Немисларга, кун чиқар диёр аҳлига ҳамиша ҳавас қилганман. Уларнинг шунчаки гапирмасликларига, ваъда бердиларми, энди унинг рўёби учун имконлариданда ортиқроқ ҳаракат қилишларига бир қойил қолсам, қайсидир сабабга кўра ваъдалари бажарилмай қолса узр сўрашлари, вазиятларини ҳар қандай ҳолатларида тушинтириб беришларига яна бир таҳсин ўқийман. Мана талабчанлик, мана маъсулият, мана ўзгага бўлган ҳурмат.
Бизчи? Бизни бепарволигимиз, ўзганинг вақтини ҳурмат қилмаслигимиз, айб ўзимизда бўлсада шеригимиздан узр сўраб, вазиятимизни тушинтиришгада қунт қилмаслигимиз жон-жонимизга сингиб кетган. Сабрсизлигимиз алоҳида мавзу. Керак бўлса, тушинволадида, тўғрими? Сўрамади-ку, демак хафа эмас, шундайми? Саволлар кўп, жавобларларга келганида елка қисишдан нарига ўтиб бўлмайди, кўп ҳолда.
Нима қилиш керак:
- энг аввало, ўз имкониятимизни тўғри чамалай билишимиз;
- қунтсизлик қилмаслигимиз;
- сўзларимиз обрўйимиз эканлигини тўлиқ англашимиз;
- кўпроқ мушоҳадага берилишимиз;
- ўзгаларни, уларнинг биз учун ажратган вақтларини қадрига етишимиз, уни беҳудага совирмаслигимиз;
- ва, албатта, ўзимизга – атрофга нисбатан талабчанроқ бўлишимиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам талабларимиз доирасидан чеккага чиқмасликка уринишимиз шарт.
П.С. пост ўнинчи куни ёзилди, баъзи ўзгартиришлар киритилиб ўн иккинчида эълон қилинаяпти. Балки… .
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
14 та фикр