Яшил тариф нима?
Яшил тариф бу 1кВт*соат электр энергияни қайта тикланувчи энергия манбаларидан (қуёш, шамол, сув, геотермал энергия) олиниши тушунилади. Яшил таъриф кимга фойда? Яшил тариф энергия тизимимиз яъни электр узатиш тармоқларимизга фойда. Тармоқларни тиғиз пайтда юкланишидан асраш бу ўз ўрнида электр энергиясини таъминотини узлуксизлигини ва исрофлар камаяшини таъминлайди. Бундан ташқари табиатга заҳарли газлар чиқарилишини камайтириш.
Бизни шароитимизда яшил тарифни оммалаштириш учун уни давлат тарифларидан юқори бўлиши керак. Масалан ҳозирги нарх 228 сўм 60 тийин бўлса, яшил тариф нархи эса 400 сўмдан ортиқ бўлиши керак. Давлат бу орқали ахолини рағбатлантириб қуёш электростанцияларини қуриш истагини хосил қилиш.
Хозирги вақтда қайта тикланувчи энергия манбалари орқали электр энергия олиш учун ишлатиладиган ускуналар қиммат, сармояни эса оқлаш вақти кам. Агар яшил тариф жорий қилинса, ахоли ва ишбилармонлар бундай электростанцияларни ўрнатишдан қўрқишмайди. Қисқача айтганда сарфлаган пулини тезда қайтариб олиши учун имкон яратилади.
Бизда яшил тариф қабул қилинганми ёки йўқ?
Яшил тариф бугун пайдо бўлган нарса эмас, 20 асрлар охирларида айрим давлатларда йўлга қўйилган.
Бизда яшил тариф қабул қилинмаган, лекин бошланғич қадам ташланган. Қуйидаги хавола орқали кўришимиз мумкин. (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/uzbekistonda_hususiy_elektrostanciyalar_paydo_buladi)
Яшил тариф бўйича иш юритишни механизми ишлаб чиқилмаган. Юқоридаги ҳужжатда келтирилган бандлар эса бизда яшил тариф йўлга қўйиш ниятимиз йўқлигидан далолат.
Ўзбекистонда яшил тарифни жорий қилиш механизми қандай бўлиши керак?
1. Ахоли учун Яшил тарифга эга бўлиш учун қуёш электростанцияси қуввати 10кВт ва ундан ортиқ бўлиши керак.
1- сабаб - 10кВт деганимизга асосий сабаб хозирда ўртача хонадоннинг умумий қуввати 10кВт ва ундан ортмаган. Бу эса хонадон тиғиз пайтлардан ташқари ўз электр энергиясини 70% гача тармоққа сота олиши мумкин.
2- сабаб. Қуввати 10кВт нарх жиҳатидан қиммат бўлиб кетмайди ва давлат томонидан имтиёзли кредитлар ҳисобига бемалол қуриши мумкин.
3- сабаб. Ҳар бир хонадон томидан қуёш панелларини ўрнатиш учун ўртача 75 квадрат метр жой ажрата олади.
4- сабаб. Электр тармоқларини тиғиз пайтларда юкламайди ва электр тармоқларида электр таъминотини узлуксизлигини таъминлашда кўмаклашади. (Шунда электр энергияси чекка чекка қишлоқларга ҳам етиб боради)
2. Тадбиркорлар учун Яшил тарифга ўтиш учун қуёш электростанциялари қуввати 200кВт ва ундан ортиқ бўлиши керак.
1- сабаб. Ҳозирги вақтда кичик тадбиркорлар томонидан ишлаб турган корхоналар деярли 200кВт ўрнатилган қувватга эга. Шундай корхона эгалари ўзини ўзи электр токи билан таъминлашни йўлга қўйишга қизиқиш пайдо бўлади ва электр тармоқларидаги электр энергиядан фойдаланмайди. Бу эса Республика электр тармоғини юкламайди.
2- сабаб. Давлатни ривожланиши ва юксалиши энг аввало энергия ресурсларига боғлиқ. Табиий энергоресурсларимиз тежаган ҳолда, қуёш электр тизими фойдага киришни бошлагач, рақобат сифатида ишлаб чиқараётган маҳсулотини тан нархини камайтириши ёки ишлаб чиқаришни яна ривожлантириши ҳамда кенгайтириши мумкин.
3. Яшил тариф бўйича электр энергиясини электр тармоқларимиз сотиб олиш нархи 4-6 цент атрофида бўлиши керак. Ахоли учун 6 цент ишлаб чиқарувчилар учун 4 цент.
1-сабаб. 6 цент нарх қўйилишига сабаб қуввати 10кВт ли электростанция бир камида соатига 30000 кВт электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса бир йилда 1800 АҚШ доллари фойда дегани. Бу фойданинг ҳисобига ўзини 5-6 йилда тўла оқлайди. Тўғри лойиҳаланган ва ўрнатилган электростанция эҳтиёт қисмлар 5-6 йилдан сўнг техник хизмат талаб қила бошлайди.
2-сабаб: агар лойиҳага сарфланган маблағ ўзини қоплаш даври оз бўлса, аҳолининг етарлича қисми бу ишга пул тикади..
3- сабаб: ҳисоботлар бўйича 5-6 йилда энергия ресурслари нархи 4-6 баробар ортади, бу эса яшил тариф ва давлат тарифлари ўз ўзидан тенглашишига олиб келади.
4- сабаб: Тасдиқланмаган маълумотларга кўра чет эллик компанияларга шундоқ ҳам 4-6 центдан сотиб олишга розилик берганмиз. Пулларни четга чиқармай ўзимизда қолдирсак бу хар томонлама яхши.
4. Яшил тарифни расмийлаштириш қоғозбозликлардан ҳоли бўлиши керак. МИБ яшил тарифга ўтмоқчи бўлганларга давлат хисобидан махсус электр ҳисоблагичлар билан таъминлаши ва электр сифатини текширган ҳолда қабул қилиб олиш керак. Ҳисоб китоблар эса ҳар ойда амалга оширилиб, тўловлар ўз вақтида бўлиши керак.
5- сабаб: Бизнинг халқ шундоқ ҳам қоғозбозликдан чарчаган. Катта пул сарфлаб, яна бировга пора бериб, ишини тезлатиш ёки тўсиқлар мавжудлигини билиши билан яшил тарифга ўтиш ёмон деган фикрга келиб қолади.
5. Яшил тарифдан олинаётган дароматларни солиқлардан озод қилиш ҳамда кредитга олинган бўлса турли имтиёзлар жорий қилиниб, қўллаб қувватланиши керак.
Яшил тариф чет элларда қандай?
Чет эл давлатларида асосан европа давлатларида яшил тариф кенг йўлга қўйилмоқда ва уларда яшил тариф учун нарх 0.06-1 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу тарифни жорий қилган мамлакатлар:
Алжир, Австралия, Канада, Хитой, Чехия, Миср, Франция, Германия, Греция, Хиндистон, Индонезия, Эрон, Ирландия, Исроил, Италия, Япония, Нидерландия, Португалия, Филиппин, Жанубий Африка, Испания, Швейцария, Тайвань, Таиланд, Уганда, Украина, Англия, АҚШ, Пуэрто-Рико
Яшил тарифга ўтиш қанчага тушади?
Қуввати 10кВт қуёш электростанция қуриш учун қуёш панеллари, тармоқ гибрид инвертори ўрнатилган қуввати 15 кВт (кейинчалик кенгайтириш учун), ўрнатиш учун керакли эхтиёт қисмлар ва хизмат хақи хисоблангшанда 10000 АҚШ доллардан сарфланади.
Катта қувватли қуёш электростанцияларини қуриш учун эса 1 Вт қувват учун 0.70 дан 1 АҚШ долларига тушади, яъни 200кВт электростанция учун 140-200 минг АҚШ доллари сарфланади.
Кимга фойда, кимга зарар?
Фойдаси:
Аҳолига фойдаси электр узилишларидан қутилади. Бу ҳам дехқончилик каби фойда олишни бошлайди. Табиатни келажак авлодга яхши ҳолатда қолдирамиз. Давлат электр тармоқларини кенгайтириш ва янги электр станциялар қуришга маблағ кам ажратади. Давлатни иқтисодий ўсиши бу энергия ресурсларига боғлиқ. Демак биз энергия ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлар эканмиз, улар ҳам ўз навбатида иқтисодимизни ўсишига катта ҳисса қўшишади. Ҳисоб китобларга қараганда қуввати 100МВт дан ортиқ бўлган иссиқлик электр станцияларини қуриш, худди шундай қуёш электростанцияларини қуриш каби маблағ сарфланар экан.
Зарари:
Давлат қиммат нархдан электр энергия сотиб олиши керак. Бу дегани 1кВт электр энергия тан нархини кўриб чиқиши ва қўшиладиган маблағни бюджетдан сарфлаши керак. Кўрилаётган фойдадан даромат солиғи олинмайди ва давлат бундан моддий фойда кўрмайди, албатта хозирча.
Хулоса қилиб айтганда “Яшил тариф”га ўтиш ҳозирги шароитимизда Юртимизга ва аҳолига жуда яхши фойда. Ҳозирги қоғозбозлик ва коррупцияга ботган тизимимизда “яшил тариф”ни жорий қилиш ва уни ишга туришиш, қийин ёки тезда амалга ошмайди. Бундай фикрлашимга сабаб бундан бир неча йил аввал қурилиши тасдиқланган Самарқанд вилоятига қуриладиган қуввати 100МВт қуёш электростанцияси қурилиши хали бошланмади. Менимча яшил тарифга ўтишимиз қийин ёки суст харакатимиз туфайли қийин кечади.
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
7 та фикр