"АЗИЗА"ЛАР

Rahshona
Саралаш

Азиза исмли дугоналарим кўп. Улардан бири ҳозир Кореяда яшайди, корейс йигитига турмушга чиққан. Иккита қизи бор, эндигина эмбаклашни бошлаган кичкинтойлари эгизак. Ўзи Шарқшунослик институтининг Корейс тили филологияси факультетини тамомлаган, айнан корейс тили мусобақасида танишганмиз.

Корейс киноларининг шайдоси эди. Кореяга бориш учун ўқиш пайти кўп ҳаракат қилди. Ўқишни битириб Ўзбекистондаги Корея компанияларида ишлади. Кейин интернет орқали бўлажак турмуш ўртоғини топди. Бахтлими йўқми, кўп сўрайман.

“– Худога шукур, ҳамма нарсам бор, – дейди. – Мана икки фарзандим қуршовида ўтирибман. Сиқилсам уларга қарайман, зериксам улар билан ўйнайман, чарчасам уларни бағримга босаман, чарчоқларим чиқади. Лекин...”

Ҳа, шу “лекин”и борда. Хужайинининг вақти йўқ. Оиласи учун, уларнинг қувончини бирга баҳам кўриш учун. “Иш-иш” деб яшайди. “Иш” бутун борлиғи, “у” сиз ҳаётини тасаввур этолмайди. Азиза, эрим “ёмон”, демайди. “Корейсларнинг характери ўзи шунақа-да, шунақа ҳаётга ўрганган”, дейди.

Кореяда яшаш осон эмас. Корейслар оиласи учун, уларнинг яхши яшаши учун ҳамма шароитни муҳайё қилишни истайди. Ўзлари учун ҳам керак бу шароит. Бошқалардек яхши яшашни хоҳлайди. Бунинг учун эса тинмай ишлаш керак, кечасию кундузи, ҳатто дам олиш кунларида ҳам. Ижара пули, коммуналка, телефон, ваи фаи, машина ... уйда телевизор, кондиционер ҳамда кирмашинадан ташқари идиш ювадиган, хона ҳавосини тозалайдиган ва яна бошқа техникалар. Улар ўзи “шундай” ишлармиди, соатига қанчалар кўп ток ейди, биласизми? Коммуналкадан ташқари, машина суғуртаси, соғлиқ суғуртаси яна бошқа суғурталар... Ҳа, корейслар бир ойда қанча чиқим қилишини тасаввур қилиб кўрдингиз.

Дугонам тушунади, эри ишлаши керак. Ҳатто туғулган кунини бирга ўтказолмаса ҳам, дам олиш кунлари бирга бирор жойга боролмаса ҳам, байрамларда айлангани чиқолмаса ҳам.

Бу ерда турфа Азизалар бор.

Ҳар пайшанба “Дамунҳва кажог ияги” деган бир кўрсатув бўлади. Унда айнан бошқа миллат билан турмуш қурган корейс оилалари ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб беришади: Бечора корейс хафа. Ўзбек қизи деб уйлангани икки ойга бормай қочиб кетган. Виза олиш, пул ишлаб топиш учун, корейсга турмушга чиққан экан, номард. Энди у бир неча йиллар, полиция то ушлаб олмагунига қадар Кореяда ноқонуний ишлаб юраверади.

Яна биттаси шарманда бўлган. Боласи туғулгунича ҳаммаси яхши, ҳамма оилалардек яшаб юришган. Бола туғилгач, эр қарасаки, кўзи қисиқ эмас. Дарров қон таҳлили қилдирган, бола уники эмас экан.

Ўша кўрсатувда бахтли яшаётган оилаларни ҳам кўрсатишади. Корейс йигити билан севишиб турмуш қурган бир аёл ҳикояси: Ҳозир иккинчисига ҳомиладор. Эри руҳсат берган, ишлаб топган пулини укасининг котрактига тўлайди. Ёлғиз онасини ҳам Кореяга чақириб олган, бирга яшашади. Эр-хотин иккиси бир-бирини ҳурмат қилади.

Яна бошқа бир оила: Бечора қиз корейсча романтикани орзу қилиб турмушга чиққан, бироқ, у ўйлаганидек бўлмаган. Эри уронғич чиққан, руҳий ҳасталиги бўлган. Қўлидан боласи тушмай ажрашган, уйга қайтиб боришга уялган, эридан алимент олиб ўзга юртда бир ўзи яшаб юрган. Қоқилган, қийналган, ҳатто ўзини ўлдиришга қарор ҳам қилган. Аллоҳ меҳрибон! Сўнг ҳозирги эри билан танишиб қолган. У ҳам биринчи турмуши ўхшамаганлардан экан. Икки ёрти бир бутун бўлган. Ҳозирда учта боласининг онаси.

Кўрсатувда бахтли оила деб кўрсатгани билан бахтли бўлмаслиги мумкин. Ёки аксинча...

Кореяда анчадан бери яшайман. Бу ерда Азизалар кўп. Биттаси бор, шаҳсан танийман, қайнонаси ўлгудай зиқна. Ўғли топган пулнинг бир тийини у ёқ бу ёқ бўлишини хоҳламайди. Нима керак бўлса, қайнонасига айтиш керак, лозим топса олиб беради. Эрининг топган гапи, “нима керак бўлса, онамдан сўра!” Эрининг компаниясида ишлаб кўрди, қўли пул кўрмади. Кўчадан бошқа иш топай деса, корейс тилини яхши билмайди. Ҳомиладорлик даврида яйраб-яшнамади, бечора. Егиси келган нарсани ейолмаса, кийгиси келганини киёлмаса, қийинда!

Бошқа бир танишим эса, жуда қаттиқ. Эри топган пулини олиб келиб беради. Бозор-учар ҳаммасини ўз қўлига олган. Эри пул сўраса, баъзан беради, баъзан йўқ.

Бир-бирини севиб қолиб турмуш қурганлар йўқ, дейсизми? Мен танийдиган яна биттаси бор. Эри ҳомиладорлик пайтида қўлини сувга урдирмай, туққанидан кейин ҳам шундай эзозлаб яшамоқда. Кўриб ҳавас қиласиз. Лекин...

Шу “лекин”и оғриқли, ҳамма қадрдонлари узоқда. Онасини бир йилда бир марта кўради, ё йўқ. Ё ўзи боради, ё онасини чақиради. Унгача дийдор соғинчи... Интернет бор, ҳар икки кунда бир гаплашиб туришади, лекин ёнма-ён, юзма-юз ўтириб гаплашишга нима етсин. Онанг тиззасига бош қўйиб, онангнинг қучоғига кириб, ҳидларига тўйиб-тўйиб дардлашиш гашти барибир бошқача-да!

Мени яна битта Азиза исмли дугонам бор. Яхши журналист. Дунёқараши кенг, одоби гўзал. Қанча-қанча ёшлар унга ҳавас қилади. Унинг яқинлари ёнида, ҳар ҳафтада вақт топса онасини кўриб келади. Онаси билан қувончу шодлигини бўлишиб келади.

Тўғри, бунақа "Азизалар" кўп эмасдир. Лекин эр-хотин қўш хўкиз бўлиб, баъзида бор оғирликни бўйнига олиб, эрини эъзозлаб, керак бўлса бозорга чиқиб болаларини боқаётган, турмуш муштларига дош бераётган "Азизалар" кам эмас. Улар ўз юртида, “ҳа” деса ота-онаси чопқиллаб келади, сиқилиб кетса, онасининг уйига югуради, хасратлар билан тўлган қопчасини тўкиб келади, ҳеч йўқ бир ойда бир юз кўришади. Яқинларинг қуршовида “Азиза” бўлишга нима етсин!

3.52 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.52 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 6
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 6

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Олимжон Солижон ўғли 05/05/2018
4 Расул Кушербаев 10/05/2018
3.5 Маҳсуджон Асқаров 13/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05/2018
4 Қаҳрамон Асланов 17/05/2018
4.5 Шерзод Шерматов 17/05/2018
3.5 Бахтиёр Шералиев 18/05/2018
3.5 Давронбек Тожиалиев 18/05/2018
4.5 Нигора Умарова 18/05/2018
4 Мақсуд Саломов 19/05/2018
3.5 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
3.5 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
4 Беҳзод Қобулов 19/05/2018

Азизалар қаерда ва кимга азиз эканини ўйлаб кўрадиган пост бўлибди. Кўзингизни очинг, Азизалар)))

4 Умид Гафуров 20/05/2018
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
3.5 Музаффар Назаров 20/05/2018
3 Шунқор Чориев 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
3 Иноят Садикова 21/05/2018
4.5 Нодир Закиров 21/05/2018
3.5 Мансур Тангишов 21/05/2018
5 Адҳам Отажонов 21/05/2018
4 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
7 та фикр