Дизайнда маънавий қадриятлар устуворлиги

Nasiba Abdullayeva
Саралаш

Замонавий дизайн инсон турмуш тарзининг таркибий қисмига айланиб бормоқда, бирор бир мамлакат унинг таъсири ва имкониятларидан четда қолмаяпти. Дизайнер, у яратган маҳсулот, истеъмолчи ўртасидаги ўзаро боғланиш чуқур ва мураккаб ички хусусиятга эга бўлиб, бир қанча объектив ва субъектив омиллар асосида вужудга келади. Дизайн конкрет буюм кўринишида, хоҳ буюмларнинг умумий интерьери кўринишида, ёки хизмат турлари кўринишида бўлмасин, уларнинг барчаси фақатгина истеъмолчининг маълум бир эҳтиёжини қондириш учунгина хизмат қилиб қолмайди. Балки бу ўзаро боғланиш жараёнида жонсиз буюмларнинг “жонланиши” ва истеъмолчи субъектга маълум бир, маънавий куч-қувват, руҳий таъсир ҳам кўрсатишини кўриш мумкин. Бугун ҳамма жойда – шаҳарсозликда ҳам, матбаада ҳам, турар жой интерьерини жиҳозлаш билан шуғулланадиган фирмада ҳам дизайнерга талаб кучайиб блрмоқда. Негаки майдонлар, хиёбонлар, маданият муассасалари, чойхоналар, бозорлар кишиларнинг кайфияти, дидини кўтариши, тарбиявий таъсир кўрсатиши, ҳар бир кишида келажакка ишонч ва яратувчанлик ҳиссини уйғотиши лозим.

Ҳар бир шаҳар ва қишлоқ, туман ва ҳудуднинг ўз маънавий муҳити мавжуд бўлиши, бу муҳит инсон билан табиат ўртасидаги алоқадорликни тўғри ташкиллаштириш, ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, жиҳозлаш бир сўз билан айтганда бугунги кунда меъмор ва дизайнернинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида замонавий ҳаёт муҳити юзага келмоқда. Зеро, дизайн воситасида вужудга келган эстетик муҳит инсонга маънавий-руҳий таъсир кўрсатиб, эстетик туйғусини шакллантиради. Буюмлар олами маънавий қадрият даражасига кўтарилиб, инсоннинг нафақат турмуш тарзи балки барча ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиб дунёқараш ва тафаккур шаклига ҳам айланиб боради.

Бугун дизайн ишлаб чиқаришдагина эмас, балки маънавият тизимида муҳим ўринга эгадир. Бу жараён инсон атрофидаги буюмлар муҳитининг фақатгина ташқи кўринишининг ўзгаришини эмас, балки қулайлигини ҳам ошириб, инсон манфаатини кўзлаши орқали жамиятнинг инсонпарварлашишидан далолат беради.

Моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнларидаги дизайнерлик фаолиятидан тортиб, маиший турмуш тарзида эстетик эҳтиёжга айланган дизайн турлари-ю, техник тараққиёт билан боғлиқ ривожланадиган замонавий дизайнерлик соҳаларигача унинг ҳиссасини сезиш қийин эмас. Мазкур соҳаларнинг барчаси учун умумий эстетик мезон – бу ижодкорлик ва бадиий-эстетик дунёқарашнинг юксаклигидир. Зеро, дизайнернинг фаолияти буюмларга қадрият даражасида муносабат билдиришни тақозо этади. Яъни, дизайнерлик фаолиятининг асосий ва энг ўзига хос хусусиятларидан бири - морфологик ва аксиологик идеал андозалар билан реал оламнинг манзараси орасидаги ўзига хос умумий мутаносибликни аниқлаш ва ўз фаолиятида акс эттиришдан иборат.

Дизайн-бадиий ижод сифатида санъат каби эстетик фаолиятнинг олий шакли бўлиб,улкан бадиий ютуқлар истеъмол дунёсига кириб боради ва муҳитни нафосатлаштиришга иштирок этади. Бунда шакл яратилганда қуйидаги талабларига аҳамият берилади: функционал – буюмнинг техник мақсадини ва инсоннинг утилитар-манфаатли талабларини олдиндан аниқлаш инсон учун керакли, кулай, фойдали хусусиятига биноан; конструктив-технологик - материалнинг физик ва механиқ ва хусусиятлари ва шакл конструкцисияни оқилона ифодалаш; эстетик – жамиятнинг эстетик идеалларига мослиги, нарса ва буюмларнинг чиройли, бадиий, эстетик таъсирчанлигига кўра вужудга келади. Улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ шунингдек ҳар бири алоҳида ўзига хос намоён ҳам бўлади. Холбуки, буюм яратилаётганда унинг инсонга керакли, эҳтиёжларини қондириш учун манфаатлилик, фойдалилик билан чамбарчас боғлиқ бўлади.

Фойдалилик инсонни ўраб турган нарса ва буюмлар олами, шаҳарсозлик иншоотлари бир сўз билан айтганга дизайнинг турли йўналишларида ўзига хос акс этса-да унинг моҳияти мақсадга мувофиқлик, шакл ва мазмун уйғунлигидир. У инсон маиший эҳтиёжларини қондирибгина қолмай предметнинг мазмунига тўла мос келиши, инсонда эстетик ҳиссиётлар уйғотишидир. Зеро гўзаллик қаерда, қачон намоён бўлишидан қатъий назар фойдалидир. Фойдали нарса эса инсон учун ёқимлидир. Демак, дизайнда фойдалилик гўзалликнинг сифатларидан биригина бўлиб қолмай улар ўзаро диалектик бирликдадир. Зеро “гўзаллик мавҳум эмас балки муайян шакли-шамойил, маъно-мазмун, моҳиятга эга бўлган реал нарса ҳодиса” экан моддий қадриятлар тизимида ҳам фойдалилик билан узвий боғлиқдир.

Фойдалилик деганда соф истеъмолчилик нуқтаи назаридан тор маънода тушуниш эмас, балки бу нарса-ва буюмлар шакли, қиёфаси орқали инсонда эстетик ҳиссиётлар уйғотиши, эстетик дидини бойитишини назарда тутилади. Дизайнда ахлоқий-эстетик сифатлар уйғунлашсагина фойдалилик касб этади. Чунончи ахлоқий нуқтаи назардан фойда маънавий қадрият сифатида ҳам кўрилади. Утилитаризм асосида шахсий қизиқиш ётади. Бу тамойил маънавий фазилат сифатида исон фаолиятининг мақсадга мувофиқлигини англаш орқали юзага келади. Фойда ҳатта-ҳаракатларнинг пировард мақсади сифатида кўрилади. Утилитаризм ахлоқи деган йўналиш маънавийликнинг инсоннинг реал ҳаётий қизиқишлари билан боғлайди.

Фойда ижобий қадрият бўлиб унинг асосида инсоннинг ижтимоий,сиёсий, иқтисодий, мутахассислик, маданий мавқеини кўтариш билан боғлиқ бўлган турли объектларга бўлган муносабати қизиқиш ва манфаатлари ётади. Демак, қачонки кимнингдир манфаатларига хизмат қилса, қўйилган мақсадлар асосида ютуқларга эришини таъминласа, бу ютуқлар кам харажат ҳисобига эришилса бу фойдали ҳисобланади. Омад, самарадорлик, мақсадга мувофиқлик, афзаллик каби амалий аҳамият касб этган сифатлар, фойда, эзгулик, гўзаллик, ҳақиқат, баркамоллик, мукаммаллик каби қадриятларга боғлиқдир.

Прагматизм, фойда, муваффақиятга интилиш инсоннинг мавжуд ҳолат, реал ҳаётий воқеликни инобатга олишни талаб этади. Бунда инсон дунёқараши турлича бўлсада, аммо амалий ҳаётда у реалист, оптимал воситалардан фойдаланиш, тажриба ва ҳисоб-китоб асосида ютуққа эришади. У шарт-шароитни ҳисобга олган ҳолда, ҳолатни бошқариш қанчалик қанчалик қўлидан келиш келмаслиги ва натижаларни режалаштириб олади. Иқтисодий муносабатларда фойдалилик муҳим қадрият ва фаолиятнинг тамойилига айланади. Фойдалиликка йўналтирилган фаолият тадбиркорликда дизайнга бориб тақалади. Чунки маҳсулот ва хизмат кўрсатишда у реклама сифатида ҳам, бошқа ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти билан рақобатдош қила олиши ва шу орқали орқали фойда олишни назарда тутади. Қиёфаси, хом ашёси, шакл ва мазмуни бир сўз билан маҳсулот дизайни харидорни жалб этувчи воситадир.

Дизайнда гўзаллик ва фойдалилик алоқадорлиги манфаат билан боғланади. Чунончи стайлинг, хайтек каби услублар буюмлар шаклига нооодатий қиёфалар бериш, безаш, кўркамлаштириш орқали маҳсулотларни бозорбоп, харидоргирлик, тижорий қийматини ошириши бир сўз билан манфаатдорликни кўзда тутади. Буюм бир неча лаҳзада ясаш мумкин, лекин унга зеб бериш учун бир неча соатлар сарфланади. Негаки ана шу безаклар туфайли буюм гўзал кўринишга келади, хонадонимизни безайди, харидоргир бўлади. Масалан меъморий обидаларни оладиган бўлсак, ташқи безаклари- қуббалари меъморий нуқтаи назардан бефойда, аммо у гўзаллиги билан инсон кўзини қувнатади, Бу гўзалликнинг фойдалилик билан узвий боғлиқ жиҳатларини ҳам кўрсатади. “Гўзаллик инсон меҳри-муҳаббати, ақли-заковати, қадоқ қўли билан яратилади...Бир сўз билан айтганда инсонга, табиатга, борлиққа бўлган муҳаббат кишини гўзал ҳаёт кечиришга ундайди. У нафақат ўзига оройиш беради, балки ўз масканига, яъни яшайдиган, меҳнат қиладиган, сиғинадиган жойида шинам, қулай муҳит яратишга ҳаракат қилади” .

Ишлаб чиқаришда саноат корхоналари интерьер ва экстерьерни шинам ва чиройли қулай этиш учун кетган харажат кейинчалик иш унумининг ошуви натижасида ошиғи билан қопланиши мумкин. Бу нафақат меҳнат суръати ёки унумининг ошиши балки, инсоннинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиб, эстетик дидини шакллантириш, маҳорати ва ижодкорлигини ўстиришга ҳам ёрдам беради. Бу ҳам гўзалликдан кўзланган манфаатдорлик дейиш мумкин. Зеро, маҳсулот сифатининг асосий белгилари мақсадга мувофиқлик, фойдалилик, гўзаллик узвий боғлиқ.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дизайнда буюмлар оламида эстетик жиҳатларнинг акс этиши қатьий мезон ҳисобланади. Замонавий дизайн буюмлари, хизмат турларида гўзаллик ва фойдалиликнинг уйғунлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки, гўзал ва фойдали буюмлар яратишга қаратилган дизайннинг диққат марказида ҳамиша инсон, унинг ижтимоий ва шахсий эҳтиёжлари ҳамда манфаатлари туради. Шунинг учун дизайн фақат моддий эҳтиёжни қонлирибгина қолмай, буюмлар олами маънавий қадрият даражасига кўтарилиб, инсоннинг нафақат турмуш тарзи балки барча ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиб дунёқараш ва тафаккур шаклига ҳам айланиб боришини намоён этади.

Дизайнда фойда ва гўзаллик уйғунлашиб қадриятга айланади. Эстетик қадриятлар билан бирга ҳалоллик, эзгулик, ўзаро ишонч, меҳнатсеварлик каби ахлоқий қадриятлар маданий оламни ташкил қилишнинг муҳим омили бўлиб бетартибликни батартиблик, шаклсизликни уюшган бутунликка олиб келади. Маънавий қадриятлар устуворлиги дизайн фаолиятининг асосий тамойили бўлса, миллий ғоямизнинг бош мақсади бўлган озод ва обод ватан, тинч ва фаровон ҳаёт омилига айланади.

2.74 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.74 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    0.00 / 0

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2.5 Умид Гафуров 11/05/2018

Дизайн ҳақида гап борар экан, мисоллар келтирилса яхши бўлар эди. Узун матн ёзиб дизайн қандай бўлиши кераклигини ёзиш мақсадга мувофиқ эмас. Қолаверса, матнда умумий гаплар ёзилган. Аниқ мисоллар ва аниқ муаммолар/ечимлар йўқ.

1.5 Мансур Тангишов 12/05/2018

An'anaviy uslub, o'qimishlilik darajasi kam, shaklga ishlov berilmagan, qiziqarli ma'lumotlar qo'shilmagan. Oldinlari shu blogpostday yozilgan maqolalarni majburlab sotiladigan jurnallar yoki gazetalarda ko'p uchratish mumkin edi.

2 Саид-Абдулазиз Юсупов 12/05/2018
2.5 Маҳсуджон Асқаров 12/05/2018
2 Беҳзод Қобулов 14/05/2018

Тафаккур журналининг охирги саҳифаларида чоп этиладиган "Талқин ва тадқиқотлар" рукнидани мақолалардан бирини ўқияпман, деб ўйлабман...

3 Расул Кушербаев 14/05/2018
2 Шерзод Шерматов 17/05/2018
1.5 Давронбек Тожиалиев 18/05/2018
2 Нигора Умарова 18/05/2018
4 Олимжон Солижон ўғли 19/05/2018
1.5 Бахтиёр Шералиев 19/05/2018

Tashkilotchilarga blogerlar chempionatidagi eng zerikarli maqola (blogpost) nominatsiyasini ta'sis etishlarini so'rab qolaman.

2 Уйғун Ғафуров 19/05/2018

узун гап ўқидим, кам нарса олдим

1.5 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
2 Мақсуд Саломов 20/05/2018
2 Музаффар Назаров 20/05/2018
2.5 Шунқор Чориев 20/05/2018
2 Абдумалик Носиров 20/05/2018
2 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
2.5 Қаҳрамон Асланов 21/05/2018
2.5 Иноят Садикова 21/05/2018
3 Нодир Закиров 21/05/2018
2 Адҳам Отажонов 21/05/2018
2 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр