Ҳаётда кимгадир суяниб яшаш маза-да!Бу сиздаги баъзи босим ва масъулият ҳисларини енгиллатади.Худди,Барселона ва Реал,тегишлича Месси ва Роналдуга,қария чол кампирига,ўзбек халқи Мирзиёевга суянаётгандек."Суяниш" осон лекин,кимгадир тиргак бўлиб умр кечириш хаммагаяммас экан.
Оилада кенжа фарзанд бўлганлигим сабабли,бошланғичда ўқиб юрганимда,синфдошларим ўз укалари хақида гапирса,уларга "хасад" қилардим.Тақдир экан укалик эмас сингиллик бўлдим,лекин хурсанд қиладигани,мени мехрибон АКАМ бор!Мактаб давримиздаги кўча жангларида биринчи қўрқмас бўлиш учун боланинг,уйи яқин бўлиши ёки бўйи баландлиги,асосийси акалари кўп бўлиши муҳим фактор эди.Агар акангиз ўз тенгқурлари орасида "қири чиққанлардан" бўлса,сизга ўз тенгдошларингиз орасидаги "духи бетон" болалар ҳам тиши ўтмасди.Қолаверса оиладаги эркаклар қилиши лозим бўлган уй ишларида сиз учун "танка"бўлиб оғирликни ўз елкасига оладиган акангиз бўлиши яхшида.Эсласам куламан!
Эсимда,болалигимизда ёзги таътилда акам иккимизни "лагерь"га юборишди.Ўн саккиз кундан кейин,кўпчилик ўз уйига кетиб лагеримизда ўнтача бола қолди.Уйимиздагилар бизни унутиб юборишди деб йиғлашни бошлагандим,акам мени юпатдилар.Эртасига тўрт нафарча бола қолдик ва энди..Кечаги мени гапларимга ишониб,акам йиғлаганлар.Овутиш навбати менга келди.Иккимиз, дадам бизни олиб кетишларини кутардик...Кейин маълум бўлишича,опоқдадам оғирлашиб қолганликлари сабабли,падари бузрукворим кечиккан эканлар.Дадам кўп ишлаганликлари учун,уйдаги, эркак бажарадиган хамма ишлар акамни бўйнига тушарди.Мени бўлса хар доим ёнларига "шотир" қилиб олардилар.Онам эркалатиб бизни ,"Нортой ва Зокир" дердилар."Бурнимни чумак ари чаққан" давримда,гумрохлик қилиб волидамга "озорча" бериб қўйганимда,улар акамга устимдан шикоят қилгандилар.Акам эса жавобан:
Акамни армиядан қайтишларини оиламиз билан кутардик ...Ва ниҳоят,мен яхши кўрган жинси шим ,"водолазка","саламандер" туфли каби совғалар билан "харбий"дан қайтдилар!Дадасининг устарасида бекитиқча соқол олиб,юзидаги"севги дўмбоқча"ларига одекалон суриб юрган мендек бўйдоқ учун,бу ҳадяларнинг қиймати бебаҳо эди.
Акам оиламизга ёрдам бериш мақсадида,хар бир уйим жойим дейдиган ўзбек йигити сингари турли касбларни эгалладилар.ТВ устаси,қассобчилик,электрик,"сваршик"лик,нонвойлик,хаттоки "аравакаш"лик қилиб кўрдилар.Ўша пайтлар оиламизда молиявий қийинчиликлар ҳукм сурарди.Дадам ва акамни узоққа ишга кузатиб,ойлар тезроқ ўтишини ва уларни эсон-омон бағримизга қайтишларини кутардик...
Мен тинмасдан ўқирдим.Ниятим шифокор бўлиш эди.Ўқиш контрактига пул тўлашга имкониятимиз бўлмаганидан,бир таниш савдогарга шогирд тушдим.Бундан норози бўлган,дадам ва акам,биз пул топамиз,сиз ўқийсиз!дейишди.Мен кўнмадим,чунки икки опам узатилган,акамни уйлантиргандик."Олахўржин"ни кўтаришга ёрдам керак эди.Акамга уй қуриш учун бир пайтлар сотиб олган қўшимча еримизни сотдик.Пулини,мустақил бизнес бошлашим учун,уйимдагилар менга ишониб топширишди.Тижоратда ишларим юришиб,акамни ҳам ёнимизга чақирдим.Қийинчилик кунларимиз ортда қолди.Бирин кетин дунё неъматлари "оқиб"кела бошлади.
Мен ёзги каникулда оиламни олиб,узоқ юртга дам олишга кетдим.Акам бўлса қўйинг дейишимга қарамай,ёзнинг жазирамасида ҳам рамазон рўзасини тутиб("язва"лари бориди),ҳам дўкон ишини юрғизиб мен учун ховли қурдирдилар!
Сафардан қайтганимда,қўлларида янги ховлининг калити билан,жилмайганча аэропортда кутиб турардилар!
Бир куни кечқурун,акамни ўз уйига кузатиш учун биргалашиб кўчага чиқдик.
Юқори қаватда яшовчи рус қўшниларим сўради:
-Ха,оға-инилар! Кеч бўлганда қаерга кетяпсизлар?
-Акамни,уйларига кузатгани чиққандим.
-Ия,сизлар бир уйда яшамайсизларми?
Ака-ука,"борди-келди"миз яқинлигидан бизни бир уйда яшашади деб ўйлашаркан.😄Меҳр оқибат танқислашиб қолган хозирги даврда,барча танишлар бизни муносабатларимизга хозиргача ҳавас қилишади.Аллоҳ менга шундай ака берган-ки,у нафақат менга ва яқинларига,балки хар қандай ёрдамга муҳтож инсонга,керак пайтда "туриб берадиган" характер билан сийлаган.
Икки минг ўн олтинчи йил,1-январь!Ангрен-Тошкент йўналишида,йўл носозлиги туфайли ,машина ағдарилиб кетибди.Ҳайдовчи,йўлда мавжуд бўлган иккита чуқурдан машинасини опқочиб,учинчисига тушган.(ачинарлиси худди ўша чуқурларда уч кун ичида учта машина халокатга учраган ва бир неча одам ўлган).Машина ичида олти нафар йўловчи бўлган экан!Шулардан бири ,саккиз ёшли қизча воқеа жойида ҳаётдан кўз юмганди!Қолган тўрт кишининг аҳволи қониқарли,фақат ҳайдовчи жиддий жарохат олганди. Жамиятдаги мавжуд муаммоларнинг барчаси бир бирига занжир каби узвий боғлиқ.Сўнги пайтларда интернет тармоқларида тизимсизлик асорати хақида гапирила бошланди.Россиядан қайтаётган "груз 200"ларни,юртимиз ва Қозоғистон йўлларида фожеали ўлим топаётганларни,нохақлик қурбони бўлаётганларни кўрганимда,тизимсизлик жабрдийдалари сафи ортаяпти деявераман.. Авваламбор йўлларимиз тез муддатда жаҳон талабларига мос равишда таъмирланиши лозим ва йўл харакати қоидаларини янгилаш керак.Бизда халиям "алмисоқ"дан қолган қоидалар ҳукмрон.Шу кетишда бўлса,яқин йилларда йўлларимизда харакатланиш,жуда катта ноқулайликлар келтириб чиқаради.Хукуматимиз бунга масъул шахслардан иш сифатини қаттиқ талаб қилиши шарт.Вазифаларини виждонан бажармаганлар аёвсиз жазолансин токи қолганларга ибрат бўлсин!Кейин радар қурилмаларни керакли ерларда имкон қадар кўпайтириш керакдир.(бизни ҳайдовчилар Дан ходими ва радардан қўрққанчалик бошқа нарсадан қўрқмайди)
Биз оиламиз билан жабрдийдаларга ёрдамга шошилдик!
-Дўхтирлар нима деди?Агар "кетиш"керак бўлса,мен тайёрман деди ва йиғлаб юбормаслик учун лабини тишлади.
-Докторлар хавотирли ҳеч нарса йўқ,даволансалар соғайиб кетадилар дейишди.Ҳудо хоҳласа "отдек" бўлиб кетасиз деб тасалли бердим.
Туман шифохонасида,оғир шароитдаги беморга лозим бўлган операцияни ўтқазишни имкони йўқ экан.Шу билан бирга ,бошқа шифохонага кўчиришгаям рухсат беришмайди.Борди-ю беморни амаллаб Тошкентга олиб борсангиз,у ерда хам қабулхонадагилар худди ўз уйидан жой бераётгандек тўнғиллашади.Қизиқ холат,қоғозбозлик,жавобгарликдан қочиш...
Аслида юқоридаги касалликни биринчи олти соатда операция қилинса,"эффект"яхши бўларкан.Биз эса беморни ходисадан саккиз кун!ўтиб операция қилдира олдик.Бунга,янги йил арафасидаги таътилдан кейинги докторлар етишмаслиги ва суякни улашга керакли анжомлар топилмаганлиги сабаб бўлди.(шахар бўйича бир жойда бор экан.МОНОПОЛИЯ)Қолаверса,нахотки теҳника ривожланган замонда юз километр масофага беморни 1-2 соатда элтиш ёки малакали шифокорларни алмашиб ишлашини таъминлаш имконсиз бўлса?Бизда бундай холатларда биринчи бўлиб 03 га қўнғироқ қилиш онгимизга сингиб кетган.Шахар шароитида бу тўғридир,лекин аҳоли сийрак, четроқ худудларда менимча нотўғри қарор.Балки,Америкадаги 911 ҳизматидек,Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ҳизматини оммалаштиришимиз керакдир!ФВВ рекламаларини,телефон рақамларини ТВ да ва катта йўл бўйидаги "биллбоард"ларда тақдим қилиш керакдир?!Халқ кўрсин ва улар билан боғлансин.ФВВ эса,қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларимизни вертолёт билан бўлса ҳам керакли манзилга тез муддатда етказишни таъминласин!
Ўша кунлари акам иккимизга тегишли "дом"ни сотгандик ва қўлимизда анчагина пул бор эди.Агар,шу "шофёр ака"нинг соғайиб кетиши пул билан битадиган бўлса,Европа ёки Ҳиндистонда даволатишга ҳам тайёр эдик.Лекин ҳаётда пул билан битмайдиган ишлар ҳам кўп!Докторлар,беморни жойидан қўзғатиш мумкин эмас дейишди.
Аввало тақдир,қолаверса юқорида ёзганимдек тизимсизлик қурбони,яъни ,йўл қурилиши ишчилари ва мансабдорларининг айблари сабабли содир бўлган юқоридаги ҳодисада,машина ичида бўлган олти нафар йўловчининг бири,"воқеа жойида вафот этган" фаришта мисоли қизалоқ,менинг ҚИЗИМ эди !!!
Фожеадан кейин ҳаётим остин-устун бўлиб кетди.Эрталаб қучоқлашиб хайрлашганим мурғаккина қалб,мангулик қаърига шўнғиганди.Мевасидан мағизи ширин дегандларидек,ота-онам бир зумда чўкиб қолишди.Начора,тақдирдаги иш бўлди.Энди ўзимни қўлга олиб,омон қолганларга ёрдам бериш мени бурчим эди.
"Шофёр ака"ни,Республика тез тиббийсига кўчириб,парваришни кучайтирдик,лекин барибир ахвол яхши эмасди.Бемор харакатсиз,фалаж холда ётарди ва кундан-кун сўлиб борарди.Ётган холида ибодатларини бажарар ва ўз ўлимини кутарди...
Елиб югуришларимиз,харакатларимиз бесамар кетди.Фожеадан роппа-роса бир ой ўтиб,беморимиз айни навқирон ёшида жон омонатини топширди!У худди ухлаб ётгандек,бошида оқ дўпписи ва эхромига ўралган холда табассум билан ётарди.
Жанозада тумонат одам йиғилди.Яқинлари ноласи қалбларни титратди.Аёли бева,уч фарзанди"етим"номини олди.
Мен маййитни ювишда,кафанлашда,жанозасида ва қабрга қўйилишда қатнашдим!Айнан ўша кундан бошлаб худди,акамдан ўрганганимдек,инсонларга суянчиқ бўлишим кераклигини,буни "шофёр аканинг" оиласидан бошлашим лозимлигини тушуниб етдим.
Чунки,ўша"шофёр ака",мени ўз жонидан ҳам ортиқ кўрган,дўстим ва суянчиғим АКАМ эди!!!
Дунёдаги,баъзида ёқимли,баъзида ёқимсиз,оғриқли ҳислардан бири нима,биласизми?
Менимча бу,КУТИШ!
Мен энди ОЛИЙ СУЯНЧИҒИМ раҳматидан умид қилиб яшаяпман...!Севиклиларим билан дийдорлашиш учун,ЖАННАТни кутиб яшаяпман!
П.с. Хабар.уз сайтида келтирилишича 2017-йилнинг 11 ойида,республикамиз худудида ЙТҲ оқибатида 2200 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмган.Биздаги статистика шаффоф эмас деб ўйлаганим сабабли,асл холдаги рақамлар бир неча баробар юқори бўлиши мумкин.Яна минглаб жарохатланганлар ва етказилган миллиардлаб моддий ва маънавий зарарларни ҳисобласак муаммо кўлами анча жиддий тус олади.Таққослаш учун,65 млн аҳолиси бор Францияда 2015 йилда 1216 та,Германияда 82 млн аҳолига 1200 та,Японияда 126 млнга 1745 та,Буюк Британияда 65 млн аҳоли бошига,бор йўғи 583 нафар инсон ЙТҲ си қурбони бўлган.Ҳа,энди улар ривожланган давлатларда дейишингиз мумкин.Хўш,нима бўпти?Уларни жони жон-у,ЎЗБЕКники бақлажонми???
Bir qancha imlodagi kamchiliklarni aytmasa bundan boshqa baho qo'yishni iloji bo'lmadi. Jur'at va ifoda uchun muallifga tashakkur!
5Мансур Тангишов22/05/2018
Juda ta'sirli yozilibdi. Tasvirlash uslubi o‘ziga xos. Ayrim imloviy kamchiliklarni aytmaganda hammasi o‘z o‘rnida.
5Бахтиёр Шералиев23/05/2018
Izoh yoza olmadim...
5Абдумалик Носиров23/05/2018
Тумандаги шифохоналарда шароитлар деярли йўқ бўлсаю, лекин "бахилла" олиш мажбурийлигига қотаман-эй...
Бугунги кун асл башарамизни худди ойнада ўзимни-ўзим кўргандек бўлдим.
Изохни давом эттира олмадим...
3Қаҳрамон Асланов23/05/2018
Қийналдим ўқиб. Таъсирли дейишяпти, аммо негадир менга ундай туюлмади. Қорайтирилган қисмлардаги мулоҳазалар яхши, долзарб. Шахсий ҳикоя эса... Нима десам экан, очиғи, шахсий фожеадан бошқа, янги гап кўрмадим. Тўғри, суянчиқ, меҳр, оила ҳақида, уларнинг қадрига етиш кераклиги ҳақида айтилади, "ота, она" ҳақида қўшиқлар бор, Бошқанинг шахсий ғами бошқаларга ибрат бўлади,
одамларни таъсирлантиради. Аммо шахсий воқеа қачонки, муаллифнинг ўзига хос муносабати билан ўқувчини ўзига жалб қилса, фикрлашга ундаса, вазиятга бошқача қарашга ундаса... бу бошқа гап. Бу ерда ўзига хослик кўрмадим, оддий ҳаммаси.
4.5Нодир Закиров23/05/2018
Шундай шахсий фожеани бўлишишга матонат топиб, мақола ёзганингиз учун раҳмат. Сизнинг бундай оғир кулфатингизга ҳамдардман... Аллоҳ сабр берсин, дўстим. Баҳолашга келсак. Ёзиш услубингизда менга ёққанлари - бир шахсий мусибат мисолида жамиятимиздаги муаммоларни ёрқин ифодалаб бергансиз; фотосуратлар қўллагансиз; алохида жумлаларни бўрттириб урғу бергансиз; мақола охирига етиб воқеълик қатнашчилари ким эканлигига аниқлик киритганингиз янада ўқувчи ҳиссиётларига кучли таъсир қилади. Ярим балл кам бераётганимга сабаб - имловий хатолар, тиниш белгиларидан кейин бўш жой ташламаганингиз ва турли хажмдаги шрифтларни тартибсиз ишлатганингиз. Тўғриси беш қўярдим, лекин шу ярим балл баҳона мана шу кам-кўстларсиз ёзишга одат қилсангиз, яхши бўлади. Яна бир бор, кулфатингизга шерикман. Аллоҳ ўзи сизга ва яқинларингизга сабр берсин.
4Уйғун Ғафуров24/05/2018
5Музаффар Назаров25/05/2018
4.5Беҳзод Қобулов25/05/2018
Очиғи, унча ўқигим келмади. Бунақа мусибатни кўрган, ҳис қилган инсон сифатида, бундай фожеадан жуда ўзимни сақлаб келишга ҳаракат қиламан. Боиси, бу ярани янгилайди. Яна хотиралар азоб беради. Шунинг учун дастлабки куниёқ ўқиб, қайта шу блогпостга қармасликка ҳаракат қилдим. Азоб битигини ўқиш оғриқлар туғдиради, азобланаш қайталанади. Илтимос, бу мавзуда қайта ёзманг. Ўзингизни, қалбингизни эҳтиёт қилинг. Хотиралар ичкин бўлгани маъқул...
5Шунқор Чориев27/05/2018
3.5Олимжон Солижон ўғли28/05/2018
3Мақсуд Саломов29/05/2018
Ta'sirli hikoya. Sizga va yaqinlaringizga sabr bersin. Lekin post sifatida yaxshi material deb bo'lmaydi. Imloviy xatolar ko'p, mantiqiy izchillikda uzulishlar bor. Baho sodir bo'lgan hodisa va uni his qilganlarning dardi uchun emas, blogpost shakli, yozilish uslubi, orfografik va mantiqiy jihati uchun qo'yildi (bunday dardni baholab bo'lmaydi).
5Мубашшир Аҳмад29/05/2018
3.5Давронбек Тожиалиев31/05/2018
Блогпостда янги гап, фикр йўқ. Лекин баён услубингиз яхши чиққан.
4Саид-Абдулазиз Юсупов31/05/2018
3.5Нигора Умарова31/05/2018
Блогпостда халқимизнинг азалдан эъзозланиб келаётган қадриятлари меҳр-оқибат тушунчалари ёрқин ёритилган. Бироқ, инсоннинг қалбида қандайдир бир ғашлик қолдиради. Мақолани ўқиган одам нурланиши керакмикан...
5Маҳсуджон Асқаров31/05/2018
4Адҳам Отажонов01/06/2018
4.5Умид Гафуров01/06/2018
4Ботиржон Шерматов02/06/2018
Таъсирли пост. Лекин тартибсиз ёзилган. Нукта ва вергулдан кейин пробел куйишни унутманг.
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
41 та фикр