Ҳалол мол эгасига қайтади ёки виждон азоби тинч қўймади

Abdulla Alimov
Саралаш

Бир танишим яқинда бу воқеани айтиб берганди. 2004 йилда бир одам уйларини таққиллатиб келибди. Чиқиб кўришиб, танимаётганларини айтишса, у одам қўлида анчагина пул билан келган экан. У ўзини танитишни бошлабди.

Айтишича, уларнинг уйларида бир йиллари мардикор бўлиб ишлаган, ҳовлиларига ҳаммом, ошхона ва бошқа қўшимча хоналарни қуришган экан. Шунда мардикорлар ҳовлидан чуқур қазиб, тупроғини ишлатишган экан. Чуқурни кавлаб туришса, битта шиша чиқибди, шишани очишса ҳаммаси 25-50 сўмлик(рубль) пуллар эмиш. Пулларни икки киши беркитиб, билдирмай олиб кетишган экан. Ўша пайтда санаб кўришса ўнта яхши қўй олса бўладиган экан. Икковлари пулни бўлишиб олишиб, ўз камчиликларига ишлатиб юборишган экан.

Келган киши, пулни ишлатиб қўйиб, анчагача виждони қийналибди. Ишлари ҳам орқага кетиб, беш йилгача роса қийналибди. Кейин қилган ишларига пушаймонлигини, астойдил тавба қилиб, агар ишим ўнгланса биринчи бўлиб пул эгаларини рози қиламан деб дилига тугибди. Шу сабабми, яна ишлари юришиб кетибди. Қизи бор экан, тўй қиладиган бўлиб қолибди. Шунда ҳалиги дилидаги ниятни аввал бажаришга, пул эгаларини топиб рози қилиб, кейин тўй қилишга аҳд қилибди. 

Бу ҳовлини топгунича ўн кундан кўп вақт кетибди. Негаки кўчалар ўзгариб кетган, келган кўчаларини номини ҳам, уй эгаларини номларини ҳам билмас экан. Барибир дилидаги ниятига етмагунича тўхтамабди. Тахмин қилиб қидираверибди. Билган нарсаси ўн беш йилча аввал мардикор ишлатиб ҳаммом, ошхона ва бошқа қўшимча хоналарни қуришган одамларни сўраб, суриштириб кейин топибди. 

Унинг шериги эса пулни ичкилик ва шунга ўхшаган бефойда ишларга ишлатиб юборган экан. Қаттиқ касал бўлиб, ногирон бўлиб қолибди. У энди пулни қайтариб беролмаслиги, ундан ҳам рози бўлиб қўйишларини илтимос қилибди. У келган одам олиб кетган пулини ҳозирги нарх билан солиштириб, ўзича беш миллион сўмга чақиб, ўзи олган қисмини олиб келган экан, Уй эгаларининг боболари бу пулни кўмиб қўйиб, кўмган жойи эсидан чиқиб, тополмай қолган экан.

Раҳматлик ўтиб кетган эканлар. Боболарининг ҳалол пуллари шунча йил ўтиб яна қайтиб келганига кўзлари ишонолмай қолишади. Бир томонда мардикорнинг виждонининг покланганигига, қилган ишларига астойдил тавба қилиб, пулларни олиб келганига тасаннолар айтишди.

Келган мардикорни уйга олиб кириб, меҳмон қилиб, анча совғалар бериб, рози бўлишиб қайтариб юборишибди. Ҳаётда бир ножўя ишни билмай қилиб, кейин виждон азобидан қийналадиган одамлар ҳали орамизда борлигига бўлишади

3.01 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.01 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.34 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

1.5 Мансур Тангишов 01/05/2018

Муаллиф блогни ҳаётий мисол кўринишидаги кичик бир қисса тарзида баён қилибди. Мавзу ғояси одатий бўлиб, ижтимоий аҳамияти яхши ёритилмаган. Таҳлилий ҳолатлар йўқ, шахсий фикр сезилмаган, мавзу доирасида ечим мавжуд эмас. Менимча ушбу блог муаллифнинг дастлабки блогларидан бўлса керак, бошланиши учун ўртача блог. Кейинги постларда рейтингда юқори бал олган ўз йўналишига яқин постлардан хулоса қилишини тавсия қиламан.

2 Олимжон Солижон ўғли 05/05/2018
3.5 Уйғун Ғафуров 10/05/2018

Мавзу долзарб, ибратли ҳикоя. Лекин қуруқ ҳикоя қилмасдан, орада ёки якунда хулосалар, тавсиялар берилиши бошқаларга манфаатли бўларди. Имловий хатолар ҳам мавжудлиги интернет журналистика келажаги ҳақида "тилимиз савияси пасайиб кетмасмикин", деган қўрқув ҳосил қилади.

3 Расул Кушербаев 10/05/2018
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05/2018
3 Маҳсуджон Асқаров 16/05/2018
3 Шерзод Шерматов 17/05/2018
2.5 Бахтиёр Шералиев 18/05/2018

Ushbu blogpostga kirish va xulosa qism kerak.

3 Давронбек Тожиалиев 18/05/2018
2.5 Нигора Умарова 18/05/2018
2 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
2.5 Мақсуд Саломов 19/05/2018
3 Умид Гафуров 20/05/2018
2.5 Музаффар Назаров 20/05/2018
2.5 Шунқор Чориев 20/05/2018
2 Беҳзод Қобулов 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
3 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
2.5 Қаҳрамон Асланов 21/05/2018
2.5 Иноят Садикова 21/05/2018
3.5 Нодир Закиров 21/05/2018
4 Адҳам Отажонов 21/05/2018
3 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр