ОРОМГОҲ ШУНЧАКИ “ЎЙИНГОҲ”МИ?

Ozoda Mamadaliyeva
Саралаш

Яқинда мактаблардаги ўқиш жараёнлари тугаб ёзги таътиллар бошланади. Фарзандларимиз билим ва кўникмалар олиш машғулотларини ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида давом эттирадилар. Эътироф этиш керак, юртимизда йилдан йилга оромгоҳлар сифати ва сони ошиб бормоқда. Болажонлар мавсум бошланишини интиқлик билан кутишади. Мириқиб ўйнаш уларнинг жону - дили-ку, ахир.

Тўғриси ҳам шу, яхши ҳордиқ фарзандларимиз учун зарурий эҳтиёж. Бу ривожланиш босқичларига ҳам таъсир этиб, ижобий кўмаклашади. Лекин, оромгоҳ фақат ўйингоҳ бўлиб қолмаяптимикан? Сезганингиздек, фикр юритмоқчи бўлганимиз оромгоҳ ҳудудида ташкил этиладиган тўгараклар ҳақида. Мақоламиз давомида тўгаракларнинг аниқ сонини ҳам келтириб ўтамиз.

Ўтган йиллар кетма-кет ёзги оромгоҳлар ҳудудида бўлиб у ердаги шароит, болажонлар кайфияти билан танишдим. Эътибор берганим, ташкил этилган тўгараклар фаолияти бўлди. Ачинарлиси, ҳар йили бир хил турдаги тўгараклар ва уларнинг бир хил дастури тақдим этилмоқда. Ҳар мавсумда ташриф буюрадиган бола учун тўгаракнинг қизиғи борми шунда?

Айтиш мумкинки, уларнинг аксари ўқиш пайтида фаолият юритадиган тўгараклардир. Бола учун янгилик бўлган ҳеч нарса йўқ, шундай эмасми?

Шу ўринда ташкил этиладиган кутубхона таркибини ҳам айтиш керакки, ниҳоятда камбағал.

Қуёшда қорайиб, тобланган болакайдан сўрайман. Икки ҳафта давомида нималар қилган? Турли ўйинлар, КВНларга тайёргарлик ва ҳар кунги рақсбозликни қувониб ҳикоя қилади. Тўгараклар ҳақида сўраганимдан кейингина санай бошлайди. Инглиз тили, расм чизиш, рақс, гимнастика, шахмат...

Ўсиб келаётган ёш авлодда техник ва табиий билимларга қизиқиш айни оромгоҳ ҳудудларида кучайтирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ёки кимё, физика ҳодисалари сабабларини ўрганиш келгусида ўша фанни кўпроқ ўрганишга туртки беради. Бир фикр қилайлик, бола шу вақтгача мураккаб тузилишга эга деб ҳисоблаган буюмининг оддий кетма-кетликдан иборатлигини ўзига кашф қилгач, нима бўлади? Ҳар бир буюмга тушуниб муомала қиладиган, унга ўхшашларини ажрата оладиган ва кузатишлар натижасида ясай оладиган бўлиши мумкин-ку, ахир?

Шунинг учун ҳам “Бу қандай яратилган”, “Ўзимиз яратиб, ўзимиз қурамиз” мазмунидаги тўгараклар зарур деб ўйлаймиз.

Ташриф буюрган оромгоҳдаги тўгараклардан бирида қатнашиб, болалар картон ва қамиш пояларидан самолёт, уй каби буюмлар ясашни ўрганаётганларига гувоҳ бўлдим. Болалар завқ билан, қизиқиб машғулотларга берилишган. Ўхшатиш учун кўп уринишларига тўғри келди. Уларни бу даражада ушлаб турган аслида ўзимиз бўляпмиз. Ҳали ҳам қоғоз ва қамишдан фойдаланишимиз келажагимизни оқсоқ қилиб қўймасмикин?

Бунинг ўрнига тўгарак рахбарлигига миллий ҳунармандчилик билимини ўзлаштирган ёш ҳунарманд усталардан таклиф қилишимиз, улар кўмагида фарзандларимизда касбга, ҳунарга қизиқишни шакллантириб боришга эришишимиз мумкин. Барча тўгараклар кераксиз ва сифатсиз дейиш фикридан йироқмиз. Истаганимиз, волейболда “подача”ни ўхшатолмайдиган бола қойил қиладиган, сузишдан қўрқадиганлар эса ўзида ишонч топиб қайтишсин.

Яна бир гап, дунё болалари шу ёшда нималар яратаётганларидан уларни хабардор қилмоғимиз, фарзандларимизни кашфиётлар қилишга қизиқтиришимиз, касб танлашига кўмаклашишимиз зарур деган хулосани айтиш билан чекланамиз.

3.48 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.48 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 7

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 24/04/2018

Yaxshi mavzu va yaxshi takliflar!

4 Мақсуд Саломов 25/04/2018
4 Абдумалик Носиров 26/04/2018
3 Давронбек Тожиалиев 27/04/2018
5 Адҳам Отажонов 27/04/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 30/04/2018
3 Маҳсуджон Асқаров 04/05/2018
3.5 Шерзод Шерматов 13/05/2018
3.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
4 Расул Кушербаев 17/05/2018
3 Қаҳрамон Асланов 18/05/2018
3 Нигора Умарова 18/05/2018
3 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
4 Музаффар Назаров 19/05/2018
3 Умид Гафуров 20/05/2018
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
4 Иноят Садикова 20/05/2018
3.5 Шунқор Чориев 20/05/2018
3.5 Беҳзод Қобулов 20/05/2018
5 Нодир Закиров 21/05/2018
3 Мансур Тангишов 21/05/2018
3.5 Уйғун Ғафуров 21/05/2018
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр