Чемпион бўлишни иста(ма)йман!

МММ
Саралаш

Блогерлар чемпионатида чемпион бўлишни иста(ма)йман! Мени шахсий блогим учун ҳам баҳолашадими?! Ёки, чемпионат учун йўллаган блогпостим учунми? Битта босқич учун нечта блогпостни баҳолашлари мумкин? Шахсий блогимни юритмаётган бўлсам, қўйилган баҳо субъектив бўлиб қолмайдими? “Ўйин қоидалари” барча учун бир хил бўлиши керак(ку)!

Блогерлар чемпионатида чемпион бўлишни иста(ма)йман! Ҳажми 1500-2000 сўздан иборат бўлиши мумкин бўлган блогпост учун 15 000 000 сўм жуда кўп, менимча. Кимлар учун бу сумма камроқдай. Ўз ҳаётини журналистикага, халқ дардини ёритишга бағишлаган инсонлар бор. Улар лойиқроқдир бу ЮТУҚҚА! Ўз аудиториясига эга блогерлар бор, балки улар учундир бу ЮТУҚ!

Блогерлар чемпионатида чемпион бўлишни иста(ма)йман! Чемпион бўламанми? Йўғэ, ҳакамлардан танишим йўқ-ку!? Жамиятимизнинг кўплаб соҳаларида мавжуд шундай “таниш”лар. Шаффофлик йўқ! Кўпчиликнинг ҳаёлида шу фикр. ЙЎҚ!!! Аслида ҳаммаси ўзгача. Бошланғич нуқтада барча иштирокчилар учун имконият тенг. Қандай қилиб турли соҳада фаолият юритаётган, дунёқарашлари ва фикрлашлари бир-биридан фарқ қилувчи ҳакамлар “келишиб олишлари” мумкин деб ўйлашлари мумкин?! Бу абсурд(ку)! Охирги нуқтада ҳам барчада имконият бир хиллигича қолади!

Блогерлар чемпионатида чемпион бўлишни иста(ма)йман! Бир кун келиб блог юритиш билан профессионал равишда шуғулланарман. Шу ишни қилиб оила боқаётганлар кам эмаску? Балки хобби бўлиб қолар… Лекин мақсадим бошқа...

Блогерлар чемпионатида чемпион бўлишни иста(ма)йман! Шунчаки, жамиятимиз, одамларимизнинг фикрлаши, дунёқараши ўзгаришини истайман! Буюк келажагимизни биргаликда қуришни истайман!

P.S. Блогпостни ўқишга  энг қиммат ресурсингиз - ВАҚТингизни сарфлаганингиз учун раҳмат! Хоҳишингиз бўлса яна бир марта ўқинг. Балки мен ўйлаган фикр СИЗнинг  ҳам ҳаёлингиздан ўтар ...

3.29 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.29 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    0.00 / 0
  • Муштарийлар баҳоси
    0.00 / 0

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4.5 Бахтиёр Шералиев 28/04/2018

Hurmatli muallif, Siz o'ylagan fikr mening ham xayolim o'tdi, nima demoqchi bo'lganligingizni tushundim. Omad tilayman.

3.5 Адҳам Отажонов 28/04/2018
3 Мақсуд Саломов 30/04/2018
4 Маҳсуджон Асқаров 04/05/2018
3 Олимжон Солижон ўғли 05/05/2018
2.5 Давронбек Тожиалиев 10/05/2018
4.5 Расул Кушербаев 15/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
4 Шерзод Шерматов 17/05/2018
3 Нигора Умарова 19/05/2018
1 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
3.5 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
3 Умид Гафуров 20/05/2018
2.5 Музаффар Назаров 20/05/2018
3.5 Қаҳрамон Асланов 20/05/2018
3 Шунқор Чориев 20/05/2018
2.5 Беҳзод Қобулов 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
4 Мубашшир Аҳмад 21/05/2018
3 Мансур Тангишов 21/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
3.5 Иноят Садикова 21/05/2018
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр