Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигидан сўнг Биринчи Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда ўзгаришлар амалга оширилди. Шу қаторда спортга ҳам жуда катта эътибор берилганлиги сабабли хозирда Ўзбекистонимизни спорт орқали дунё танимоқда.
Футбол миллионлар ўйини, шунинг учун ҳам Мустақилликнинг илк йиллариданоқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкил этилди ва 1994 йилдан ФИФА хамда ОФК аъзоси га айланди. Ҳар бир миллий федерацияларнинг ҳаётида муҳим из қолдирадиган тарихий ютуқлари бўлади ва албатта бу ютуқлар ҳар бир миллий федерациянинг келажагини белгилаб берадиган муҳим воқеалардан бири саналади.Шундай экан, мен ҳам ўз ўрнида 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида XII Осиё ўинларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг ана шу тарихий ғалабасини мозийга қайтиб яна бир бор эслаб ўтишни лозим деб топдим. Чунки, ўша йили чемпионликни қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшган ўйинчилардан Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатларида мураббийлик фаолиятларини юритиб келмоқда. Бу тарихий ғалаба Ўзбекистон футболи ҳали бунданда юксак чўққиларни забт этади деган хурсандчилик руҳи билан кўп йиллар умид ила миллий термамизни жахон чемпионатига чиқишига ишондик. Лекин бу орзу халигача ушалгани йўқ. Хар сафар бир қадам қолганда мундиалдан қуруқ қоламиз. Узоққа бормайлик, 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган жахон чемпионатига чиқиш учун тайёрлигимизни айтган собиқ ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов терма жамоамиз мундиал йўлланмасидан қуруқ қолганидан сўнг, албатта Россияга чиқишимизга ишонаман деган сўзларни айтиб ўтган. Тўғри Усмонов ҳам жахон чемпионатига чиқамиз деб ваъда бермаган лекин термамиз шунча йўлни босиб ўтгандан кейин охирги паллада бу имкониятдан махрум бўлсак жуда аламли албатта. Мархум кулгу устаси Хожибой Тожибоев таъбири билан айтганда: "битта-битта музқаймоқ еб келса ҳам майлийди" деганлар ҳам бор орамизда.
Шу йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади ва бу Ўзбек футбол мухлислари учун кутилган фармон десак адашмаган бўламиз.(қуйида ушбу қарордан қисқача келтирилган)
Истеъдодли ва салоҳиятли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, халқаро талаблар ва стандартлар асосида футбол бўйича мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли Фармонига мувофиқ:1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:«Бунёдкор» стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари (бундан кейин — «Бунёдкор» стадиони) футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этиш ва спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси ҳисобланади;- Жойларда ёш иқтидорли ва салоҳиятли футболчиларни танлаб олиш (селекция) ва уларни профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил этиш;- болалар ва ўсмирлар футбол академияларига мураббийларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишган ҳолда ишга қабул қилиш тартибини жорий этиш;- Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол бўйича мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби тугатилиб, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколатини Ўзбекистон футбол ассоциациясига топшириш;- Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш Фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларини тугатиш ҳамда бўшаб қолган маблағларни Ўзбекистон футбол ассоциациясига йўналтириш;
Футболимизни хадеб ёмонласак ҳам инсофсизлик бўлади менимча, чунки футболимизни ривожлантириш учун шахсан Президентимизнинг ўзи фармон имзолади ва хозирги кунда футболимизда кузатилаётган ўзгаришлар жуда сезиларли тарзда амалга оширилмоқда.
Фармон имзоланишидан олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Ассоцациясига ўзгартирилди ва ўтган вақт ичида миллий чемпионатимизда анчагина ўзгаришлар қилишга ҳам улгурди.Лекин манашу фармон футболимиз ривожи учун яна бир катта қадам ва мен бунга ишонаман Сабаби бундан олдин қилинган ҳаракатлар ҳам самарасини бермай қолмаган.
Яъни яқин йиллардан бери турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз нуфузли чемпионатларда муносиб қатнашиб Ўзбекистон номини жахонда танитишда ўз хиссасини қўшмоқда. Мисол учун, 2012 йилги U-16 Ўсмирлар Осиё чемпионатида Ўзбекистон бош совринни қўлга киритиб хозирги замонавий футболимиздаги дастлабки ғалабамизни нишонлашга сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Шундан сўнг футболимизда ўзгаришлар рўй берди ва шу қаторида авлодлар алмашинуви ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Бу ўзгаришларнинг натижаси 2018 йилнинг бошларида яна бир бор ўз тасдиғини топди. Аниқроғи 2018 йил бошланишида U-23 ёш тоифасидаги терма жамоамиз Осиёда тенгсиз деб топилди. Бу ғалаба Ўзбекистонимиз ҳалқи учун унутилмас воқеа бўлди ва бутун Ўзбекистон бу ғалабани жуда катта тантана билан нишонлади. Шундай экан энди навбат Миллий терма жамоамизга , улар олдинда турган мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўриб 2019 йилдаги Осиё чемпионатида муносиб қатнашиш билан бирга 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жахон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган ҳолда халқимиз олдида юзлари юруғ бўлишини чин қалбимдан тилайман. Чунки футбол миллионлар ўйини ва Ўзбекистонимиздаги миллионлаб футбол мухлислари сизларни қўллаб-қўвватлайди ОЛҒА ЎЗБЕК ЎҒЛОНЛАРИ, ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ ОЛҒА!!!
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
3 та фикр