Бадавлат ва Камбағал

Laziz Ravshanov
Саралаш

Бадавлат:

 — Улар  мени ўраб олдилар. Эгасига ялтоқланиб, думини ликкилатаётган  ит каби доим атрофимда ўралашадилар. Мендан нимадир ўндирмоқчи ва менинг қудратимдан фойдаланиб бирор кўзлаган мақсадларига эришмоқчи бўладилар. Орага тушиб, битириб беришим керак бўлган бу ишларнинг барчасиям ҳалол, ноғирром бўлганида қанийди... Лекин савобидан гуноҳи кўп бу ишларнинг. Аввалига обдон мени, ота-онамни, қилган ишларимни кўкларга кўтариб мақтайдилар, уларнинг бахтига соғ-омон юришимни тилайдилар, кейин эса бирор мансабдорни пора олишга кўндиришимни сўрайдилар. Бу мақтовлардан сўнг мен «Йўқ» диёлмайман. Ҳа, савобидан гуноҳи кўп бу ишларнинг.

Камбағал:

— Росдан улар итга ўҳшайди. Сенинг ёнингда думини ликкилатиб, кўзини жовдиратган итлар менга ирриллашади. Турлий истехзолий гаплари, нописанд боққан кўзлари билан мени қопишади. Уларнинг сенга бўлган ҳавасу ҳасадлари оҳир оқибад мени талашларига олиб келади. 

Бадавлат:

— Мени ўзим ҳам қўрқаман улардан. Хилватларда режалар тузадилар, тайини йўқ текинхўрлар: «Қизини бошини айлантириб, ўзингга ўргатиб олсанг, сенга узатишга мажбур бўлади. Қарабсанкий уй-жою, молу-мулк тайёр» деб, бир-бирларига маслаҳатлар берадилар. Жондан азиз қизгинамни шундайлар тузоғига илинишидан қўрқаман. Шундай бир дақиқаларда «Камбағал булганим яхши эди» дейман.

Камбағал:

— Одамлар молпараст бўлиб кетишган. Қизимнинг сепига қимматбаҳо жиҳозлар қўшиб беролмайман. Қудаларим шуни рўкаж қилиб қизим шўрликни қийратишмасмикин!.. Шундай лақзаларда бой бўлмаганимга ўксийман.

— Тинимсиз зиёфатларга чақирадилар. У зиёфатларда менга қўярда қўймай тансиқ таомларни едирадилар. Емасам «Бизни таомимизни менсимади» деб ўксийдилар. Уларни хижолат қилгим келмас. Бўкиб ўлмасайдим. 

— Менга еса камсуқум бўлиш ҳақида насиҳат ўқийдилар. Ўзи оч бўлатуриб бировга нонини берганлар ҳақида ривоят айтадилар. Таом ейишгаям хижолат бўлиб қоламан. Очликдан ўлмасайдим. 

—  Ёнимда менга яхши тилаклар тилаганлари билан, ичларида: «Худо урган буни. Бадавлат  инсон кўп гуноҳга ботади» дейишади. 

— Мени еса юзимга айтишади: «Бирор каттароқ гуноҳ қилгандирсанки Худо сени шундай хор қилиб қўйди.» деб.

— Улар, мендек таниши борлигини ўйласалар ҳотиржам бўладилар. «Бирор муаммога йўлиқсам ташлаб қўймайди, ёрдам беради.»деб биладилар. Мен билан бахтлийлар. Бахт бу — кимнидир паноҳида бўлмоқ. Уларнинг бахти учун мен доимо шундай қудратли бўлиб юришим даркор.

— Кўча-куйда мени кўрсалар, мен каби нотавон бўлмаганликлари учун шукрона айтадилар. Кимдандир аълороқ аҳволда эканингни ҳис қилиш баҳтдир! Наҳотки улар шу ҳисни туйиб юришлари учун мен бир умр шундай яшаб ўтсам.

— Такаллуфу мақтовлар билан мени бошларига кўтардилар. Энди бу такаллуфларсиз яшолмайман.

— Сени бошларига кўтариб менинг устимга чиқдилар.  Тушмасангиз оғирлигингиздан эзилиб ўламан!.

— Тушолмайман!.. Жуда юқоридаман, озгина қалтис харакат қилсам йиқилиб ўлишим мумкин. Қулаб тушишимни хоҳламасанг сен ҳам кўп қимирлама.

— Эвоҳ!!! Иймонсизлар, лаганбардорлар, очкўзлар, ғийбатчилар, бизни не куйга солдилар! Мен тирик қолай десам,  сен ўласан! Сен тирик қолай десанг, мен ўламан!

3.29 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.29 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Xudoyberganov Ulug‘bek 18/04/2018
3 Sanjar Said 19/04/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр