ЯНА ИШГА КЕЧИКДИМ...

Dadaxon Muhammadiyev
Саралаш

Ҳа-ҳа, худди шундай, яна ишга кечикдим. Оз эмас, кўп эмас, нақ 10 дақиқа... (ҳар доимгидай) Нима қипти? Ҳаммаям кечикадику, тўғрими? Кимдир ухлаб қолади, кимдир кўчада таниши ёки қариндошини учратади, яна кимдир эса таксига ё автобусга чиққанда йўлда тиқилинч ҳолатга дуч келади. (Аслида, энг яхши баҳонаям ана шу – охиргиси-да...)

Ишхонага шоша-пиша етиб келаман. Ҳеч ким билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бир томондан қарасанг ҳар ким ўзининг ишини қилиб юрибди. Лекин мени кечикканимни ҳамма кўради-да...

Бир кунда 8 соат иш вақти. Ҳар куни 10 дақиқадан кечиксам, 10 кунда 100 дақиқа, бир ойдаги ўртача иш куни ҳисобланган 24 кунда эса нақ 4 соат бўларкан. Қаранг, икки ойда бир кунлик иш ҳақини беҳуда тўлашаркан менга... Қандай “юксак” ақл-заковат билан ўйланган ҳисоб!.. Бунақа ҳисоб-китобларни қиладиган одам ё ишбилармон бўлади ёки бўлмаса математиканинг “отаси” эмас-у, ҳар ҳолда “амаки-тоғалари”дан бири бўлиб чиқади... Лекин мен жудаям ишбилармон ҳам, арифметиканинг устаси ҳам эмасман. Яъни, буларни ўзим ҳисоблаб чиққаним йўқ, демоқчиман. Кадрлар бўлимимизда ишлайдиган сал бетгачопарроқ йигитча ҳисоблаб берди. Бир ўзимга эмас, фирмамиз раҳбари, унинг ўринбосари ва бош ҳисобчимиз ҳам бор эди. Йигитчага офарин! Мени овора қилиб ўтирмай ўзи шартта ёзиб-чизиб ташлади. Худди бир синф болага дарс ўтаётган ўқитувчидай тутди-я ўзини. Бўлмаса шунча нарсани ўзим ҳисоблаб чиқишим керак эди-да. У-ку ҳаммасини ҳисоблаб берди. Менга қолгани эса – кечиккан кунларимга, ҳар бирига алоҳида ёки барчасига битта қилиб баҳона топишим керак эди.

Хонада мендан ташқари тўрт киши бор. Ҳамманинг кўзи менда. Худди бир даҳонинг оғзини пойлаб турган илми толиблардек, ҳамма менинг нима гап бошлашимни кути-и-иб ўтирибди.

– Энди-и-и... - гапни чувалаштириб бошладим. Раҳбарнинг бир қовоқ уйиши билан булбулдай сайраб кетдим:

– Ҳа-ҳа, худди шундай, яна ишга кечикдим. 10 дақиқа. Нима қипти? Ҳаммаям кечикадику, тўғрими? – деб йўл-йўлакай хаёлимга келган гапларни такрорлай бошладим. – Кимдир ухлаб қолади, кимдир кўчада таниши ёки қариндошини учратади, яна кимдир эса таксига ё автобусга чиққанда йўлда тиқилинч ҳолатга дуч келади. Лекин нега айнан менинг кечикканимни ҳамма кўради?..

– Гапни айлантирманг, - деди бош ҳисобчимиз. – Биз сизга шунча пулни нега тўлаяпмиз?

У шундай деди-ю, раҳбаримизга бир қараб қўйди. Раҳбар эса худди бизни эшитмаётган, бу гапларни унга алоқаси йўқдек қандайдир қоғозларга кўз югуртираётган эди.

– Мана, қаранг, – деб яна гап бошладим раҳбарнинг бепарволигидан фойдаланиб, ҳисобчининг ўз “шева”си-ю оҳангида. – Менинг иш вақтим 8 соат. Соат 9-00 да бошланади, 18-00 да тугайди. 13-00 дан 14-00 гача тушлик. Лекин тушлигимни ўзим билан олиб келаман (“Хотинимининг қўли жуда ширин-да” деган ўй билан тамшаниб қўяман). Шу ерда тушлик қилганим учун бу ярим соатгаям бормайди. 10 дақиқа кечикканимни олиб ташласак, 20 дақиқа кўп ишлаётган эканман-да. Кейин, мени чекмаслигимни ҳаммангиз биласиз, тўғрими?.. Бошқалар ҳар икки соатда 10 дақиқадан чекишга ажратса, мен ўша вақтдаям ишлайман. Демак улардан ҳам ўртача ҳисобда 40 дақиқа кўп ишлаяпман... Яна бир гап: ўзим ишхонага яқин жойда турганим учун ҳар замонда дам олиш кунлари ҳам ишга келиб тураман. Ё сизлар чақирасизлар ёки ўзим келаман. Ахир дам олиш кунлари ҳар бир ишлаган соат икки ҳисса кўп ҳисобланади-ку. Менга икки ҳисса керакмас, ўз ҳолича ҳисоблайверинг. Буларниям ҳисоблаб чиқсак, бир ойда ўртача 2-3 кун кўп ишлаяпман эканку. Энди кейинги жиҳат...

– Тўхтанг, - деди раҳбаримиз гапимни бўлиб. – Бориб ишингизни қилинг. Бизнинг ўзаро гапларимиз бор.

Биласизми, бошқаларга эътибор бермабману, кадрлар бўлимимиздаги ҳалиги йигитчанинг оғзи ланг очилиб қолгани ҳалиям кўз олдимда. Менимча, у ўзидан бошқа ҳеч ким бундай ҳисоб-китобни билмайди деб ўйласа керак.

Хонадан чиқдим-у, нега бу хонага келганим эсимга тушди:

“Ўзи эртага ишга келмаслик учун рухсат сўрагани кирувдим. Шунча гапдан кейин рухсат сўрашим тўғри бўлармикан ё сўрамаслигимми?”

3.50 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.50 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 7

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Саид-Абдулазиз Юсупов 11/05/2018
4 Умид Гафуров 12/05/2018

Яхши, қисқа ва лўнда ёзилган. Охирида муаммонинг ўзига - яъни ишда давомадга кўпроқ эътибор берилишига ўтилса яхши бўларди.

3 Мансур Тангишов 12/05/2018
5 Маҳсуджон Асқаров 12/05/2018
4 Шерзод Шерматов 13/05/2018
5 Беҳзод Қобулов 14/05/2018
2 Расул Кушербаев 14/05/2018
2.5 Қаҳрамон Асланов 17/05/2018
5 Бахтиёр Шералиев 18/05/2018

O'zbekistondagi eng katta muammo ish vaqtiga umuman amal qilinmaydi. Soat 8 da boshlanib 17 da tugaydi degan ishingiz, ba'zan ertalab 6-7 da ham boshlanadi, kechqurun esa odatda 18 dan vaqtli tugamaydi. Bunaqa holatda ishda unum bo'ladi deb hisoblaganlar qattiq adashadi. Ishga kelish va ishdan ketish vaqtiga qattiq amal qilish lozim. Yana bir gap biz kuniga 24 soat, haftasiga 7 kun ishlaymiz deydiganlar bu dunyodagi g'irt yolg'onchilardir! Agar odam kuniga 6 soat, haftasiga 5 kun ishlasa, ana o'sha yolg'onchidan ko'proq natijaga erishadi. Xullas, o'zini ishchan qilib ko'kragiga uradigan zamonlar o'tdi. Hamma narsaga real qarash lozim. Blogpostga keladigan bo'lsak muallifning istehzolari nihoyatda ma'qul tushdi. Omad tilayman.

2.5 Давронбек Тожиалиев 18/05/2018
4 Нигора Умарова 18/05/2018
3 Олимжон Солижон ўғли 19/05/2018
3.5 Мақсуд Саломов 19/05/2018
2.5 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
3.5 Шунқор Чориев 19/05/2018
4 Музаффар Назаров 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
4.5 Иноят Садикова 21/05/2018

Blogpost ohirida yoki orasida - aslida ish soatlari bilan emas, natija bilan samaradorlikni o'lchash haqida gap ketishi kk edi.

5 Нодир Закиров 21/05/2018
4 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
4 Адҳам Отажонов 21/05/2018
4 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
5 та фикр