Янги аср калити – электрон рақамли имзо

Doniyor Nurmetov
Саралаш

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, давлат бошқарувида ахборот коммуникация технологияларини қўллаш унинг натижавий самарадорлигини, хусусан, ахборотнинг ўзаро таъсири, қайта ишланиши ва изланишини амалга ошириш учун вақт қисқариши ҳисобига унумдорликни ўртача 20 фоизга кўпайтириш имконини яратар экан. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини, Вазирлар Маҳкамасининг“Ўзбекистон Республикасида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш натижасида кейинги ўн йилда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аппаратларида қоғоз сарфи йилига 10 фоиздан40 фоизгача қисқарди . Шунингдек, қарордан давлат бошқарувида қоғоз сарфи йилига ўн фоизга қисқартирилиб бориши белгиланди. Қарорда компьютер техникаси билан жиҳозлаш даражаси давлат қўмиталарида – 61,0 фоизни, вазирликларда - 81,0, ҳокимликларда - 91,0 фоизни ташкил этади, деб кўрсатиб ўтилган. Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ярмида қоғоз сарфини анча камайтириш имконини берган локал тармоқлар ваЭлектрон хужжат айланиши тизими фаолият кўрсатмоқда дейилади.

Буни айрим олинган мамлакатлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Жумладан, Қирғизистонда охирги ўн йилликда ЭҲА билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг амалда қўлланиши натижасида ташкилот ва муассасаларда ҳужжат айланиши билан боғлиқ сарф харажатлар 20 % га қисқарган . Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ЭҲА билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари нафақат ушбу соҳадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади, балки ушбу муносабатларнинг ривожланиши учун ҳам барча “эшик”ларни очиб беради.

Қуйида Электрон рақамли имзо тушунчасига тариф бериб ўтишдан олдин умумий катигория сифатида имзо тушунчасига ойдинлик киритиб ўтсак. Чунки мамлакатимиз миллий қонунчилик тизимида имзо тушунчасига берилган юридик таърифни учратмаймиз.

Имзо ―қўлда ёзилган белгилар кетма-кетлигидир. Имзонинг асосий функцияси бу шахсни идентификация қилиб олиш имкониятини яратиш хисобланади.

Имзо уч қисмдан иборат бўлади. Булар :

- Монаграммма

- имзо харфлари

- Росчерк

Баъзи мамлакатлар хусусан, Япония давлатида фуқаролар учун шахсий имзодан ташқари инкана деб номланувчи ўзига хос печат хам жорий қилинган.

ЭРИ электрон ҳужжатнинг асосий реквизити ҳисобланади. ЭРИ дан фойдаланган ҳолда ЭҲА жараёнини жадаллаштириш мумкин. Шу сабабдан қуйида ЭРИ нима деган саволга жавоб бериб ўтамиз. ЭРИ тушунчаси 1976йилдаамерикалик математиклар Уитфилдом Диффи ва Мартином Хеллманом томонидан таклиф этилган. 1977-йилда Рональд Ривест, Ади Шамир ва Леонард Адлеманлар RSA деб номланган криптографик алгаритимни яратишади. Ушбу янгилик асосида эндиликда ЭРИ яратиш осонлаштирилди. Унга кўра ЭРИ хеч қандай қўшимча модификациясиз оддий рақамли имзоларни яратиш имкониятини берди.

RSA деб номланган алгаритимли ЭРИ лардан кейин унча кўп ўтмасдан янги Рабина, Маркле каби алгаритмлар хам яратила бошланди. 1984-йилга келиб Шафи Гольдвассер, Сильвио Микали ва Рональд Ривест биринчилардан бўлиб ЭРИ алгаритми хавфсизлигини таминловчи GMR деб номланган схемани таклиф қилишди.

ЭРИ айниқса бизнес оламида катта таьсирга эга бўлган янгилик хисобланади. Чунки унинг қўлланилиши натижасида почта ва курерлик хизматлари имкониятларидан воз кечиш имконияти язага келади. Базан хужжатларни юзлаб чақирим узоқликдаги масофага юборишга тўғри келади. Бу эса вақт ва молиявий сарф харажатга олиб келади.

Шу ўринда қуйидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз, бугунги кунга келиб алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан электрон рақамли имзоларни топириш бўйча 9 марказ рўйхатдан ўтган. Агар 2006-йилнинг охирида Тошкент шахри миқёсида электрон рақамли имзодан фойдаланувчи тадбиркорлик субектларининг сони 5 000 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб республика миқёсида электрон рақамли имзодан фойдаланувчиларнинг сони 206 мингтани ташкил этади.

Қайсидир маънода электрон рақамли имзонинг асосий вазифаси электрон хужжатга юридик куч бағишлаш хисобланади. Ушбу вазифани амалга ошириш учун ЭРИ қуйидаги функцияларни бажаради.

Биринчидан, имзо қўювчининг тасодифан электрон хужжатга имзо қўймаганлигини тасдиқлайди;

Иккинчидан, электрон хужжат фақат ва фақат имзо қўювчи томонидан имзоланганлигини тасдиқлайди;

Учунчидан, ЭРИ электрон хужжат мазмуни ва имзоланган вақтга мувофиқ бўлмоғи лозим

Тўртинчидан, имзо қўювчи кейинчалик ўз имзосидан рад эта олмаслиги

Бешинчидан, ЭРИ электрон хужжатнинг мазмуни ва имзоланган вақти билан хамоханг бўлиши;

ЭРИ қуйидагилар учун керак. Булар

а) Хужжатни сохталаштирилишини олдини олиш;

б) Хужжатни бутунлигича сақлаш;

с)муаллифлик хуқуқини химоя қилишни янада яхшилаш;

ЭРИ ўзида қуйидаги маьлумотларни жо этган бўлади.

- файл номи, очиқ калитнинг қайерда жойлашганлиги;

- хужжат ким томонидан имзоланганлиги тўғрисида қисқача маьлумот;

- хужжат имзоланган сана ;

Хўш ЭРИ нима аслида нима учун зарур. Унинг қўлда қўйилган имзодан фарқли жихатлари нимада? Ушбу саволларга қуйида жавоб бериб ўтамиз.

ЭРИ дан фойдаланиш қуйидаги афзаллик ва устунликлар эга.

- турли хил интерактив операцияларни ва тавор айланишини амалга оширишда молиявий таваккалчиликларни камайтиради.

- қоғоз хужжатни расмийлаштиришга қараганда кам сарф-харажат қилинади. Шунингдек “қоғозбозлик”ни олдини олишга ёрдам беради.

- электрон тижоратда иштирок этиш учун имконият юзага келади. Турли хисобот ва ахборотларни нодавлат ва давлат органларига электрон шаклда тақдим этиш орқали и шва вақт унумдорлиги ошади.

- халқаро битимларни имзолаш ва турли хужжат алмашинувида иштирок этиш имконияти юзага келади.

- хужжатларни асл нусхаларига бўлган кафолат ортиши билан бирга, уларни тайёрлашга кетадиган сарф харажат камаяди.

- ЭРИ қўлда қўйилган имзога нисбатан уни сохталаштириш имкониятининг жуда пастлиги билан характерланади.

ЭРИ тушунчага ойдинлик киритиш мақсадида ЭРИ ни 3 та қисмга ажратиб ўрганишимиз мумкин. Булар;

1. ЭРИ нинг Сертификати

2. ЭРИ нинг Очиқ калити

3. ЭРИ нингЁпиқ калити

Калитлар кодланган белгилардан иборат бўлса, сертификатда имзo эгаси тўғрисида қисқача маьлумот мавжуд бўлади.

Ёпиқ калит–фақатгина очиқ калит ёрдамида ишлайди, хамда 256 бит хажмдаги ахборотга эга бўлади.

Бугунги кунга келиб ёпиқ калитни сақлашнинг қуйидаги воситалари мавжуд:

- дискетлар

- смарт-картлар

- USB-занжирлари

Очиқ калит-имзонинг асллигини идентификация (текшириш) учун талаб этилади. 1024 бит хажмидаги ахборотга эга бўлади. Комплекс равишда ёпиқ калит билан бирга ишлайди. Очиқ калит барча хужжат айланишида иштирок этувчиларда бўлиши талаб этилади. Очиқ калитнинг нусхаси калитни тақдим қилган марказ томонидан cақланиб уни сохталаштириш имконияти йўқ.

Жахонда электрон имзо тўғрисидаги дастлабки қонун 1995-йил 1-майда Америка Қўшма Штатларининг Юта штатида қабул қилинган. (UtahDigitalSignatureAct). Европа мамлакатлари орасида электрон имзо тўғрисидаги дастлабки қонун эса Германия давлатида қабул қилинди ва дунё бўйича Германия давлати бу борада Америка Қўшма Штатларининг Юта штатидан кейин иккинчи бўлди. 2000 йил 30-июньда АҚШда биринчи маротаба федерал миқёсдаги электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ушбу федерал қонун электрон имзонинг миллий ва жахон бозоридаги муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган эди. Ушбу қонун агар Европадаги биринчи қонун бўлмиш Германия қонунига қараганда анча либерал характерга эга дейиш мумкин.

Америка Қўшма Штатларида электрон имзо учта катигорияга ажратилади. Булар;

- оддий (Common)

- химояланган (Secure)

- рақамли (Digital)

Бирқарашдаушбуэлектронрақамлиимзокатегориялариунингимкониятлариничегаралаётгангаўхшабкўринади. Аслидаэсабухолатфойдаланувчиларгақулайликяратишмақсадидаишлабчиқилган. Буниквалификацияланганэлектронимзоларнингяратилишжараёни, далилсифатидагиюридиккучиганисбатанолишмумкин.

МДХдавлатларихамжахондабўлаётганўзгаришларданчетдақолишаётганийўқ. Хусусан 2000-йилянваройидаБеларусРеспубликасида “Электронхужжаттўғрисида”гиқонунқабулқилинди. УшбуқонундаЭРИданфойдалаништартибқоидаларихамбелгиланди. ТожикистонРеспубликасида 2002-йил 10-майдан “Электронхужжаттўғрисида”гиқонунамалда.2000-йил 19-декабрданхуддишундайқонунТуркманистондавлатидахамамалгакиритилди.

Электрон ҳужжат айланиши биринчи навбатда электрон рақамли имзонинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Чунки қонун ЭРИ ни электрон ҳужжатнинг асосий реквизити сифатида кўрсатади. Яъни, ЭРИ сиз электрон ҳужжат ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамият касб этмайди. Бу эса ЭРИ га оид қонун нормаларни такомиллаштириш орқали электрон ҳужжат айланишини жадаллаштириш имконини беради.

3.27 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.27 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Бахтиёр Шералиев 28/04/2018

Bir qarashda biroz zerikarli, lekin juda ham foydali va qiziqarli ma'lumotlar berilgan ekan, ha xuddi shunday ma'lumot berilgan ekan! Jurnalist va blogerning farqi yozayotgan mavzusini yoritishdagi uslubida yaqqol ko'zga tashlanadi. Yuqoridagi maqolani (blogpost emas!) o'qir ekanman, rasmiy nashrni o'qiyotgandek bo'ldim, ayniqsa maqola boshida bu yaqqol seziladi. Qolaversa muallif materialni chempionatga taqdim etishdan oldin tekshirmaganligi uchun uning oxirgi qismida so'zlar o'zaro tutashib ketgan, bu ham yaxshi hol emas, qolaversa matn ichida imloviy xatolar ham mavjud. Qo'yilgan ball maqolaning mazmuniga emas, uning uslubiga (jurnalistik materiallar tanlovida yaxshiroq ball olishiga ishonchim komil) va texnik xatoliklarga

3 Адҳам Отажонов 28/04/2018
3 Олимжон Солижон ўғли 05/05/2018
3 Давронбек Тожиалиев 10/05/2018
3.5 Расул Кушербаев 10/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
4 Шерзод Шерматов 17/05/2018
4 Маҳсуджон Асқаров 18/05/2018
2 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
3 Нигора Умарова 19/05/2018
3.5 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
3.5 Мақсуд Саломов 19/05/2018
3 Умид Гафуров 20/05/2018
3 Музаффар Назаров 20/05/2018
3 Қаҳрамон Асланов 20/05/2018
3.5 Шунқор Чориев 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
2 Беҳзод Қобулов 20/05/2018
4 Мубашшир Аҳмад 21/05/2018
3 Мансур Тангишов 21/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
3 Иноят Садикова 21/05/2018
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр