И. Т. – нафратланаман, кечирим сўрайман.

Aziza Qurbonova
Саралаш

Режиссёрим ва мен: иккаламиз ҳам аёл киши. Режиссёрим кичкина сумканинг эмблемасини олиб ташлаб, “гопро” камера ўрнатиб олган. У орқада, мен олдинда: қўрқа-писа зинадан кўтариламиз. Пойтахтнинг чеккасида жойлашган “коммуналка”даги таъмирсиз йўлаклар. “Қаҳрамоним” мана шу йўлаклардан кўп юрган, қандай даҳшат. Кўз олдимда унинг расмлари айланади...

И. яшаган квартирани топамиз, отаси қаршимизга чиқади. “Отасига ўхшаркан” дейман ичимда, аслида ўзимни онаси билан суҳбатлашиш учун руҳан тайёрлаганим ёдимга тушади. Мақсадимни тушунтиролмай, қандай савол беришни билолмай ғудранаман... Ортимда режиссёрим билдирмай тасвирга олади.

Қани бийрон-бийрон тилларинг қани? 2 соатда 1200 та сўз ёзиб, ҳаммага қандай яшашни ўргатадиган мақолаларингдаги энг яхши қаторни эслаб айт, дейман ўзимга. “Қаҳрамоним”нинг расмларини кўрганимда “одам бўлмай ўл!” дея минг лаънат айтганим ёдимга тушади, нафратим яна алангаланади. Шунга қарама қарши отанинг юзидаги ажинлар изи ва ҳаммасини тушуниб тургандек нигоҳи юрагимга ботади... Чексиз, чексиз, ота-онанинг ҳолига ачинаман...

Ота кутилмаганда кириб келган биз-икки номаълум аёлдан фарзанди ҳақида янги хабар кутади. Мендан кўра у кўп савол беради.

Мен эса майда-чуйда саволлар орқасидан аввалдан тайёрлаб келганим, назаримда, кўрсатувимнинг энг “бомба” си бўлиши мумкин бўлган -саволни бераман. “Керакмиди шу савол...” деб сўнг афсусланаман. Шу пайт яширин камерамиз панд беради: шиқ-шиқ-шиқ.

Ота ҳаммасини тушунади. “Ёзиб оляпсизларми?” дейди елкаси қисилиб.

Ҳа, балки айтганларингиз ўғлингизга ёрдам беради” дейман айтган гапимга ўзим ҳам ишонмай, энди камерани яширишнинг фойдаси йўқлигини билиб. Режиссёрим очиқчасига гопрода тавсирга олишни бошлайди.

Саволни қайтараман.

-Ота, ўғлингиз қўлига автомат олиб, одам ўлдириши мумкинми?

-Йўқ..йўқ.. У ундай йигит эмасди... Қўнғироқ қилганда айтганди, кўп гапларни гапириш мумкин эмас экан у ерда. Телефонда гаплашганда елкасида милтиқ ушлаб тураркан. Шунга оғзига келган гапни айтаверган бўлиши мумкин. Мен ишонмайман! У адашиб қолди, адашган... Кейин қайтгиси келди, кейин алоқа йўқолди.

“Аҳмоқ” дейман ўзимга. Шунақаям савол берадими? Қайси ота-она боласининг қотиллигига, жангарилигига ишонади?!

Уйнинг деворларига термуламан... Каталакдек уй, ошхонаси умумий коммуналка... Ота ўғли, оиласи ҳақида қисиниб гапиради. Бу оила олис вилоятдан кўчиб келганига анча бўлган. Уни тинглайман-у, И.нинг 4 йил аввал шу икки хонали уйда қийнаган ўй-хаёллари миямга ёпирилиб киргандек бўлади. Ота-онаси қарияпти, улар топаётган пул ейиш-ичишдан ортса ҳам катта гап. Устига устак, бир синглиси икки боласи билан қайтиб келган. Бўйи етган, узатилмаган сингил ҳам бор. Ўзининг ёши ҳам 22 дан ошди. Коллежни битиргач иш тополмади, хусусий дўконларда ишлаб, косаси оқармади, ойлик ололмай бир неча марта алданди. Арендага “Матиз” олиб ҳайдамоқчи бўлганди, отаси қарзни тўлолмасликдан қўрқиб, рухсат бермади. Бу оила келажагини Тошкентда ҳам тополмаган экан, бошқа йўл керак. Қишлоқдоши Россияга кетмоқчи бўлиб юрганди. Яхшиси, унга қўшилиб у ҳам боради, пул топади, уй олади, машина олади, синглисини узатади, ўзи уйланади.

И.нинг мана шу хаёллар билан уйга кириб-чиқиб, ўзини қаерга қўйишни билмай, юрагида катта орзулар билан юкларини ҳозирлаётганини тасаввур қиламан. Паспортидаги қорамағиз ва ўйчан йигит сурати билан ўзим кўрган жангарининг суратларини хаёлан солиштираман: 2010-2014.

4 йил. Унинг юртга қайтиб тўй қилиш орзулари ўзгариши учун керак бўлган муддат.

4 йил. Ота-онаси ва Ўзбекистонни унутиши учун етарли бўлган муддат.

4 йил. Тарозининг иккинчи посонгиси енгиб чиққан муддат.

Ёлғизлик, мусофирлик, пулсизлик, уйсизлик, ҳужжати йўқлиги учун ОМОНчиларнинг “обезьянка”ларида қолиб кетгани, уйига тузук-қуруқ пул жўнатолмагани, қўлида аниқ бир ҳунари бўлмагани учун бу ерда ҳам омади юришмаганининг алами-тарозининг бир палласига чиқди. Юртда боши жойнамоз кўрмаганди, дин ҳақида билганлари бармоқ билан санарли эди; янги топилган “дўстлар ва биродарлар”нинг “далда”си, Москванинг хилватгоҳларида эшитгани - “жиҳод билан дунёни тозалаш” мавзуидаги маърузалар ва баъзан ундан сўнг “беминнат” тарқатиладиган пуллар - тарозининг иккинчи палласини босиб кетди.

И. ўзи билан бирга кетган қишлоқдоши билан “ҚАРОР” қабул қилди.

Сохта паспортни текинга беришди, аввал самолёт, кейин паром, кейин Туркия, кейин Сурия: харажатлар аввалдан қопланди. И. ва унинг қишлоқдоши... Москвадан ҳам кўра, Сурияга борганидан кейин кўпроқ оиласи билан мулоқотга чиқди. Уйидагиларга расмларини жўнатди. Ҳамма донг қотди...хабар берилди. Маълум муддатдан сўнг... қўнғироқлар узилди, ҳудуддан бошқа алоқага чиқилмади. И. ... жони билан тўлов қилди.

Мен суҳбат асносида отадан эшитганларим ва ўзимга маълум бўлганларни қориштириб, кутилмаган даҳшатни тушуниб қолдим. Оила ҳали И.ни тирик деб биларди!

Гумони бор, узуқ-юлуқ гаплар бор, лекин совуқ дийдорини кўрмагунча, ишонолмайди, жаноза очолмайди...

Ўша кўрсатувни тайёрлаш пайтида алоҳида WORD очиб, «заметка» ёзиб қўйган эканман: “Ёшлар мавзусида умрим бино бўлиб бирор марта танқидий нарса ёзмаганман. Мен учун бу мавзу жуда-жуда оғирлик қилди, қўлимдан келмади. Аввалги матнлардан кўчириб босса бўладиган бирор сатр архивим йўқ, янги гапга эса илҳом келмайди. Димоғимда...бегона юртнинг тупроғини сочган порох, қон ҳиди, кўз олдимда ўзбекдан чиққан жангари йигитларнинг жасади...(2016 йил)

Кўрсатув эфирга кетди. Унда бугунги журналистика кескин қоралайдиган “клише”лар кўп эди: “Ўз юртида бир ишни қойил қилмаган йигитлар...Бегона юртнинг кўчасида пул ётган эканми, супуриб олиб келса...мўмай пул топиш умидида...” Кўрсатувда И. ва унинг қишлоқдоши ўлгани очиқ айтилди....

Мен ўша икки ёш ва ундан кейин ҳам дунёга машҳур бўлган террорчи ватандошларимдан чексиз нафратландим. Уларни оқлашга аслида ҳеч қандай асос йўқ. Бироқ, баъзан кечирим сўрагим келади. Нима учун? Эҳтимол... И. бир пайтлар йўлкирасига ҳам отасидан пул сўраб, навбатдаги сўкишини эшитаётган, ишсиз ва уй жинниси бўлиб қолган пайтида “юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар” деган лид билан бошланган лавҳаларим ва стендапларимни кўргандир, ижирғангандир.

Ундан кўра, ўша бор-йўқ имкониятлардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида ёзсам, айтсам ўлармидим? Ёки улар ростан ҳам йўқмиди? Шунинг учун кечирим сўрагим келади.

Шунинг учун кечирим сўрагим келади.

4.05 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    4.05 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.24 / 63
  • Муштарийлар баҳоси
    4.45 / 107

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Нозим Ашуралиев 27/04/2018
4.5 Doniyorbek Yulchiev 27/04/2018
5 Baxtiyor Ahmad 27/04/2018
5 Bobur Jalolov 27/04/2018
4 Muzaffar Qosimov 27/04/2018
4 Sarvar Qurbonov 27/04/2018
5 Muslim Mirzajonov 27/04/2018
5 Charos Omonova 27/04/2018
4 Акрамжон Бозоров 27/04/2018
5 Javohir Izzatullaev 27/04/2018
5 Abubakirov Nursultan 27/04/2018
5 Озоджон Ҳамроев 27/04/2018
5 Aziza Sobirova 27/04/2018
5 Anora Sodiqova 27/04/2018
5 Iqboljon Yusupov 27/04/2018
5 Kareem Abduljabbar 28/04/2018
1 Farux komilov 28/04/2018
4 Ozoda Mamadaliyeva 28/04/2018
5 Sanjar Said 28/04/2018
1 Aziza Qurbonova 29/04/2018
5 Abror Qodirov 29/04/2018
5 Diyor Imamkhodjaev 29/04/2018
5 Muhsin Rajabov 29/04/2018
5 Ботир Ғофуров 30/04/2018
5 Isroil Tillaboev 30/04/2018
5 Komila Nosirova 30/04/2018
5 Eldor Rakhmonaliev 30/04/2018
5 Иброҳим Азиз 30/04/2018
5 Xurshidbek Ibrohimov 30/04/2018
5 Bekzod Ibragimov 30/04/2018
5 Abbos Raxmonaliyev 30/04/2018
0.5 Muhammadqodir Qurbonmurodov 30/04/2018
5 Sarvar Erkinbayev 01/05/2018
5 Muslim Raxmonov 01/05/2018
5 Azizbek Xudoyberdiyev 01/05/2018
5 Doniyorbek Obidov 01/05/2018
5 Шаҳноза Тўрахўжаева 01/05/2018
5 Elyorxon Rahimberdi 02/05/2018
5 Воҳид Собирович Ҳамидов 02/05/2018
5 Alisher Abdumalikxon 02/05/2018
5 Ma'mur Parmonov 02/05/2018
3 Masud Kayumov 02/05/2018
5 Xudoyberganov Ulug‘bek 03/05/2018
5 Alisher Irgashev 04/05/2018
5 Дилфуза Эргашева 04/05/2018
4 Нурбек Алимов 04/05/2018
1 Отабек Ахлиддинов 07/05/2018
4.5 Gayratjon Turdiev 10/05/2018
3 Nasiba Abdullayeva 10/05/2018
5 Shukhrat Sattorov 12/05/2018
5 Sherzod Shermukhamedov 12/05/2018
5 Mamur Akhlidinov 13/05/2018
5 Davron Ubaydullayev 14/05/2018
5 Фозил Жабборов 15/05/2018
3.5 Doston Qamariddinov 15/05/2018
5 Sarvinoz Qayumova 16/05/2018
5 Sirojiddin Olimov 17/05/2018
0.5 Mirjalol Qodirov 18/05/2018
5 Lochinbek Yuldashboyev 18/05/2018
5 Ғайрат Йўлдош 19/05/2018
2.5 Улуғбек Каримов 20/05/2018
5 Gulruxoyim Yusupova 21/05/2018
4.5 Baxtiyor G'oziyev 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
42 та фикр