Ассалому алайкум...!
Сизлар билан улашмоқчи бўлган энг зўр «бизнес режа» ҳақидаги мақолани ана шундай тарзда бошлашга ният қилдик. Бугунги мақоламизда сизларга «САВОБ» бизнес режаси ҳақида айтиб берамиз. Аввало сиздан Яратганга бўлган ишонч ва тақво бўлиши зарур. Дастлаб эса сизнинг "БОШПАНАНГИЗ" бўлган ота-онангизни дуосини олинг. Сўнг сизга ўн-йигирма миллион сўм эмас балки, битта яхши НИЯТ ва сизга "ЕЛКАДОШ" бўлган эҳсон, мурувват, хайрия, садақа, саҳоват ва табассумлар керак бўлади. Улар билан дўстлик ришталарингизни мустаҳкамланг. Сиз уларга керак бўлганда кўргани борсангиз, улар сиз муҳтож бўлган пайтда албатта келишади! Бизнес режангиз афзаллиги яна меҳр-оқибат, саҳийлик, гўзал хулқ, сабр, матонат, тарбия, иймон ва инсоф деган "ТАНИШЛАР" керак бўлишидадир. Уларни қўлидан маҳкам тутсангиз сизга бизнес режангизни ҳосилини олишда кўп ёрдами тегади. Атрофингиздаги "ОДАМЛАРГА" боқинг у ерда сиз : дўстлик, яхшилик, муҳаббат ва ватанга бўлган садоқатни кўрасиз. Улар сизга бизнес режангизда далда бўлишади.
Мақсадингиз ва ҳаётий бизнес режангиз "Савоб" бизнес режаси бўлиб у ҳеч қачон сизни тарк этмасин.
Бизнес қилиш ниятидагилар! Ҳаётда бу ҳам мен учун ҳақиқий бизнес бу "савоб" бизнеси. Бу бизнес режа сизга манзур келган бўлса бағоятда хурсандмиз!
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр