг асрлар бўйи давом этиб келган аёл бўлганлари учун камситилишларга, молдек олиб-сотилишларига, тажовузларга, эркакларнинг хўрлашларига қарши бўлган ғазаб тўлқинига айланди. Унинг ўлимига фатво бериб, “осий” тамғаси босишга уринган мулла кабиларнинг қоидаларига қарши ҳолда, Фархунданинг тобути мингларча аёлларнинг елкасида қабрга олиб борилди.

Бундай қизни вояга етказган ота қизидан кечмади, унга ланъатлар ўқимади, ўлимидан сўнг оқ қилмади. Аксига, маҳкамага бориб, оиласи аъзоларининг шарифини Фархунда деб ўзгартирди...

Бу фожианинг дунёга маълум бўлиши ортидан, ҳам Афғонистонда, ҳам жаҳон ичра кескин муносабат билдирилди. Маҳаллий органлар томонидан суриштирув ишлари бошланди. 26 киши ушбу ваҳшийлик билан алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди. 13 миршаб ҳам суд қора курсидан жой олди.

Бўлиб ўтган судда 4 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди, 8 кишига 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Аммо не ажабки, Фархунданинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келган бу ваҳшийлик акти иштирокчиларидан 18 нафари, айби тўла исботланмагани учун суддан озод қилинди. Бундай маҳлуқларни “айби тўла исботланмади” деб қўйиб юборган судьянинг адолатидан ўргилдим...

3.26 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.26 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 26/04/2018

Chempionatda blogerning shaxsiy, orginal mavzudagi ishi taqdim qilinsa yaxshi bo'lar edi. Olib chiqilgan mavzuga e'tiroz yo'q, lekin tayyor materialdan foydalanish (hattoki uni tarjima qilib bo'lsa ham) boshqa qatnashchilar haqlariga xiyonat bo'ladi. P.S. blogpostga dastlab yuqoridagi izohimda aytgan sabab bilan 1.5 ball qo'ygan edim, lekin muallifning izohimga javobidan keyin aynan blogpostga qo'ymoqchi bo'lgan ballimning aslini qo'ydim. Muallifga omad tilayman!

3 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
3 Олимжон Солижон ўғли 02/05/2018
2.5 Давронбек Тожиалиев 06/05/2018
2 Маҳсуджон Асқаров 12/05/2018
5 Расул Кушербаев 15/05/2018
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
3 Шерзод Шерматов 17/05/2018
3 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
3.5 Нигора Умарова 19/05/2018
3 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
3.5 Мақсуд Саломов 19/05/2018
3 Умид Гафуров 20/05/2018
3 Музаффар Назаров 20/05/2018
2.5 Шунқор Чориев 20/05/2018
3 Беҳзод Қобулов 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
4 Мубашшир Аҳмад 21/05/2018
3 Мансур Тангишов 21/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
3.5 Иноят Садикова 21/05/2018
3.5 Адҳам Отажонов 21/05/2018
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр