"Грин кард" ва бахт

Abror Qodirov
Саралаш

Америкада яшашимни биладиган таниш-нотанишлар сўраб қолишади: "Грин карта" ютса, уй-жой топиб беришадими? Ишга жойлаб қўядими? Билетингизни олиб берадими?"... Уйланмаган бўлсангиз тўйингизни ҳам қилиб беришади, деб жавоб берворай, дейсан-у, чин дилдан қизиқиб сўраётганини ўйлаб, ҳаммасини босиқлик билан тушунтирасан: "Грин кард" ютсанг - "грин кард" беради. Тамом. Яшил картача. Бу ҳужжат АҚШда қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Бўлди.

Ҳужжат эса муваффақиятнинг ва айниқса, бахтнинг калити бўлолмайди. У ҳар қанақа ҳужжат бўлса ҳам. "Грин кард" ҳаёт даражангизни яхшилаш учун йўл очадими? Ҳар доим ҳам эмас. Ҳамма учун ҳам эмас. Тушунтираман.

Мен Ўзбекистонда бир инсонга керакли ҳамма нарсага эга эдим. Оилам, дўстларим, уйим, яхши кўрган, ҳар доим ишлашни хоҳлаганим соҳадаги ишим. Уйимдан ишхонамгача пиёда борсам наушникда учта қўшиқни тинглаб, тўртинчисини ярмига келганда етиб бориб қўярдим. Шу масофага ҳам баъзида машинада борардим. Тушликка ҳам уйга чиқиб, ҳатто бироз мизғиб олишга ҳам улгурардим. Комфорт зона, деганда нима тушунилса, ҳаммаси бор эди.

Шунақа вазиятда сиз ҳеч кимни, сизни ҳеч ким танимайдиган жойга, ҳаммасини нолдан, бошидан бошлашни бўйнингизга олиб, кета олармидингиз? Аввал яшаган жойингиздаги иш тажрибангиз, олган дипломингиз, маълумотингиз мутлақо аҳамиятсиз бўлган юртга-я? Бир ўзингиз бўлсангиз, майли. Турмуш ўртоғингиз ва бир ёшли фарзанд биланчи? У ерда ярим ойдан ортиғига етмайдиган маблағ биланчи, масалан? Маълум муддатда қайтаришга келишилган қарз ҳам бўлсачи бўйнингизда? Шу масъулиятларни ҳам бўйнингизга олиб, шу вақтгача эришилган ҳамма нарсадан воз кечиб, кета олармидингиз? Рости!?

Мен  — иккиланиб ўтирмадим, деярли.

Инсон айнан комфорт зонасида ўсишдан тўхтайди. Ҳаммаси рисоладагидек бўлиб турганда, яхшироқ бўлишга интилмайди. Табиий равишда. Мен эса потенциалим ва имкониятларим ўша иш столим билан чегараланмаслигига ишонардим. Ёки ишонгим келарди. Буни исботлашнинг ягона йўли ўша комфорт зонадан чиқиш эди. "Грин кард" мана шунга имкон берганди.

Менинг Америкадаги биринчи ишим – италянча пиццерия "доставка"сида бўлган. Етиб келганимнинг тўртинчи куни жойлашганман. Ҳали хужжатлар етиб келмаган (грин кард одатда 15 - 40 кун орасида келади), бирор ташкилотга топшириш имкони йўқ ҳали, лекин ишлаш керак. Оила бор. Ижара бор. Захира йўқ. Ўзбекистон "права"си билан асосан иммигрантлар ишлайдиган пицахонага ишга жойлашиб, одамлар уйлари, офислар, меҳмонхоналарга пицца етказиб бера бошладим. Ваҳоланки бир ҳафта илгари Ўзбекистон футболидаги бош ташкилот ходими эдим. Ижтимоий мавқеда фарқ катта эди. Лекин бунга тайёр бўлмаганимда, бу томонларга келмаган бўлардим.

Америкада пицца ҳаддан ташқари машҳур. Ҳар қадамда пиццериялар ва ҳаммаси кунига бир неча юзлаб, баъзан мингга яқин пицца сотади. Пицца шу қадар машҳурлигидан мен ўзимча бутун америкаликларни икки тоифага бўлардим: пиццахўрлар ва уларга пицца етказиб бериш учун ишлайдиганлар.

Бир йил ўтди. Икки бор иш алмаштирдим. Иккинчи тоифадан биринчилар сафига ўтдим. Ҳозир ўзим ишлаган ресторандан офисимга пицца буюртириб тураман. Ишга бориб келадиган уловим ҳам, турар жойим ҳам, умуман, керакли ҳамма нарсам бор бу ерда ҳам. Шукр. Лекин буларни менга "Грин кард" бермади. Аввало, Яратган берган ризқ. Шунингдек, ҳар куни кечагидан яхшироқ, кучлироқ, ақллироқ бўлишга ҳаракат қилганим, шунга мажбур бўлганим натижаси бу. Ҳа, айнан яхшироқ бўлишга мажбурлик! Шахс сифатида ўсиш табиий, ҳаётий талаб бўлиши! Бу катта нарса. Бу комфорт зонадан кечишнинг, таваккалчиликнинг энг улуғ инъоми. "Грин кард" бу – чақириқ. "Грин кард" – имкон. Лекин муваффақият калити эмас. Уни муваффақиятга айлантирадиган – сиз! Бахт – сиз!

3.86 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.86 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 13
  • Муштарийлар баҳоси
    4.40 / 37

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 26/04/2018

Ushbu blogpostni har yilning oktabr-noyabr oylarida OAV da yaxshilab "aylantirish" kerak. Muallifga ajoyib blogpost uchun tashakkurlar.

4 Қаҳрамон Асланов 26/04/2018
4 Мақсуд Саломов 27/04/2018
5 Олимжон Солижон ўғли 02/05/2018
4 Давронбек Тожиалиев 06/05/2018
2 Расул Кушербаев 06/05/2018
5 Шерзод Шерматов 09/05/2018
4 Нодир Закиров 10/05/2018

Avval ijtimoiy tarmoqlarda o'qigan edim bu maqolani. Qisqa, lo'nda, shaxsiy tajriba.

3.5 Мансур Тангишов 11/05/2018
5 Беҳзод Қобулов 14/05/2018

Комфорт муҳитдан воз кечиб, кучли эканингни исботлай олиш – ҳамманинг ҳам кори эмас)))

5 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
4.5 Нигора Умарова 18/05/2018
4 Маҳсуджон Асқаров 18/05/2018
4 Мубашшир Аҳмад 19/05/2018
5 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
4 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
5 Умид Гафуров 20/05/2018
4 Музаффар Назаров 20/05/2018
5 Иноят Садикова 20/05/2018
5 Абдумалик Носиров 21/05/2018

"Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш" Албатта ғурбат инсонни тоблайди. Халигача аксарият хамюртларимизда "чет эл юриш саводхонлиги" деган нарса яхши шакланмаган. Бунга сабаб деб кўп йиллар давомида "берк" бўлганимиз деб биламан.

5 Адҳам Отажонов 21/05/2018
5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
5 Шунқор Чориев 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
8 та фикр