НАВБАТДАГИ КИМ?..

Бундан икки ҳафта бурун Президент матбуот котиби Комил Алламжонов фейсбукдаги саҳифасида навбатдаги хабарни улашди:

Айни шу ракурсда котиб икки жиҳатга урғу бериб кетди. Биринчиси маълум, яъни хорижда фаолият юритаётган журналистга Ўзбекистон расман аккредитация берганини Президент контенти даражасида ифодалади. Сал ўтмай бу муносабат ўз тасдиғини топди: Шавкат Мирзиёев шахсан ўзи Навбаҳор Имомовани Ўзбекистонга таклиф қилди.

Иккинчиси эса сиёсий этикет, бурдалаб айтсак, “коса тагида – нимкоса”.

Иқтибосни кесамиз: 

Демакки, Президент матбуот котибининг муҳташам кабинети хос хонасидаги “Т” ҳарфи шаклида жойлаштирилган (“Т”га хали яна қайтамиз) столи устида (балки тортмасида) тўрт донами елимшиқ папка турибди. Эҳтимолки, ўша папкалар Президент олдига “кириб – чиққан”; эҳтимолки, рангли маркерларда, мисол учун, “яшил”, “пистоқи”, “кўк”, “қизил” билан чизилган. Аслида, папкалар сони муҳим эмасдек. Муҳими – улар биттага камайганида!

Қизиқ, навбатда аккредитация оладиган ким экан?

Тахлам юзасидаги папка ичидаги маълумотлар кимга тегишли?..

Келинг, топқирлигимизни чархлаш учун аввалбошда тест ечамиз.

                                                                           ***

1. ОАВ соҳасида халқаро майдонда суяги қотган ва “ҳаддан ташқари демократ” ўзбекзабон журналистлар бизга айни пайтда керакми?

А) Йўқ, ҳозирча шартмас. Биламизки, ОАВ дадил чиқишлар қила бошлаганига эндигина икки йил тўлаяпти. “Анди”ларнинг ғарбона ёхуд океан ортига хос шовқинли фикрлари мана шу эминликни тескари тарафга буриб юбориши, оқибатда эса “тешик тоғора эртаги” такрорланишини истамаймиз.

Б) Ҳа, керак. Улар тажрибасидан айниқса, янги очилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида фойдаланиш шарт. Чунки мастер-класслар дунё миқёсида олиб борилади; бўлажак журналистлар чет элда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлишади.

С) Аккредитацияни фақат бир шарт билангина бериш керак: улар юртимиз ютуқларини жаҳонга тараннум қилишсин.

                                                                                ***

Қайси вариантни белгилашингиз ўзингизга тан. Аудитория назоратчисининг тўққизинчи ойдаги тўққиз пуллик гапи: умрингизнинг яна бир йили (даври – нокамтар қўшимча изоҳ бизники – А.А) қандай ўтиши ўзингизга боғлиқ. Шунингдек, ўзингизга мос жавобни блогпостни ўқиб бўлганингиздан сўнг ҳам белгилашингиз мумкинлигини эслатамиз.

                                                                                ***

Биз “Навбатдаги ким?” деган саволга жавоб излаётган эдик.

Шу ўринда мулоҳаза доирамизни чизиб олишимиз керак. Ўзини мухолифатми, қандайдир жамиятми дея атаётган ва турли хилдаги ижтимоий ларзалар қилишга уринаётган, (энг яқини, Татяна Каримова билан боғлиқ ўлим хабари) қисқаси, маслакдан қўштирноқ ичидаги МЕН ҳиди келиб турадиганлардан тийиламиз. (Аниқки, бу блогпост эълон қилингач, тарафкашлар муаллифни яхшигина сўзбўрон қилишади, балки манқурт дерлар, балки Бутсефал (Букефал)ни тирилтириб, туёқлари остига ташлашар. )))

Қисқаси, мулоҳазаларимизни журналистиканинг олтин қоидаси учта “Т” – маълумотни ТЎПЛАШ, ТАХЛАШ, ТАРҚАТИШ (баъзилар ҳозирда тўртинчи “Т” – ТАСДИҚЛАШни ҳам қўллаяпти) тенденциясига нисбатан кўпроқ амал қилаётганлар атрофида қуришга уриниб кўрамиз. Ва, рўйхатни ҳам ҳозирча кенгайтирмай турамиз.

Бизнингча, папкалар тўртта эди Навбаҳор Имомовадан кейин учта қолди, тест вариантини учта қилдик, “Т” ҳам учта бўлди. Келинг, эҳтимолий номзодларни ҳам учта қилайлик.

1. Ўктамбек Каримов (Сарвар Усмон) – “Озодлик” радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришлар радиоси таҳририяти (Прага)да етакчи мухбир.

2. Паҳлавон Содиқ – “Би-би-си” жаҳон хизмати (Лондон)да Ўзбек бўлими муҳаррири.

3. Алтернатив номзод – Исмат Хушев – dunyouzbeklari.com мустақил интернет нашри (Канада) Бош муҳаррири.

Кўпчилик айтиши мумкин: муаллиф субъектив фикрлаяпти, деб. Тўғри, масалан, булар ўрнида Абдулла Искандар, Ибрат Сафо, Улуғбек Бакир ва бошқалар... Майли чалғимайлик.

                                                                                    ***

1. 27 тилда янграйдиган “Озодлик” радиоси истаймизми, йўқми, тезкорлик борасида анча олдинда. Биргина ўзбекча эшиттиришлар таҳририятининг ўтган яқин икки йилдаги фаолиятини олсак, тарқатган кўпгина хабарлари тасдиғини топди, топаяпти. Айнан уларнинг бонгидан сўнг маҳаллий босма ва интернет нашрлар хабар атрофидаги воқеилик тўғрисида батафсил чиқишларни эълон қилди. Бироқ уйдирмалари, бўрттирилганлари ҳам йўқ эмас. (Бухоро шаҳар ҳокимининг ишдан кетиши, сурхонлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси неварасининг ер майдони ва ҳоказо). Ажабланарлиси, “Озодлик”дагилар тарқатган материали нотўғри бўлса, раддия ёки узр сўрашмайди. Шунчаки кўз юмишади. Агар тўғри чиқса, “биринчи биз айтган эдик” деб кўкракларига уришади. Ғалати эмасми?.. Бу журналистик этикага тўғри келадими? Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш керак.

2. “Би-би-си” ўз номи билан жаҳон хизмати. Профессионаллик юқори. Катта мактаб. Ўтган йили тажрибали тренер-мутахассислари Ўзбекистонга келиб, мастер-класс ўтказишди. Балки ўзбек бўлими хали бошқалари сингари гуркираб кетмагандир. Бироқ креативлик борасида мақташга арзийди. Объективлик ҳам меъёридан ошиб кетмайди. Айниқса, бу жиҳат журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суд жараёнларида бўй кўрсатиб турди. Шунинг баробарида ўзбек менталитети қабул қилолмайдиган ва қонунчилигига хос бўлмаган материаллардан холи ҳам эмас. (Мисол келтирмадим ЖКнинг ўша моддаси).

3. Исмат Хушев услубан эҳтиросга берилиб ёзади. Баъзида ошириб ҳам юборади. Алтернатив номзод сифатида қўшишимизнинг боиси, яқиндагина Ўзбекистонга келиб, туркум кўрсатув тайёрлади. Шаҳдидан маълумки, у бемалол келиб-кетиб юрибди. Шундан келиб чиқсак... Кулгингиз келса-да айтай: Хушевга аккредитация керакмикан, ўзи?..

                                                                                     ***

Балки сўнгсўз шартмасмиди, бироқ мустақил фикримни айтмасам бўлмайди. Яшириб нима қилдик, цензура расман йўқ қилинган 2002 йилдан то маълум вақтга қадар ОАВга нисбатан “ХАПДОРИ” кайфиятида бўлинди. “Бош оғрияптими, “тримол” ич, тўхтайди”. Биз бошнинг нима учун оғриётгани, мияга ҳаво етишмаяптими, қон босими паст, ё юқорилиги билан кўпам қизиқмадик, ёки қизиққимиз келмади. Мақсад – оғриқни нима қилиб бўлса ҳам бартараф этиш пайида бўлдик. Бу камчилигимиз ҳозир ҳам учрамаяпти дейиш қийин. Аммо бир жиҳатни ёдда тутмоғимиз лозим, Президентимизнинг тоғ ошиб, океан устидан учиб қилаётган саъй-ҳаракатлари ортидан юртимизга инвесторлар оқиб келаяпти. Улар пуллари билан биргаликда маданиятларини ҳам олиб келишмоқда. Қўшни чегаралар очилди. Булар ҳаммаси “бош оғриғи кўпайганидан” далолат. Энди ҳар бир соҳа чинакамига ишлайдиган даврлар келди, деб бемалол айтиш мумкин. “Хапдори операцияси” тарихда қолгани тузук.

Ана ўшанда навбатдагиси – БИЗ бўламиз!..

3.98 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.98 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.36 / 8
  • Муштарийлар баҳоси
    4.55 / 22

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Расул Кушербаев 01/06/2018
3 Абдумалик Носиров 01/06/2018
3 Бахтиёр Шералиев 01/06/2018
3 Мақсуд Саломов 01/06/2018
3 Беҳзод Қобулов 01/06/2018

Янаям яхшироқ ва тўлароқ ёзиш мумкин эди... Муаллиф мавзу танлашдагина журъат кўрсатган, лекин ана ўша дадиллик ёзишга келганда гум бўлган))) Матнда ғализликлар ва имловий хатолар жуда кўп. Муаллиф профессионал журналист бўлгани, қолаверса, уни яқиндан таниганим учун бундай серхато ишни танловга тақдим қилганини мутлақо маъқулламайман.

3 Давронбек Тожиалиев 01/06/2018
5 Нигора Умарова 01/06/2018

Мақола мавзуси унинг 60% мазмунини очади, дейишади. МКнинг блогери Александр Минкиннинг "Жаноби Президент..." деб бошланувчи хабарларига хос услуб.

4 Қаҳрамон Асланов 01/06/2018
5 Саид-Абдулазиз Юсупов 01/06/2018

Яхши ёзилибди. Айрим ҳакамлар айтгандай янада чуқурроқ ёзилганда бу блогпост бўлмай қоларди, мазаси кетиб қоларди балки...

3 Уйғун Ғафуров 01/06/2018
5 Шерзод Шерматов 01/06/2018
4 Мубашшир Аҳмад 01/06/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 01/06/2018
4 Адҳам Отажонов 01/06/2018
4 Умид Гафуров 01/06/2018
2 Иноят Садикова 01/06/2018

Ming bor uzr, "mikin, mikin" uslubidagi blogpost bo'libdi. Biror foydali ma'no topmadim.

3 Тўлқин Юсупов 01/06/2018
5 Маҳсуджон Асқаров 01/06/2018
4 Нодир Закиров 02/06/2018
3.5 Музаффар Назаров 02/06/2018
5 Шунқор Чориев 02/06/2018
4.5 Мансур Тангишов 02/06/2018
4 Ботиржон Шерматов 02/06/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
10 та фикр